Ўзбукистон туманида 2 та Оилавий нодавлат Мактабгача таълим ташкилоти очилди.
Президентимиз Сурхондарё вилояти аҳолиси билан учрашганда “Агар оилавий боғча очсангиз, менинг сиёсатимни амалга оширган бўласиз” деган сўзлари барча тадбиркорлар ва фарзандини мактабгача таълим ташкилотга бериш истаги бўлган ота-оналарнинг қувончига сабаб бўлди десак адашмаган бўламиз.
Юртбошимизнинг сўзларига ҳамоханг ишлар туманимизда жадал равишда ташкил этилмоқда.
Бугун ҳам 1-июнь Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига муносиб совға сифатида тумандаги 92 ва 94 оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошлади.
Ушбу оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари барча қулайликларга эга бўлиб, 25 нафардан 50 нафар болажонларни ўз бағрига олишга тайёр.
https://t.me/Fargonaviloyati_MTBhttps://t.me/uzbekistantmtb