#Очиқлик_ҳисобдорлик⚡️Муносиб кадрлар захирасини шакллантириш йўналиши
▫️zaxira.argos.uz портали ишга туширилди Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокими лавозимига
1167 нафар кадрлар захираси шакллантирилди. Уларнинг 743 нафари (68%) махсус тайёрлаш дастурида ўқитилди.
▫️Салоҳиятли кадрлар захираси шакллантирилдиМаҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасида ижобий натижа кўрсатган 1 000 нафар номзод саралаб олинди. Улар 2 ҳафта давомида ҳокимлик ва вазирликларда стажировка ва дублёрлик ўтади. 197 нафари Давлат бошқаруви академиясида малака оширди.
Вазирлик ва идораларнинг 149 та раҳбарлик лавозимларига 606 нафар кадрлар захираси шакллантирилди.
▫️
“Раҳбар аёллар мактаби” фаолияти йўлга қўйилди Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли фармонига мувофиқ Агентлик томонидан
“Раҳбар аёллар мактаби” фаолияти ташкил этилди. Дастурнинг 1-мавсумида 47 нафар, 2-мавсумида 51 нафар, 3-мавсумида 45 нафар тингловчи иштирок этди. 32 нафар тингловчи юқори лавозимларга тайинланди.
#АРГОС_сарҳисоби_2024Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|
Telegram|
Facebook|
Instagram|
You Tube|
X|
Murojaat