Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🥰 Allohim so'raganimni berdi Alhamdulilloh ...!

"Ayollar hos guruhi a'zosidan e'tirof"

👍 hos guruhlarimizga qo'shilish uchun pastdigi havolalar ustiga bosing

👑 Erkaklar uchun xos guruh

🌹 Ayollar uchun xos guruh


Савол🔽
Рамазондаги нафсий холат, сакинат, Рамазон ойида ибодатлардаги хушуни қандай топамиз?!

📱 Telegram 📱 Instagram


Аллоҳ таоло бизга "Ўзининг ранглари билан бўялишни", яъни, Ўзининг дини билан хулқланишни буюрди.

Уч тоифа аҳли жаннатийлар ҳақида: — одил, садақа қилувчи ва муваффақиятли султон. Одил султон дейилганда энг камида оила бошлиғи назарда тутилган. Фарзандлар орасида адолат қилиш талаб қилинади.
Иккинчи сифат — садақа қилиш жаннат аҳлининг сифатларидандир. Ҳадисда яримта хурмо билан бўлса ҳам дўзахдан сақланишга чақирилганмиз. Энг камбағал инсонда ҳам бунга имкон топилади.

Мулк садақа қилингандагина хақиқий мулкимизга айладани. Фақирликдан қўрқиб садақа қилмаслик — бу шайтоний феъл. Садақа беришда ҳам мўтадилликни лозим тутишга буюрилганмиз.

Учинчи сифат муваффақ — Аллоҳ томонидан тавфиқ берилганлиги тушунилади. Тавфиқ — ҳар бир ишда Аллоҳнинг розилигига эришишга муваффақ бўлиш. Бу муҳим, энг биринчи ўринда Аллоҳдан сўрашимиз лозим бўлган нарса. Буни сўраш эсимиздан чиқмаслиги лозим. "Аллоҳим тавфиқингни менга доим ёр қилгин. Тавфиқингдан айирмагин" каби сўзлар доим дуоларимизда бўлиши керак. Ибодатда ҳам, илмда ҳам тавфиқ лозим. Тавфиқ бўлмаса ўқиган илмимиз бизга фойда бермайди, кор қилмайди. Худди шундай қилган амал ибодатимизда ҳам бизга фойда йўқ.

Тавфиқни Аллоҳ берадиганларининг орасида энг каттаси, энг муҳими деб тушунайлик.
— мусулмон ва қариндошларига қалби юмшоқ киши. Бағритошларга жаннатда жой йўқ. Бир саҳоба Росулимиз алайҳиссаломга бағритошликдан шикоят қилганларида, У Зот алайҳиссалом етимни бошини силашга ва унга яхшилик қилишга буюрганлар. Бу иш қалбнинг юмшашига олиб келишини айтиб ўтганлар.
Қалби юмшоқликнинг аломати, ёлғиз қолиб Аллоҳни зикр қилганда қалби ларзага келиб, кўзига ёш келишидир. Акси эса, ҳар қанча Аллоҳни зикр қилинса ва қилса ҳам қалби қилт этмаса қалб қаттиқлигининг аломатидандир. Бунинг муолажасини қилиш керак.
— ифқат ва иффатга интилувчи оилали. Бу ерда серфарзанд оила назарда тутиляпти. Чунки, бундай оилада етишмовчилик кўп бўлади. Шунда, нолишдан, оҳ-воҳдан четда бўлиш иффатли бўлиш жаннат аҳлининг сифатларидандир.

Ҳадисда охират амаллари борасида мусобақалашишга чақирилганмиз.
Қуръонда Аллоҳ таоло: "Ҳаргиз сўйган қурболикларингизнинг на қони-ю, на гўшти Аллоҳга етиб бормас, балки қалбларингиздаги тақво етиб боради", дейди. Шунинг учун қилган эҳсонларимизнинг миқдори, суммаси муҳим эмас, муҳими қалбларимиздаги тақво. Аллоҳ қабул қилса бир сўм катта миқдорли нарсага айланади, қабул қилмаса миллионлар ҳам ҳеч нарса эмас. Бизни сонлар алдаб қўймасин.
Қабрга киргунимизча нимани хайр, садақа қилган бўлсак шуларнигина ўзимиз билан олиб кета оламиз. Қолганларини олиб кетишга кучимиз етмайди.
Дўзах аҳлидан бўлган тоифалар:
— ичингиздаги аҳлни ҳам, молни ҳам истамайдиган, тобе бўлган эси паст заифлар. Бунда оила қуришни ҳам ҳохламайдиган, ҳаётда мақсади йўқ, ўрни йўқ, ҳар қандай пасткашликни қилиб кетадиган кишилар назарда тутиляпти.
— таъмаси махфий бўлмаган, яъни очиқ ойдин доим таъма қилиб тураверадиган, энг кичик нарсада ҳам ҳиёнат қиладиган хоин.
— эртаю кеч сени аҳлинг ва молингда алдайдиган киши. Ёлғонни ўзига ҳаёт йўли қилиб олган кишилардир.

