РАМАЗОН ВА РУҲИЙ БАРҚАРОРЛИК
2-қисм
Ислом динининг асосий устунларидан бири – Рамазон ойида рўза тутишдир. Бутун дунё мусулмонлари бу муқаддас ойда Аллоҳга янада яқинлашишга интилишади. Энг аҳамиятлиси, Рамазонда рўза тутган инсоннинг жисми ва руҳияти тозаланиши билан бирга Аллоҳ олдидаги мартабаси ҳам ошади. Дарҳақиқат шундай, рўза, худди бошқа ибодатлар сингари, ҳам алоҳида шахс учун, ҳам бутун жамият учун жуда кўп фойда келтиради.
Рўза тутиш туфайли юзага келадиган очлик организмдаги моддалар алмашинувини тезлаштиради. Организм ўзини қувват билан таъминлаш мақсадида тўпланган ёғ заҳираларини ишлатишга киришади ва инсон шу тариқа ортиқча вазндан ҳалос бўлади. Очлик бир вақтнинг ўзида организмни тозалайди, токсинларни чиқариб ташлайди, ошқозон-ичак тизимини юкламалардан ҳалос қилади. Тадқиқотлар Рамазон ойининг рўзаси тўла тутиб бўлинганидан кейин организмдаги холестерин ва триглицериднинг умумий даражаси пасайиши ва липидларда яхши ўзгаришлар содир бўлишини кўрсатган. Ана шулар туфайли организм ёшаради, юрак-қон томир касалликлари билан оғриш эҳтимоллиги пасаяди, саратон хужайралари пайдо бўлишининг олди олинади, иммунитет кўтарилади. Миядаги нейротрофик факторлар ошади, нейронларнинг синаптик алоқалари мустаҳкамланади. Натижада инсоннинг эслаб қолиш қобилияти яхшиланади, узоқ муддатли хотираси мустаҳкамланади, депрессия ва хавотир камаяди, ақлий қобилияти, кайфияти кўтарилади. Бу фикрлар фан оламида ўзининг илмий исботини топган.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалам суннатларида Рамазон ойида тўғри ва соғлом овқатланиш маданиятига алоҳида эътибор берилган. Мисол учун, Ат Термизий ҳадисларида рўзадор киши хурмо билан оғиз очсин, чунки хурмо иноятдир. Агар хурмо топмаса, унда сув билан оғиз очсин, чунки сув покланишдир, деган кўрсатмалар бор. Хурмонинг озуқавийлик даражаси ўрганилганда, унинг клетчаткаларга, дармондориларга, антиоксидантларга, табиий шакар, оқсил, калий, магний ва темирга бойлиги маълум бўлган. Хурмо хужайралар учун ҳавфли эркин радикалларни йўқотади, шамоллашни камайтиради, мия фаолиятини яхшилайди, суякларни мустаҳкамлайди, ичаклар ишини меъёрига келтиради. Бундан ташқари, хурмонинг буйракни ҳимоя қилиш ҳусусиятига эгалиги, охратоксиннинг салбий таъсирини камайтириши, қолаверса, организмни етарли миқдорда глюкоза билан таъминлаши ҳам исботланган.
Исломда рўза тутиш – бу нафақат ейиш ва ичишнинг барча турларидан сақланиш, балки қасамхўрликни тўхтатиш, нафратдан воз кечиш, аразларни унутиш ва ёмон фикрлардан воз кечишдир. Шунингдек, мусулмон одам рўзадор ҳолида аёли билан яқинлик қилиши ҳам мумкин эмас. Имом Бухорий ҳадисларидан бирида рўзадор одам бемаъни гапларни гапирмаслиги ва жанжаллашмаслиги, шунингдек, кимдир уни ҳақоратласа ёки жанжалга аралаштиришга ҳаракат қилса икки марта “Мен рўзадорман” деб огоҳлантириши кераклиги ҳақида айтилади.
Буларнинг ҳаммаси иймонни мустаҳкамлайди. Ҳақиқий мусулмонни шакллантиради. Бундан ташқари, рўза тутиш айрим руҳий касалликларни енгиш учун жуда зарур. Рамазон - инсон аҳлоқини мукаммаллаштиради, ижтимоийлаштиради.
Давоми бор…
https://t.me/DrGavharDarvish