#Telbam 3-фасл #N_25
#Muallif_Choliqushi_S.Б.
Кулиб юбормаслик учун яна юра бошладим.
-Тўхта ҳозир бошингни уриб оласан Лазиз келиб тўхтатди.
-Уйимда фақат ойпараст кам эди.Юр сени хонангга олиб бориб қўяй.Лазиз қўлимдан тутиб хонасидан олиб чиқди.Зина бўйлаб секин тушардик.
-Сен қиз қанақа қилиб мени хонамга келиб қолдинг.Бутун уйни айланиб чиққан кўринасан.Яхшиям кўчага чиқиб кетмаганинг.Шунақа бўлганда менинг бошимни балога қўярдинг.
У хонамга келгунча гапириб келди асабларимни бузиб.Ҳеч ҳам ойпарастлик одатларим йўқ сен мажбур қилдинг.Ичимда мазза қилиб сўкиб олдим.
-Жойингда қимирламай ёт ойпараст хоним.У устимни ёпиб хонамдан чиқиб кетди.
Ҳайрият енгил нафас олдим,у сезмади.Энди камера борлигини билмаса бўлди.
Эрталаб ҳеч нима бўлмагандек,ойпараст бўлиб юрганимни билмагандек нонушта тайёрладим.
-Лайло! Дастурхонга ликопчани қўяр эканман Лазиз телефонидан бошини кўтариб менга қаради.
-Эшитаман дедим жиддий қиёфада.
-Кеча нега мени хонамга кирдинг? Нигоҳлари тешиб юборай дер эди.-Сен қиз қоидаларга амал қиламан дея аксини қиляпсан.Иккинчи қаватга нега чиқдинг?Мени хонамга нега кирдинг?
-Қачон? Кеча ухладим,ҳеч қаерга борганим йўқ.
-Шунақами?
-Ҳа!
-Демак билмайсан? Ойпараст эканлигингни биларсан?
-Ойпараст? Ҳа биламан ёлғондан рол ўйнаб кўзларимга ёш олдим.Ўзимни оқлашим керак эдида.
-Ойпарастлик ёшлигимдан қолган одат.Яқинларим тунлари ҳавотирда бўларди.Мени доим қўриқлаб чиқишарди,уйқусида кўчага чиқиб кетмасин дея дедиму икки уч марта аксирдим.Лазизни юзи бужмайди.
-Бу нимаси?
-Ҳа ҳеч нима,кеча озроқ ёмғирда юргандим шунга аксиряпман шекилли.Гапирар эканман қорнимда оғриқ турди.Тонг саҳардан бери сал сал оғриётган эди.Энди жуда қаттиқ оғрий бошлади.
Оғриқдан ерга ўтириб қолдим.
-Яна нима бўлди яхшимисан?
-Қорним,қорним оғрияпти.
-Нега оғрийди? Лазиз ёнимга ўтирди.
-Б..билмайман...
-Хўп тинчлан ҳаммаси яхши бўлади Лазиз мени секин кўтардида ташқарига олиб чиқиб авайлабгина машинасига ўтирғиздирди.
-Қаерга кетяпмиз?
-Қаерга бўларди касалхонагада,бошимга бало бўлмасингдан тезроқ олиб борай.
-Керакмас.Оғриқ зўрлик қилиб ҳеч нимани ўйлаймаётган бўлсам ҳам Лазизни гаплари асабимни бузганди.
-Жим бўл,Лазиз машинага ўтириб тез машинани юрғизди.
-Бирон ёмон нарса еб қўйдингми?
-Ҳали ҳеч нима емадим.
-Кеча нима егандинг?
-Сиз еган овқатдан.
-Менга ҳеч нима қилмадию.
-Мен қаердан билай.
-Сен қиз ҳар куни бир томоша кўрсатмасанг кўнглинг жойига тушмайдия.Бошимга битган бало бўлдинг,бало!
-Атайлаб қилмаяпман.
-Кўп гапирма.
-Ўзиз савол беряпсизку.
-Жим дедим ҳозир йўлнинг ўртасига ташлаб кетаман деганидан машина тўхтаб қолди.
-Жин ургур нега тўхтади.
Мени бу пайтда оғриқдан юзиб бужмайиб нафас олишим қийинлаша бошлади.
-К..катта эҳтимол билан кўричак бўлиши мумкин.Агар ёрилиб кетса ўламан.Йиғлай бошладим.-Ўзи ўлишга сабаб қидириб юргандим мана топилди.
-Бўлди увиллама ўлмайсан бошимни балоси,ҳозир такси тўхтаман.