✒️ ЯШИРИН САДОҚАТ
Муруввати ва марҳаматлилиги билан танилган бир аёл Аллоҳнинг унга битган тақдир - тақазоси билан қизиққон, асабий, ношуд бир инсонга турмушга чиқибди.
Аксар келишмовчиликлари аёлнинг тайёрлаган таомлари сабабидан келиб чиқар экан. Аёл эрини рози қилиш ва унга ёқадиган таомни дастурхонга тортиш учун қўлидан келганча қилган шунча сай-ҳаракатларига карамай, эрига биронта таоми хуш келмабди. Бу ҳам етмаганидек ҳар гал овқатни татиб кўрганидан сўнг, мазаси ёмон эканлигини , унга туз ва зираворлар етишмаётганини айтиб бақирар, аёл эса, овқат ширинлигини ва ҳаммаси маромида эканлигини айтиб, эрини ишонтиришга уринарди.
Худди шу алфозда эр-хотин кун кечирар эдилар. Аёл эрининг ўзига қарата айтилган маломат -дашномларига ҳар қанча бардош қилмасин, эри ўзи таниган бошқа аёлларнинг пиширган таомлари хотининикидан яхши эканлигини айтиб мақташдан тўхтамасди.
Кунлар ўтиб охири эр хотинининг феъл-атворидан, қилмишларидан зерикди. Ва хотинини, агар ўзини тўғирламаса, бошқасига уйланишини айтиб қўрқитиб қўймоқчи бўлди. Айтди ҳам. Лекин аёл ўзгармади.
Эри бир фикрга келди. Хотинига гўёки тез кунда тўйи бўлаётганини, бошқа аёлга уйланаётганини айтди ва уйга келин кўйлак олиб келиб хонасига қўйиб қўйди.
Аёлига бу ҳийласи таъсир қилишини, натижада ўзини тўғирлашини кутганди.
Эри айтган хаёлий тўй куни келганда, аёл кўйлак турган хонага кириб, унинг ўрамига бир вароқ қоғоз солиб қўйди.
Кеч тушгач эри хонага кирди ва кўйлакни эгасига қайтариб бериш учун олганди ҳамки, вароқга кўзи тушди. Уни очиб ўқиди ва... карахт бўлиб қолди.
Хатда қўйидаги сўзлар бор эди...
Синглим! Сизларни турмуш қуришингизнинг сабаби... фақатгина пиширган овқатларимга туз ва зираворлар солмаслигим.
Суюкли умр йўлдошим касал...
Лекин у ваҳимага тушмаслиги, касаллигидан паришон бўлмаслиги учун эримдан беркитдим. Ўзини касалманд ҳис қилиб, тушкун бўлиб юрмаслиги учун бошқага уйланишини ҳам рози бўлиб, чиройли қабул қилдим... Чунки эрим қизиққон одам. Ўзига зарар бериб қўйишидан қўрқаман.
Сиздан ягона илтимосим: овқатга туз ва зираворлар қўшманг. Ҳожамга жуда зарарлидир. Сизга шуларни айтиб қўйишни истадим.
Баъзан сени севадиган инсонлар, сен тушунмайдиган ишларни қилишади...
Гоҳида жаҳлингни чиқарадилар...
Гоҳида улар сенга нисбатан эътиборсиздек туюлади...
Лекин, аслида улар сенга бошқалардан кўра энг илтифотли, эътиборли ва жонкуярдирлар...
Зеро, сенинг манфаъатинг улар учун ҳамма нарсадан устун!
Ҳеч қачон хулоса чиқаришга шошилмa
@Barno_Otinoyimiz🌹