Репост из: Xushnudbek.uz
⚡️РАСМАН: Супер-контракт бўйича қўшимча маълумотлар
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги супер-контрактлар ҳақида қўшимча расмий маълумотларни маълум қилди:
Ўқишдан йиқилиб, контрактнинг кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмаган ҳамда 56,7 дан кўп балл тўплаган абитуриентлар учун супер-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди.
👉 СУПЕР-КОНТРАКТ НАРХЛАРИ 👈
Жорий йилда абитуриентлар учун супер-контракт тўлашда қуйидаги енгилликлар берилади:
❗️супер-контрактни биринчи, иккинчи ва учинчи йўналишда ҳам ўқиш мумкин;
👉 супер-контракт миқдорлари стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан ҳисобланади (яъни нархлар арзонлашади);
👉 тўловчиларнинг ўз ҳоҳишига кўра стипендияли тўловлар, яъни, табақалаштирилган тўлов-контракт суммасига (бир ўқув йили учун 4,8 млн сўм) қўшимча тўлаш мумкин. Яъни агар истаса 4,8 млн сўм қўшиб тўласа, талаба ҳар ой стипендия олиши ҳам мумкин бўлади;
👉 супер-контрактни йил давомида иккига бўлиб ёки ҳаттоки ойларга бўлиб тўлаш имконияти ҳам берилади;
👉 бунда супер-контракт миқдорини ойларга бўлиб тўланганда ҳам, ўқув йилининг биринчи ярми учун камида 50 фоизи жорий йилнинг 1 ноябридан ҳамда иккинчи ярми учун 2020 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўланиши лозим;
👉 юқоридаги қоидалар кириш чизиғига 4 баллгача етмаган абитуриентлар учун ҳам амал қилади. Эслатиб ўтаман, кириш чизиғига 4 баллгача етмаганлар супер-контрактни қуйидаги миқдорда тўлашади:
1 баллгача етмаган абитуриентлар учун - 1,5 баробар;
1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун - 2,0 баробар;
2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун - 2,5 баробар;
3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун - 3,0 баробар.
👉 @xushnudbek 👈