Тавфиқ Аллоҳдан


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун Душанба
—20 январь 2025
—20 ражаб 1446.

🤲 Аллоҳим, фойдасиз илмдан, қўрқмайдиган қалбдан,
кўтарилмайдиган амалдан, қабул бўлмайдиган
дуодан, тўймайдиган нафсдан паноҳ беришингни
сўраймиз!

@Zufar_Domla

548 0 10 3 12

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😢 Xayotdan to'ygan edim..,yashashni istamas edim...

"Ayollar hos guruhi a'zosidan e'tirof"

👍 hos guruhlarimizga qo'shilish uchun pastdigi havolalar ustiga bosing

👑 Erkaklar uchun xos guruh

🌹 Ayollar uchun xos guruh


🔤'🔤🔤🔤🔤🔤

Ayollar hos guruhi a'zosidan Assalomu alaykum va Rohmatullohu va barokatuh.

👍 Himmat 700+karvoniga qo'shilib Alhamdulillah xayotimga, turmush tarzimda ancha muncha tartibga kirganini,har qanday vaziyatlarga odilona yondashishni,turmush o'rtoq, farzandlar yaqinlarimiz bilan bo'ladigan munosabatlar ijobiy tomonga yuz burganini,qadr qiymatni insoniylik tushunchalarini chuqur anglagan holda,har ishga xolisona baho berishni o'rgandim.

❤️ Oilada shukronalik muhitini yaratish.Sabr insonga qay vaziyatlarda muhim ekanini.Har bitta qiladigan ishimizni hoh yaxshi bo'lsin hoh yomon ko'rinishda bo'lsin Allohdan ekanini Allohdan boshqalarni mulohazasini imkon qadar qilmay,Yolg‘iz Allohni o'zinigina rioyasini qilib xaqiqiy ma'noda yetuk bir shaxs bo'lish maqsadida harakatlanishni o'rgandik va shu yo'lda davom etyapmiz.

💕 Ustozimiz Zufarjon Shosalimovdan Allohim rozi bo'lsin!

💕 Allohim Ustozimizni va bizni o'zini sevgisiga muhabbatiga,jamoliga yetishishligimiz o'zi bizni orif,zohid,taqvodor bandalardan qilsin!
Tavfiq Allohdan


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун Якшанба
—19 январь 2025
—19 ражаб 1446.

🤲 Аллоҳим, бизни илм билан бадавлат қил, ҳилм билан зийнатлантиргин. Тақво билан азиз қил. Офият билан гўзал қил!

@Zufar_Domla


Forward from: Руҳий тарбия
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💜💜💜Multfilm haqida fikr mulohazalaringizni yozib qoldiring 🔔


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
O'tmishni unutmagan kelajak haqida o'ylamasin...


✅ Zufarjon Shosalimov

👍 albatta do’stlaringizga ham ulashing

👑 Erkaklar uchun xos guruh

🌹 Ayollar uchun xos guruh

📱 Telegram 📱 Instagram

📱 Facebook 📱 YouTube


Савол⬇️
Болалар пулини ва мани иш хақимни турмуш ўртоғим ишлатса бўладими?

📱 Telegram 📱 Instagram


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун Шанба
—18 январь 2025
—18 ражаб 1446.

🤲 Аллоҳим, барча гуноҳларимизни авф эт. Бизни гўзал амалларга ва гўзал ахлоққа ҳидоят қил. Уларнинг яхшиларига Сендан ўзга йўлловчи йўқ!

