⚡️
Пахсадан қурилган, бирорта ўқувчиси ОТМга кирмаган, таъмирталаб, спорт зали ва китоб фонди янгиланмаган мактаблар
Йиғилиш давомида Президент мактаб таълими тизимидаги
камчилик ва муаммоларни санаб ўтди.
🔘 Бугунги кунда республика бўйича
1 минг 695 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтожлиги, ҳанузгача
179 та пахсадан қурилган мактаб мавжудлиги,
3 мингдан зиёд мактаб учун қўшимча ўқув бинолари зарурлиги танқид қилинди. Бундан ташқари:
📌 янги массивлар барпо этилиши, қишлоқ инфратузилмаси кенгайиши ва аҳоли ўсиши натижасида
яна 270 та мактаб қуришга эҳтиёж бор;
📌 ҳозирда 2,3 мингта мактабнинг
спорт зали мавжуд эмас;
📌 таълим сифати паст бўлган 84 та мактабнинг
бирорта ўқувчиси ўтган йили олийгоҳга кирмаган;
📌мактаб кутубхоналаридаги
китоб фонди йиллар давомида янгиланмаган;
📌 миллий мусиқа анжомлари атиги
615 та мактабда мавжуд.
"Олдимизга ялпи ички маҳсулот ва экспортни
карра-карра ошириш, саноатни ва ахборот технологияларини кескин ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш бўйича
улкан марраларни олдик.
Бу вазифаларни ким уддалайди? Албатта, мактабда замонавий билимларни эгаллаган, рақобатбардош ёшлар.
Умуман, республика бўйича
10 минг 130 та мактабни ислоҳ қилиш 6 миллиондан зиёд ўқувчи, 500 мингдан ортиқ муаллим, умуман, жамиятимизнинг барча қатламлари, ҳар бир оиланинг келажаги билан чамбарчас боғлиқ.
Тараққиёт стратегиясида тўртинчи устувор йўналиш ҳам,
“Инсон қадри учун – 100 та мақсад”нинг 5 та мақсади ҳамда ундаги 18 та вазифалар ҳам бевосита мактаб таълими билан боғлиқ", дея
таъкидлади давлат раҳбари.
https://t.me/Angrenmanaviyatziyosi