Meros.uz


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги Булоқбоши тумани "Қирғизбой" жоме масжидининг расмий, диний-ижтимоий, маърифий канали.
Канал манзили 👇👇👇
https://t.me/+6ozuPEH9ZT05ODVi

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤲 У эшитувчи ва билувчи Зотдир...

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллааҳиллазий ла йадурру маъасмиҳии шай`ун фил арди ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.

Маъноси: Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир.


Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

#duo #tonngi #tungi #foydali
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#hadis_tashvish_yengillik

ДУНЁ ВА ОХИРАТДАГИ ЕНГИЛЛИК

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким қийналган кишига енгиллик келтирса, Аллоҳ таоло унга дунёю Охиратда енгиллик беради" (Имом Муслим ривояти).

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#yoshlik #quvvat #saqlash
🌱ЁШЛИГИМНИ САҚЛАБ ҚОЛДИМ


💬 Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий айтадилар: “Дамашқлик устозим 97 ёшда бўлсаларда, тетик, ҳатто тишлари ҳам соппа-соғ, кўзлари равшан эди. Қизиқиб бунинг сабабини сўраганимизда: “Ёшлигимизда аъзоларимизни гуноҳлардан асрагандик, қариганимизда Аллоҳ таоло уларнинг хизматидан бизни маҳрум этмади”, деб жавоб бердилар”.
🗣БАТАФСИЛ

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    ☝️ ЗИКРЛАР ҲАМ САДАҚАДИР

    🪴 АЁЛЛАР ИСЛОМ НИГОҲИДА

    📢 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (20.12.2024)

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


ИМОНЛИ ОДАМ – ЭНГ БОЙ ОДАМ

🌷 Фазилатлар ичида энг гўзали қаноатдир. Қаноатли киши чинакам бахтиёрдир.

📚 Китоб ўқишдан тўхтаган одам фикрлашдан ҳам тўхтайди.

⚡️Мард одамгина нафсини жиловлай олади.

🌙 Энг бой одам имонли одамдир.

❗️Мусибат етганда меҳнатга берилинг. Уни енгишга ёрдам беради.

🟢 Барака истасанг, мулойим бўл, нажот тиласанг, ростгўй бўл!

🤫 Тилни тийиш санъати бутун санъатнинг пойдеворидир.

🌙 Қалби гўзал бўлган одамга яқинлашаверинг, яхшилик кўрасиз.

✅ Инсоннинг солиҳ амалигина абадийдир.

🧩 Бугуннинг қийинига чидасангиз, эртанинг ҳузурини кўрасиз.

🌅Саҳарда турган кишигина савобу баракадан баҳраманд бўлади.

🤲 Умид билан яшанг, ноумидлик шайтон васвасасидир.

🔹Сизни улуғлаганни улуғланг, сизни ёмон лаганларга яхшилик қилинг, иккала ҳолатда ҳам сиз улуғланасиз.

🌷Яхши амаллар аёл кишини зийнатлайди, уни янада гўзал ва назокатли қилади.

“Ҳидоят” журналининг 2022 йил 10-сонидан олинди

🔗https://t.me/meros_uz


«Meros.uz» каналига уланиш учун линкни босинг!
⬇️https://t.me/meros_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин..

🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀

👉
https://t.me/meros_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#kundalik_odoblar

🤲 ALLOH RASULULLOH ﷺ GA O‘RGATGAN DUONI BILASIZMI?

🎙 Muhammad Umar qori Muhammadjonov
Toshkent Islom instituti talabasi
.

#quron #hadis #rasululloh #salom #baraka
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


​​ЭҲРОМДАГИ КИШИ БИР НЕЧТА ТИКИЛГАН КИЙИМЛАРНИ КИЙСА
#Ҳаж_умра

❓1492-CАВОЛ: Отам билан Мадинаи мунавварада умра учун эҳромга кириб, Маккага йўлга тушдик. Лекин йўлда ҳаво совуб кетиб, отам дўппи, куртка ва пайпоқ кийиб олишга мажбур бўлдилар. Бу ҳол Маккага етиб боргунимизча давом этди ва эҳромда умра қилиб олдик. Саволим шуки, отам кийган кийимларининг ҳар бири учун алоҳида каффорат берилиши лозим бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эркак киши ҳаж ёки умрага эҳром боғлаганда зарурат сабабли бир нечта тикилган кийимни бир кундуз ёки бир кеча (ёки жами 12 соат)дан кам муддат кийиб юрса битта садақа – ярим соъ (2 кг атрофида) буғдой ёки унинг қийматини ҳарам чегарасида фақирларга садақа қилиши кифоя қилади. Агар бир кундуз ё кеча (12 соат)дан кўп муддат кийиб юрган бўлса, ҳарам чегараси ичида битта жонлиқ сўйиши етарли. Кийимлар бир нечта бўлиши билан садақа ёки сўйиладиган жонлиқлар сони кўпаймайди.
Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, эркак киши эҳромдалик ҳолида совқотиб қолса, тикилган кийим кийиб олмасдан, адёлга ўхшаш бирор ёпинчиқ ўраниб олиш ёки кенг кийимни енгига қўлларини киритмасдан, елкасидан ташлаб олиш ҳам мумкин. Буни кийим кийиш деб ҳисобланмагани учун жиноят саналмайди ва каффорот ҳам лозим бўлмайди (“Камолуд дироя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


ИБН УСАЙМИННИНГ ҚУРЪОННИ ҲОДИС (ЯРАТИЛГАН, МАХЛУҚ) ДЕЙИШИ
#сохта_салафийларга_раддия

Сохта салафийларнинг кўзга кўринган олимларидан Ибн Усаймин "Ал-ақийда Ас-Саффоринийя" китобининг шарҳида айтади:

"Муаллиф Имом Саффоринийга эътироз бериладиган нарсалар жумласидан: (Қуръоннинг барчаси қадимдир) деган сўзидир. Саҳиҳи шуки, Қуръон ҲОДИСДИР(!!!), Аллоҳ таоло нозил қилаётган пайтда гапиради" (Китобдан иқтибос келтирилган саҳифа расмда илова қилинди).