@Zufar_Domla


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Boy berilgan vaqt haqida


✅ Zufarjon Shosalimov

👍 albatta do’stlaringizga ham ulashing

👑 Erkaklar uchun xos guruh

🌹 Ayollar uchun xos guruh

📱 Telegram 📱 Instagram

📱 Facebook 📱 YouTube


"Лавҳга ҳам, қаламга ҳам иймон келтирамиз ва унда нимаики бўлса барчасига...." Мўминлик сифатларидан бири — ғайбга иймон келтиришдир. Ғайбнинг энг каттаси — Аллоҳнинг ўзи.

Аллоҳ таоло бизларга Ўзини сифатлари орқали танитган.
Инсонга ғайб оламига ўтишга имкон берилмаган. Лавҳ ва қаламга умумий тарзда иймон келтиришга буюрилганмиз. Биздан Қиёматда талаб қилинадиган ишлар билан шуғулланишимиз керак. Билмаслик инсонни ноумидликка етаклайди.
Жаннат муваффақият ўрни, дўзах шаҳват ўрни. Жаннат йўли машаққатлар билан тўлдирилди, дўзах йўли эса шаҳватлар билан тўлдирилди. Жаннатга киришни истаганлар энг аввал қарор қабул қилиши керак.

Инсон тақдирига ўзи жавобгар.
Жаннатга муносиб бўлиш учун нима ишлар қилиш кераклиги аниқ қилинган. Энди шу ишларни қилиш қолди?!. Жаннатга қуруқ ҳохиш билан эришилмайди, уни тўловини қилиш керак. Масъулиятни зиммасига олмаган инсон "зона комфорта" га тушади, нафсига эргашади. Хотимамизни билмаслигимиз, бизни ҳаракатга келтириши лозим.

Қалбимиздаги садоқат, вафо, фидокорлигимизни Аллоҳга кўрсатиб беришимиз лозим. Шунда Аллоҳ таоло бизларга улкан неъматларини тақдим этади. Тақдирда йўллар кўп, шу йўлларни танлаб, улардан юриш бизни изнимиз, ҳохишимизга кўра бўлади, шунга кўра ҳисоб китоб қилинамиз.

Тавфиқ Аллоҳдан.


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ ❄️

Бугун Жума
— 17 Январь 2025.
— 17 Ражаб 1446.

🤲" Албатта Аллоҳ ва унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирган бандалар! Сизлар ҳам унга саловат ва салом айтинглар” (Аҳзоб,56).

Аллоҳумма солли ала
Саййидина Муҳаммад


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Yaxshilik qilish haqida xayotiy sekret


✅ Zufarjon Shosalimov

👍 albatta do’stlaringizga ham ulashing

👑 Erkaklar uchun xos guruh

🌹 Ayollar uchun xos guruh

📱 Telegram 📱 Instagram

📱 Facebook 📱 YouTube


Нурнинг иши кашф қилишдир, басиратнинг иши ҳукм қилишдир, қалбнинг иши олға юриш ёки чекинишдир.

Нур бизга охират сафарида улов бўлиб хизмат қилади.
Нурни вазифаси — атроф муҳитни бизга ёритиб кўрсатиб беришдир. Мақсади — ўша нарсаларни яхши-ёмон, фойда ва зарарларини кўрсатиб бериш, огоҳлантириш. Нурсиз буларни фарқлай олмаймиз. Басират — бу қалб кўзи, қачон у очиқ бўлса, нур кўрсатган нарсаларни кўра оламиз. Худди кўзи кўрмайдиган одамга ёруғликни фарқи бўлмаганидек. Нур қалб кўзи очиқларгагина фойда беради. Нур атрофни ёритганда, қалб кўзи очиқ бўлса, у кўрган нарсасининг тақозосига кўра ҳукм чиқаради. Оқибатни ҳукм қилади. Қалб кўзи қалбга буйруқ беради, оқибатга кўра. Қил, қилма, бор, борма ва ҳaкoза.


Қалб қалб кўзининг ҳукмига кўра олдинга юради ёки чекинади. Қалб қўшинлари орқали аъзоларни ҳаракатга келтиради. Аллоҳ Таоло Анфол сурасида марҳамат қилиб айтадики: "Эй иймон келтирганлар агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқонни беради ва сизни мағфират қилади......"
Фурқон — ажратувчи, фарқловчи деган маънодадир. Қачонки банда тақво қилсагина Аллоҳ таоло фурқонни берар экан.
Анъом сурасида мўмин ва кофирни мисолини ажойиб тарзда тушунтириб берган. Аввалда ўлик бўлган кимсани иймон нури билан тирилтирдик. Унга нур бердик, яхши ёмонни ажратиб яшайди. Ана шундай инсон билан, зулматлар ичида қолган киши тенг бўлурми?!

