#Yoshlar_oyligi
⚡️
"Google" компанияси ходимидан тортиб, халқаро университетлар ва нуфузли клиникаларгача" - Муротжон Азимов 200 нафарга яқин хориждаги қашқадарёлик ёшлар билан мулоқот қилди🌎 Мулоқотда
20 дан ортиқ давлатда ишлаб, таҳсил олаётган
200 га яқин ёшлардан
50 га яқин таклифлар келиб тушди. Шу ўринда, ёшлар ҳам вилоятимизга қайтиб келиб, ўз билим ва тажрибаларини ватан тараққиёти йўлида сафарбар этишларини маълум қилди. Улар томонидан таълим, тиббиёт, туризм, тадбиркорлик, IT, китобхонлик, табиатни асраш ва хорижий тилларга бугунги ёшларни ўқитиш юзасидан берган истиқболли таклифлари барчага манзур бўлди.
Якунда Муротжон Азимов барча таклифлар юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва тез муддатларда ижросини таъминлаш бўйича масъулларга топшириқлар берди.
“Ёшларимиз томонидан билдирилган таклифларни "Қашқадарё тажрибаси" сифатида йўлга қўйишимиз лозим” , - деди вилоят раҳбари.
🇺🇿🤝 Ушбу учрашув хорижда таълим олаётган ва турли соҳаларда фаолият юритаётган ёшларга эътибор намунаси бўлиб, улар билан доимий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
🕊Telegram 📱 Instagram 📱Facebook