Gulhayo Anorova


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана



Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Jadid.uz
👉
“DUEL” MUSHOIRASI
Kattalar she’riyati

“Duel” loyihasi yurtimiz bo‘ylab juda ko‘p yosh ijodkorlarning ustozlar nazariga tushishiga, el e’tiborini qozonishiga xizmat qildi. Loyiha Yoshlar ishlari agentligi va Yosh ijodkorlar Kengashi tomonidan tashkil etilgan. Bugun e’tiboringizga “Duel” loyihasining kattalar she’riyati yo‘nalishi bo‘yicha respublika bosqichi ishtirokchilari va ularning ijodiy ishlarini havola etmoqchimiz.

🔻 Sobir MUHAMMAD (Andijon)
🔻 Muhammad HODIYEV (Buxoro)
🔻 Nilufar ERGASHEVA (Fargʻona)
🔻 Umid QODIR (Jizzax)
🔻 Samandar G‘ANIJONOV (Namangan)
🔻 O‘lmas RAIMQULOV (Navoiy)
🔻 Madina NORCHAYEVA (Qashqadaryo)
🔻 Gulhayo ANOROVA (Samarqand)
🔻 Sevinch ABDAZOVA (Sirdaryo)
🔻 Gulmira ABDIRAIMOVA (Surxondaryo)
🔻 Rahmat BOBOJON (Xorazm)
🔻 Muhammaddiyin AYTJANOV (Qoraqalpog‘iston Respublikasi)
🔻 Iroda RAHMONALIYEVA (Toshkent viloyati)
🔻 Nozima HABIBULLAYEVA (Toshkent shahri)


📱 Batafsil: jadid-media.uz/duel-mushoirasi

😄Jadidmedia’ga obuna bo‘ling


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Agar kitob terapiya bo‘lsa, unda sizning terapevtingiz kim?

https://t.me/GulhayoAVRON


Репост из: “Аkademnashr” nashriyoti
#yangi_nashr

📘
Gulhayo Anorova, “Avron”

She’rlar

📖 Fragment va mundarija

Muqova: yumshoq
Hajmi: 128 bet
Narxi: 27 000 so‘m
Xarid: t.me/akademsavdo

#IZLAM to‘plamini chegirmali narxda xarid qiling.


📚 @akademnashr

Youtube | Instagram | Facebook  | Twitter


Ассалому алайкум

Ҳаммага хайрли кеч. Ушбу канал мен 26 га кирган куним туғилди. Умри узоқ, обуначилари сероб бўлсин.
🥳🥳

https://t.me/GulhayoAVRON


***

Дарёнинг забардаст кўксига мунглиғ
Паришон сочларин тўшайди дарахт.
Ёруғ тонг кафтида туғилган умид
Мағлубга айланар тун оғишган пайт.

Эй қуёш, сенинг ҳам интизоринг кўп.
Ботмоқ шарт қайтадан порламоққа ҳам.
Аммо эрк истаган руҳ нигоҳида
Заққум зиндонларнинг асорати жам.

Эй қора денгизнинг қора гумбази,
Хобидан қўзғолган руҳимни чақир.
Кундузнинг ва туннинг роҳатига қул
Сарфланган умр ҳам умрми ахир?

Ором олаётган ҳар жон юзида
Топилмас на бир кин, жасорат, журъат.
Тентиган руҳимнинг деворларида
Қонталаш панжалар қилади фарёд.

Сенми тушларимга ёруғ башорат,
Илоҳий рангларга қоришиқ исён?
Маҳбубга эврилар намиққан замин -
Маҳв этилган одам мангу қаҳрамон.

Эй қуёш, сенинг ҳам интизоринг кўп.

ГУЛҲАЁ

https://t.me/GulhayoAVRON


***

Мен жим кузатаман онам умрини,
Бир ёдгорлик каби турар мунғайиб.
Лавҳига қиртишлаб битилган ёзиқ
Рангсиз фаслларда бўлдилар ғойиб.

Мен жим кузатаман онам умрини.
Уйқуси адашган қушлардай беҳол
Кўзлари киртайган,
Ранги униққан
Гуллардек ифорин билмас эҳтимол.

Мен онам умрини кузатаман жим...
Ёмғирга жом бўлар чумоли ини.
Ҳар оқшом бокира ўрмон қўйнидан
Кўзларинг излади қандай афсунни?

Мен жим кузатаман онам умрини,
Анҳордай шовуллар оломон бесар.
Сенинг-чи, кўксингда ураётир бонг
Инсон англаши ман этилган ҳислар.

Мен жим кузатаман онам умрини.
Болангман юпанчга журъат этмаган.
Рўмолинг четидан сирғалган ғариб
Сочларинг ўтмишдир қўлим етмаган.

Мен жим кузатаман онам умрини...

ГУЛҲАЁ

https://t.me/GulhayoAVRON


***

Пахса деворларнинг кафтида чизиқ -
Булут манглайидан оққан қаро тер.
Қай фурсат итқитар зил кўрпасини
Қачондир уйқуга кетган Она Ер?

Сескансанг ёмғирнинг шовуллашидан
Ойдан томиб турган нурдай бемажол.
О, туннинг қўйнида мажнуна толлар -
Сарғиш духобага бурканган аёл.

Чақмоқлар кезаркан кенгликлар аро,
Дарз еган товондай ёрилар осмон.
Томчиман бир пайтлар тупроққа синган,
Мен қадимий оҳанг - талқини ёлғон.

Пахса девордирман. Кафтимда йўллар -
Осмон манглайидан оққан қаро тер...

ГУЛҲАЁ

https://t.me/GulhayoAVRON


***

Титраган дудоқлар - беҳаловат қуш,
Бўғзимда қайнаган ҳовурлар - самум.
Сен сурат чизасан, тўкилар ҳониш,
Янчилган япроқлар йиғлайди юм-юм.

Туннинг оҳорлари кетиб борадир,
Мавжланган руҳимда қолмишдир қуроқ.
Ичимда бир исён занглаган охир,
Сенинг суратингда яшилман бироқ.

Сен сурат чизасан, тинглайсан, сим-сим,
Юракни чайқатар самовий лаззат.
Кўзимни куйдирар ранглари тилсим
Қаламдан тўкилиб турган сафоҳат.

Сен сурат чизасан...
11 03 2019

GULHAYO

https://t.me/GulhayoAVRON

Показано 8 последних публикаций.