***
Тугаяпти бари,айриляпмиз биз,
Худдики,ҳеч нарса бўлмаган каби.
Энди соғинчларга чўкмагайман тиз,
Энди бегонадир ҳижроннинг бари.
Менга-ку,бир пулдир севгининг қадри,
Муҳаббатга аза очмайман!
Кутма!
Сендан қўлларингни тиланганмидим?
Энди,илтимосим қўлимдан тутма!
Ҳеч нарса бўлмади,чекмагин ташвиш,
Суйсак суйибмизда ким ҳам суймаган.
Сиёҳдонда тўлиб турганида ишқ
Ким хатлар ёзмаган,имзо қўймаган.
Ширин тушларимга руҳсатсиз кирма,
Хаёл эшигини қоқмагин ҳаргез.
Бахтли ошиқларга ҳавас-ла юрма,
(Биз бахтли бўлмоққа уринмаяпмиз!)
Барчаси тугади!
Гўё кинодек,
Ҳозирги лаҳзалар энг сўнги қисми.
Сенинг хотирангни тугун қилдим,лек
Фақатгина сиғмай қоляпти исминг.
Эшиклар ёпилди,дарвоза ҳам берк,
Осмон қуламади,ер ҳам жойида.
Кўзларимдан оққан қон эмасдир,лек
Қизғалдоқ унибди кўзим сойида.
Тугаяпти бар,айриляпмиз биз,
Худдики,ҳеч нарса бўлмаган каби.
Энди соғинчларга чўкмагайман тиз,
Энди бегонадир ҳижронни бари.
5.11.2022 13:44
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Яқинларингизга улашинг,обуна бўлишни унутманг!!!
Муаллиф:ТАНГРИБЕРДИМУРОД
КАНАЛ:
https://t.me//Bektosh_Mansur