"Ҳодис" бу — "яратилган", "йўқдан бор бўлган" деганидир. Аҳли сунна вал жамоанинг эътиқоди бўйича Қуръони карим қадимдир. У ҳодис —яратилган эмас. Қуръонни ҳодис дейиш Аллоҳ таолонинг калом сифатига нуқсон етказиш бўлади. Аллоҳ таоло ҳар қандай айб ва нуқсондан пок зотдир.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


​​ЎЗИНИКИ БЎЛМАГАН НАРСАНИ СОТИШ
#савдо

❓1491-CАВОЛ. Мен бозорда бир дўконни ижарага олиб, улгурчи тарқатувчилардан ҳар-бир маҳсулотдан биттадан олиб келиб, растага қўяман. Қачон сотилса, ўрнига яна олиб келаман. Яқинда эшитиб қолдим. Бу ишим жоиз эмас экан. Чунки ўзимники бўлмаган нарсани сотишга кирар экан. Шу тўғрими? Мен қандай йўл тутсам тўғри иш қилган бўламан?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар маҳсулотларни сотиб олиб, сотсангиз, жоиз бўлади. Лекин уларни сотиб олмаган бўлсангиз бу ишингиз дуруст эмас. Чунки сиз ўзингизники бўлмаган нарсани сотган бўласиз. Шунингдек, бир маҳсулотни “Қачон, сотилса, пулини бераман” деган шарт билан олса ҳам савдо дуруст бўлмайди.
Агар маҳсулотни сотиб олмоқчи бўлмасангиз, маҳсулот эгасининг вакили сифатида сотиб, бу ишингиз учун хизмат ҳақи олишингиз ҳам жоиз. Лекин бу ҳолатда қанчага сотилса, ҳаммасини мол эгасига бериш лозим бўлади ("Ал-Баҳрур-роиқ" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ислом #ватан

🎙Исломда ватан тушунчаси

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#tabrik

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


​​ТИЛОВАТ САЖДАСИДАН КЕЙИН НИМА ҚИЛАДИ?
#Қуръон

❓1490-CАВОЛ: Сажда ояти ўқилганда сажда қилгандан сўнг туриб ўтириш мустаҳаб дейилган экан. Шунда ўтириб нима ўқилади, сажда ояти дуосими ё Қуръон ўқишни давом этишми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тиловат саждасини қилишдан аввал ва саждадан кейин ўрнидан туриш мустаҳаб, чунки бу нарсада Аллоҳ таолони улуғлаш бор. Шундан сўнг ўтирса, киши нима амал қилиши борасида ихтиёрли бўлади. Хоҳласа дуо қилади, хоҳласа бошқа ибодат ёки ишларга киришади (Фатовои оламгирия" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#кибр

❓Кибрнинг аломатлари борми?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси


Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


​​НАМОЗДА ИМОМГА БЕМОРЛИК ЕТСА
#намоз

❓1489-CАВОЛ: Имом бўлганимда тўсатдан қорнимда қаттиқ оғриқ пайдо бўлди. Ўрнимга имомликка бошқасини тортсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом шу ҳолатда ўтириб намозни давом эттира олса, шундай қилади. Чунки ўтириб намоз ўқийдиган кишига тик туриб ўқувчи киши иқтидо қилиши дуруст.
Қаттиқ оғриқ сабабли ўтириб имомлик қилишнинг имкони бўлмаса, намоздан чиқади. Ўрнига бошқа одамни торта олмайди ("Раддул-мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


​​САФЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ТЕКИС ҚИЛИНАДИ?
#намоз

❓1488-CАВОЛ: Намоз учун саф тортганда оёқларнинг учи тенг бўлиши керакми ёки товонларми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сафда тананинг юқори қисмида елкалар, қуйи қисмида эса тўпиқлар бир-бирининг тўғрисида туриши керак. Ана шунда саф текис бўлади. Чунки оёқнинг катталиги ҳар кимда турлича, оёқ учи ёки товонларни тенг қилиш билан сафни тўла-тўкис текислаб бўлмайди. Сафнинг нотекис бўлиши намознинг савоби камайишига олиб келади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: САЛОМЛАШИШ – ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРДАНДИР

🎙 Абдусамад домла Жўрақулов
Тошкент вилояти Тошкент тумани “Ҳамд” жоме масжиди имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#VIDEOLAR

🎞
Musulmon kishi Qur’oni karim va sunnatdan to‘g‘ridan-to‘g‘ri dalil olsa bo‘ladimi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИННИНГ БАҲОРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Показано 20 последних публикаций.