#Эътироф
Маънавият фидойилари тақдирланди
Маънавият, миллий анъана ва қадриятларсиз ҳеч бир мамлакат ўзи кўзлаган натижага эриша олмайди.
📌Бугун Республика Маънавият ва маърифат марказида “Маънавият фидойиси” кўкрак нишонларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
📍Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Мирзо, Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров мамлакатимизда маънавий-маърифий жабҳадаги ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб, бунда соҳа фидойиларининг ҳам ҳиссаси катта эканини таъкидлади.
⚡️Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда иш олиб бораётган турли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг масъул мутасаддилари, илм-фан арбоблари, шоир, ёзувчилар, санъат, маданият соҳалари вакиллари иштирок этдилар.
🎗Тадбир давомида 500 нафарга яқин номзоддан республика бўйича энг муносиб кўрилган 96 нафари "Маънавият фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Каналга уланиш: @manaviyatchashmasi