Севги ўзаро бўлмаганда
Нега одамлар севгига ҳар хил муносабатда бўлишади? Нега баъзилар рад этилишни бошқача қабул қиладилар? Нега кимнидир ўзаро бўлмаган ҳислар қўрқитади?
Дейлик, инсон севиб қолади. У ҳис-туйғулари ҳақида эҳтирос объектига сўзлайди ва рад этилади.
Соғлом ва адекват инсон ўзаро бўлмаган севгида ўзини қаттиқ йўқотиб қўймайди. Нима учун?
Чунки, у ҳис қилган нарсани нариги томон ҳам ҳис қилишга мажбур эмаслигини тушунади. У ҳам ҳаммага ёқавермаслигини ва ҳамма инсонларни у ҳам ёқтиришга мажбур эмаслигини англайди. У шунчаки ҳаракат қилиб кўради, омадсизлик уни тўхтатиб қўймайди, қайтанга олдинга интилишга ундайверади. Агар ўхшамаса, ўша машҳур қўшиқдаги жумла:
Сен бўлмасанг бошқаси!
Ундай бўлмаган тақдирда-чи?
Шунга ўхшаш аммо бошқа ҳолат. Киши севиб қолади, тан олади, рад этилади. Кейин-чи? У ҳеч нарсага қарамай ўзининг эҳтирос объектини забт этишга ҳаракат қилади. У рад этилганини ҳаракатга чорлаш сифатида қабул қилади. Унга нима бўлишидан қатъий назар муҳаббатни забт этишдек туйилаверади.
Хўш кейин-чи?
Кейин эса ошиқ севгани юрагида ўзаро эҳтиросни ёқиш учун ҳар қандай усулда ҳаракат қилади. Кимдир ижтимоий тармоқларда эътибор жалб қилиш учун қора рангли фотосуратларни икки хил маънога ишора қилувчи статуслар билан қолдиради.
Бошқа бировлар жисмоний мудофаани бузишга уринадилар. Орқасидан кузатадилар, подъездлар яқинида қоровуллик қилишади, унинг дўстлари билан дўст бўлишга уринишади. Хуллас, яқинлашиш учун барча чорани ишга соладилар.
Aнча ақлли манипуляторлар ҳам бор. Улар ҳиссиётларга жавоб қайтаришни алдаш, ачиниш йўли билан чақиришга уринишади. Mасалан, «мен тез орада ўламан» ёки «менда бедаво касаллик бор шу учун умримнинг охирларини сен билан ўтказмоқчиман» каби.
Бошқалари ҳам мавжуд. Улар суицид, зўравонлик ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар билан таҳдид қилишади.
Бу ўзи нима?
Бу, ўртоқлар, невроз. Одамлар рад этилишни шунчаки адекват қабул қила олмайдилар. Уларни севмаслик мумкинлигига ишонишмайди. Уларга эҳтирос объекти атайлаб ўзларининг рад этишлари билан олов ёқаётгандек туюлаверади. Улар оддий сўзларни тушунишмайди, рад этилишни ўзларича изоҳлайдилар.
Невротиклар билан мулоқот қилиш мушкул. Улар бўйсунмасдирлар. Улар руҳий соғлом кишилардан бошқача фикрлайдилар.
Одатда невроздан ўзини паст баҳоловчи кишилар азият чекишади. Ёки уларни ота-оналари нотўғри тарбия қилишган, шу сабаб кўпгина комплекслар туғилишига олиб келган. Балки, улар ўспиринлик ёшида омадсиз севгини бошдан ўтказишган. Эҳтимол, улар абьюзер(яқинлар томонидан ўтказиладиган руҳий зўравонлик) ёки манипулятор қурбони бўлишган.
Хулоса битта — улар ҳақиқий севги қандайлигини билишмайди. Агар уларни кимдир ўзаро ва бутун қалби билан севса, демак, у уларга заифдек туюлаверади. Ва бундай севги уларга керак эмас. Aхир ҳақиқий севги қурбонлик талаб қилиши керак. Уни забт этмоқ керак. У учун изтироб чекиш лозим, қанча кучли ва узоқ бўлса шунча ҳиссиётлар мустаҳкам. Севги учун охиригача курашиш керак.
Невротиклар атайлаб заиф позицияни эгаллаш учун шундай муносабатлар ахтаришади. Қандайдир сабабларга кўра улар изтиробларсиз, хўрланишларсиз, доимий азоб-уқубатларсиз ўзларини севгида тасаввур қилолмайдилар.
Нимани тушуниш керак?
Aгар бирор киши ўзини севгида азоб-уқубатларсиз ва қурбонликларсиз кўрмаса, демак у ҳеч ким билан муносабатларни умуман қурмаслиги керак.
Севги — бу ажойиб туйғу, лекин у азоб келтирмаслиги керак. Унда таҳқирлаш, манипуляция ва ёлғон бўлмаслиги лозим.
Ёзувчи Чарлз Буковскийнинг ҳам қуйидаги сўзлари эътиборга лойиқ:
Ёлғиз бўлиш — янглиш жойда ва янглиш қалбда бўлгандан яхшироқдир. Ёлғизлик соҳта ва шубҳаларга тўла севгидан кўра афзалроқдир.