Кофирларга амаллари ана шундай зийнатлаб кўрсатилади. Улар ишларини тўғри деб ўйлашади. Зулматдан чиқишни ҳохлашмайди.
Аллоҳ қалбини ислом учун кенг қилиб қўйган киши билан, қалби тош қотиб қолганлар тенг бўлурми!? Инсонни қалби ислом учун кенг қилинганми йўқми!? Буни билиш учун: Аллоҳни зикрига (намоз, рўза, тиловат) енгиллик, осонлик билан эришяпсизми ёки қийинчилик билан !? Зерикиш, чарчаш, тезроқ тугатиш каби туйғулар бўлса акси!

Тавфиқ Аллоҳдан


👍 Устоз хотирам пас,қўрқувим кучли маслахат беринг

📱 Telegram 📱 Instagram


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун Пайшанба
—16 январь 2025
—16 ражаб 1446.

🤲 Аллоҳим, неъматинг йўқолишидан, офиятингнинг
ўзгаришидан, ғазабингга сабаб бўлувчи барча ишлардан паноҳ беришингни сўраймиз!

@Zufar_Domla


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Muvaffaqiyatli bandalar qanday bo'ladi?!


✅ Zufarjon Shosalimov

👍 albatta do’stlaringizga ham ulashing

👑 Erkaklar uchun xos guruh

🌹 Ayollar uchun xos guruh

📱 Telegram 📱 Instagram

📱 Facebook 📱 YouTube


Хадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳуалайҳи вассаллам айтадилар "Ҳар бир фарзанд фитрат узра туғилади. Бас, уни ота-онаси ё яхудий, ё насроний, ё маъжусий қилиб тарбия қилади."
Бу хадиснинг маъносини ислом фитратига боғлаб қўйиш нотўғри,гарчи негизида шу маъно ётса ҳам. Аллоҳ таоло ҳар бир чақалоқни яратганидек бузилмаган, тоза фитратда улғайса албатта ислом динини танлайди. Чунки фитрати шунга мос келади. Фитрат билан туғилади, лекин ақл бўлмаганлиги учун унга атроф муҳит таъсирида у булғанади. Фитрат — ислом динига мойиллик, шу тарафни ихтиёр қилиш, танлаш. Дин — биздаги мавжуд камчиликларни, айбларни яширади. Тақволи, ибодатли қилиб кўрсатади. Қуръони Каримда дин бўёқ лафзи билан ҳам келган. "Аллоҳнинг бўёғидан ҳам чиройлироғи борми!?" , яъни, "Аллоҳнинг динидан ҳам яхшироғи борми!?", деган маънода. Фитратан биз оппоқ қоғоз каби тоза бўлиб туғиламиз. Ва гоҳида Аллоҳнинг айтганини қилиб чиройли ранглар билан бўяламиз, гоҳида шайтоннинг айтганини қилиб энг хунук ранглар билан бўяламиз.
"Рухий тарбия" суҳбатларидан мақсад, ўша чиройли рангларни қолдириб, хунук рангларни ўчириш ёки оппоқ, соф ҳолимизга қайтиб Аллоҳнинг хузурига қайтишдир. Дин — инсоннинг камчиликларини йўқотиб, мукаммаллик, яхшилик сифатлари билан тўлдирувчи омил, сабаб ҳисобланади.
Аллоҳ таоло макоримул ахлоқ сифатларини бизнинг вужудимизга сингдириб берган. Уни ҳеч ким биздан ажратиб ола олмайди. Ўзимиз ҳам қочиб қутила олмаймиз. Фитрат — ёлғонни ёмон кўриш, ростгўйликни, садоқатни яхши кўриш, адолатни, меҳрибонликни яхши кўриш, макоримул ахлоқни яхши кўриш кабиларни ўз ичига олади. Буларда қолиб кетишлик нуқсондир, Аллоҳ биздан буни талаб қилмаган. Аллоҳ биздан бу сифатлар билан хулқланишни талаб қилади. Бу хулқларни яхши кўриш билан улар билан хулқланиш орасида катта фарқ бор.
Тавфиқ Аллоҳдан

20 last posts shown.