#савол
«Рассрочка»га товар сотадиган корхоналар даромадни қачон тан олиши керак?Изоҳ: ушбу пост каналга қайта жойланмоқда. 2-сонли БҲМСнинг кучини йўқотган версиясидан фойдаланилганлиги сабабидан ва янгиси бўйича ўрганиш якунлангунча ўчириб турилди. Барибир фикримиз ўз кучида қолди.
Товарлар бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда, 2-сонли БҲМСга асосан даромад тан олиниши керак. Сотишдан тушум
сотиш санасида тан олинади. Жорий нархлардаги қиймат билан тўловнинг номинал қиймати ўртасидаги фарқ фоизлар бўйича даромад сифатида тан олинади. Товар, масалан, 1 йилга бўлиб тўлаш шарти билан сотилса, даромад сотиш санасида тан олинади, бўлиб тўлаш шарти эвазига қўшимча тўловлар (фоизлар) эса, ҳар ой фоиз шаклидаги даромад сифатида тан олиб борилади. Ҳалол насия савдо бўлса ҳам, бўлиб тўлаш эвазига қўшимча тўланадиган тўловлар, моҳиятан, фоиз кўринишидаги даромад бўлиб ҳисобланади. Бундай даромадларга ҚҚС солинмайди.
СК, 244-модда.Мисол: 13 440 000 сўмлик товар 1 йилга бошланғич тўловсиз бўлиб тўлаш шарти билан 16 128 000 сўмга сотилди. Товарнинг таннархи 10 500 000 сўм. Корхона йил давомида қуйидаги бухгалтерия ёзувларини амалга ошириши керак. Дт4010 Кт9020 - 12 000 000 сўм. Сотишдан тушум тан олинади.
Дт4010 Кт6410 - 1 244 000 сўм. ҚҚС ҳисобланади.
.
Дт9120 Кт2910 - 10 500 000 сўм. Сотилган товар таннархи ҳисобдан чиқарилади.
Харидор хар ой 1 344 000 сўмдан тўлов тўлайди. Шундан 224 минг қисми корхонанинг фоиз даромади бўлади.Дт5110 Кт4010 - 1 120 000 сўм. Асосий қарз сўндирилади. (12 ой)
Дт 4830 Кт9530 - 224 000 сўм. Фоиз шаклидаги даромад тан олинади. (12 ой)
Дт5110 Кт4830 - 224 000 сўм. Ҳисобланган фоизнинг тўланиши.
@avantaj_buxgalteriya