ҚАЗО НАМОЗИ
6 ойда 15 йиллик қазо намозини қандай ўқиса бўлади.
1 кунда - 1 ойлик қазо намоз
12 кунда - 1 йиллик
1 ой 6 кунда - 3 йиллик
2 ойда - 5 йиллик
4 ойда - 10 йиллик
6 ойда - 15 йиллик
Аввал бомдод намозидан бошлайсиз.
Ҳар куни ҳар намоздан кейин (бомдод ва аср намозларидан олдин ўқилса тўғри бўлади) бомдод намозининг 2 ракат фарзидан 6 марта ўқийсиз.
Яъни;
2+2+2+2+2+2 / бомдоддан аввал
2+2+2+2+2+2 / пешиндан кейин
2+2+2+2+2+2 / асрдан аввал
2+2+2+2+2+2 / шомдан кейин
2+2+2+2+2+2 / хуфтондан кейин витрдан олдин(чунки витр куннинг охирги намози бўлса тўғрироқ бўлади).
Шу бир кунда 1 ойлик намозни ўқиган бўласиз.
Чунки 6×5 = 30 бўлади
30 кун = 1 ой дегани эмасми?!
Агар ҳар куни 1 ойлик бомдод намози қазосидан қутилиб олсангиз, 12 кунда бир йиллик бомдод намозини ўқиб бўлган бўласиз. Тасаввур қилиб кўринг...
12 кундан кейин пешин намозини бошланг, энди сал қийинроқ бўлиши мумкин, лекин охири албатта ҳузур бўлади. Вафот этгач биринчи сўраладиганимиз намоз бўлади. Намоздан ўтиб олсак, у ёғи биизниллаҳ марра бизники бўлади.
Пешинни 4 ракатдан 6 марта
Асрни 4 ракатдан 6 марта
Шомни 3 ракатдан 6 марта
Хуфтонни 4 ракатдан 6 марта
Витрни 3 ракатдан 6 марта ўқиб чиқинг
12 кунда бир йиллик .............
намозини ўқиб бўлган бўласиз.
Алалоқибат,
72 кунда яъни атиги 2 ойу 12 кунда 1 йиллик тўлиқ намоз билан охиратдаги захирангизни тўлдириб олган бўласиз.
Хаёл қилиб кўринг, 2 ойдан кейин елкангиздаги оғир юкни қанақадир маънода енгиллаштирган бўласиз. Хаёлининг ўзи қанчалик мароқли...
Бундай 2 ойларнинг ҳеч нимасиз қанчаси ўтиб кетмоқда.
Унутманг, машаққатлар ўткинчидир, лаззатлар боқийдир.
Аллоҳ ҳаммамизга қазолардан қутулиб, кўп кўп сажда қилиб Ўзига яқин бўлувчилардан қилсин.
Меҳрибон Аллоҳнинг Ўзи ҳаммамизга солиҳ амалларда бардавом бўлишликка кўмак берсин.
♻️Дўстларингизга ҳам юборинг.
Siz uchun foydali kanal!
https://t.me/Islomxon_jome_masjidi