РАМАЗОН ВА РУҲИЙ БАРҚАРОРЛИК
3-қисм.
Рамазон Қуръон ўқишга, ибодатларни кўпайтиришга, сахийликка ундайди. Бу ҳаракатлар ўз навбатида диққатни жамлаш, хотирани кучайтириш каби руҳий ҳолатларнинг сезиларли даражада яхшиланишига олиб келади.
Динимиздаги ижобий муваффақиятлар аллақачон тан олинди ва ҳатто Ғарбдаги кўплаб психотерапия машғулотларининг ажралмас қисмига айланиб қолди. Бу машғулотларда руҳий муаммоларга қарши курашда умидни йўқотмаслик, ҳиссий муаммоларга чидамли бўлиш, миннатдорчилик, севиш ва ибодат қила олиш муҳимлиги таъкидланади. Эътибор беринг-а, буларнинг барчаси Рамазон ойида, рўзанинг моҳиятида мавжуд. Рамазон ойидаги ибодат, дуо, зикр ва тавбалар нафақат гуноҳлар юкидан ҳалос бўлишга, балки ижобий қувват олишга, келажакка умид билан қарашга ёрдам беради.
Миннатдорчилик ҳисси – худди умид сингари, Рамазоннинг ажралмас қисмларидан биридир. Бадавлат мусулмонлар рўза пайтида ўзларига ато қилинган неъматларнинг қадрини янада чуқурроқ англашади, мухтожларга ёрдам қўлини чўзишади. Шу тариқа шукр кўпаяди. Рамазонда қийинчиликлар чекинади, унинг ўрнига бахт ва қувонч кириб келади.
Рамазон ойида оилада, масжид ва умуман жамиятда мухаббат ва бирдамликни кузатиш мумкин. Айнан шу ойнинг ҳар бир куни илмий суҳбатлар, таровиҳ намозлари, саҳарлик ва ифторликлар билан ўтади. Мана шундай мажлислар инсонга стресс ва депрессияларни енгиб, бутунлай соғайиб кетишига ёрдам бериши исботланган. Чунки, стресс ва депрессияга қарши энг яхши муолажа бу мухаббат ва бирдамликдир.
Машҳур психолог Малик Бадрий “Тафаккур” китобида шундай ёзади: “... тадқиқотларнинг тасдиқлашича, диний сўзлар ва ақлий тасвирларга диққатни жамлаш ҳамда уларни мунтазам такрорлаш тафаккурни ёритади. Иймонлилар айниқса Рамазон ойида бунга интилишлари керак”.
Рамазон – Қуръон ойи. Шунинг учун мусулмонлар бу ойда китобни ҳеч бўлмаганда бир марта тўла хатм қилишга интиладилар. Ҳар бир оятнинг маъносини уқиб олишга ҳаракат қилишади. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳни рози қилиш ва ҳақ дунё учун савоб умидида бўлади. Савоб эса мана шу дунёнинг ўзидаёқ таъсирини кўрсата бошлайди: ишлар ўнгланиб, муаммолар, юракдаги ғашликлар йўқолиб боради. Зикрлар ҳам шундай таъсир қилади. Улар такрорлангани сайин кўнгил ёришиб боради. “Аллахумма, иннака ʼафуввун каримун, тухиббуль ʼафва фаʼфу ʼанни” (Ё Аллоҳ, албатта, сен авф қилувчисан, авф қилишни яхши кўрасан, мени авф қилгин), дея гуноҳларнинг кечирилиши астойдил сўралса, умид эшиклари очилади, дея эслатади имом Термизий. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассаллам бу дуони Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги кечаларида кўп айтишни маслаҳат берган эканлар.
Агар рўза тутиш масаласига соғлиқ нуқтаи-назаридан қаралса, айрим истеъсноларни эслатиб ўтиш жоиз бўлади. Қуръони Каримнинг “Бақара” сураси, 184 оятида шундай дейилган: “ …Сизлардан ким бемор ёки мусофир бўлса, бас, саноғини бошқа кунларда тутади. Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида бир мискин таоми фидя лозимдир. Ким яхшиликни ўз ихтиёри ила қилса, ўзи учун яхшидир. Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир”.
Оятдан инсон саломатлиги жуда муҳим аҳамият касб этиши англашилади. Агар инсон касал бўлса, рўза тутмаслиги, соғайиб кетганидан кейин тутиши мумкин. Агар сурункали касаллиги бор ёки оғир ётган бўлса, мухтож одамга каффорот сифатида таом бериши кифоя қилади. Кейинги оятда “Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди”, дея тушунтирилган. Бу оят Аллоҳ ҳар бир бандасини севишини, унинг соғ-саломат юришини исташини, буюрилган рўза тутишдек ибодат эса инсон саломатлиги билан чамбарчас боғлиқ эканлигини яна бир бор исботлайди. Айтиш мумкинки, Рамазон ойида рўза тутиш тана саломатлиги ва руҳият камолоти учун ажойиб имконият. Ижтимоий бирдамлик эса унинг яна бир фойдасидир.
https://t.me/DrGavharDarvish