Севганмисан онаси..?🤭🤭
Хазил
Бир кун қўқис гап бошлаб
Савол берди дадаси
Мендан олдин кимнидир
Севганмисан онаси?
Юркка ўт олгандай
Ёниб кетди кўзларим
Ўзим билмай пойма пой
Бўлиб кетди сўзларим
Икки юзим қип қизил
Анордайин қизарди
Ер тагидан Хўжайин
Менга қараб гезарди
Йўқ десам Ёлғон бўлар
Ха десам, ўламанку
Лаш лушларимни олиб
Уйимга кетаман ку
Хафтада бир севардим
Янгилаб эскисини
Буни айтсам хойнахой
Евомай тепкисини
Учрашардик тўйларда
Гох тасодиф йўлларда
Бир, икки деб санасам
Саноқ етмас қўлларда
Қандоқ қилиб айтаман
Кўзимни ўядику
Ажалимдан эртароқ
Гўримга қўядику
Осмонларда учардим
Ерга тушгим келмасди
Кечқурун хат ёзардим
Уйдагилар билмасди
Исмилари нимайди?
Эсимда хам қолмади
Севаман деб номардлар..
Биттаси хам олмади
Жавоб бериш ўрнига
Берилибман хаелга
Тўғри бориб бошимни
Уриб олдим жавонга
Қарасам кутиб турар
Хўжайин жавобини
Аста варақлаб кетдим
Кўнгилни китобини
Қаранг дедим кўзимга
Ўзингизни кўрасиз
Бир карра севгимизга
Яна иқрор бўласиз
Севаман деб нечтаси
Ортимдан хўп юрганди
Бу қайсар юрак эса
Фақат сиз деб урганди
Ишқингизда телбадек
Ақилдан озган эдим
Аввал семиз бўлсам хам
Сизни деб озган эдим
Ўзим ишониб кетдим
Қаранг айтган сўзимга
Таьсирланиб хаттоки
Ёш олибман кўзимга
Бўлди етар , ишондим
Рахмат сенга онаси
Уйим, жойим бойлигим
Билсанг сенга хаммаси
Ташқарига чиқди ю
Олиб келди гулдаста
Чўнтагини тез ковлаб
Пул хам берди бир даста
Аёлларини макрига
Шайтон шогирд тушади
Вақти келса "ёлғонга"
"Ростни" иши тушади
Севгига ўт тушсин а
Қўймасин эримиздан
Кимдир хулоса қилар
Бу хазил шеъримиздан.