ҚАЛБ ДАФТАРИ


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Миразиз Ахмедовнинг қалб дафтари
Instagram профилим:
instagram.com/mirazizblogger?igshid=MmIzYWVlNDQ5Yg==
Мен билан боғланиш:
@MirazizOfficial

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Эри билан бир соат тортишиб ўзини хақлигини исботлаган аёл нимага эришади?
Тўғри, хақ бўлиб чиқади.
Эри ютқазади.

Лекин:
Эрнинг шахвати ўлади.
Яни аёлига эътибори совийди.
Ахамият бермай қўяди.
Кейин аёли хайрон бўлади:
- Эрим мени ёнимда бўлгиси келмайди, эрим адолат қилмаяпти, эрим мени олдимдан вақтли кетиб қолади, эрим бир ойдан бери қўшилмаяпти - деб.
Ким ютди ?
Хақ бўлиш натийжа бердими ?

Бахс ва жанжал шахватни узоқ муддатга ўлдиради.
Эркак сакийна, хотиржамлик олиши учун аёл киши яратилди.

Агар инсонга сажда қилиш мумкин бўлганида, аёлларни эрларига сажда қилишга буюрар эдим - дедилар Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам.

Бу пост золим эрлар ва харомга буюрувчи, намоздан тўсувчи эрлар хақида эмас.

Эрингиз ибодатли бўлса, Аллоҳдан қўрқса, унга зулм қилманг!

@MirazizBlogger


#Нарх айтишда чегара бўлиши керакми?
Масалан пулни супуриб топадиган,
харом топадиган, қиморвозларга
10 баробар қиммат нарх этардим ва бу ишимдан рози бўлардим.
Аввалам бор зўр дизайнер бўлишга интилардим, кейин қимматчи.

Бир куни бир “нозик” одам чақиртирди буюртмага.
У вақт машинам зўр эмасди.
Ўртоғимни ёрдамга чақирдим.
Икки кишилик мерседеси бор эди.
Олди капотиям узун.
Хуллас бойлар махалласига савлат билан кириб бордик.
Эшик тагидан бойнинг ёрдамчилари мошинани кўриб ажабланди.

Бўйнимда шарф, блатной дизайнер!
Хуллас ишни чамалаб кўрдим,
5000$ га қилса бўлади.

Мижозни ўргандим.
Анча мунча одамларни қахшатган.
Мент.
Сен одамларга зулм қилиб бой бўлгансан деб 80 000$ бўлади иш хаққи дедим.
65 000$ га чизиб беринг деб росса савдолашишди.
Муомуламиз ёққанидан хатто шахсий уйига олиб кетди мехмон қилгани.

Хулоса:
1. Имкон бўлганида жек потни уриб қолиш хам керак.
2. Аксари мутахасислар шунақа имкон бўлганида, арзимаган нарх айтиб, буюртмани ололмайдилар.
3. Арзон нарх айтсангиз айриласиз буюртмадан. Сиздан кучли нарсани кутишяптими, беринг!
4. Аксари одамлар ўзлигидан уялади.
5. Нажосатларга қиммат нарх айтиш гунох эмас. Улар харомхўр, сиз мусулмонларни ишлатасиз. Пулларингиз яхши қўлларга тегади.
Прокурор, мент, қиморвозларга бемалол, виждонингиз қийналмай қиммат нарх айтаверинг.

Хаётим вақтида кўп пул топган вақтларим, асосан харом пул топадиганлардан қиммат олардим. Қиморвоз фалончакаларни уйида хам ишлаганман. Уни кейин айтиб бераман.

@MirazizBlogger


#Аёл кишида гўзаллик - истарали бўлмоғидир.
Истара ва хусн бошқа бошқа нарсадир.

Лекин аёл ахмоқ бўлса, дунё гўзали бўлса хам, эркак ундан қочади.
Шунинг учун баъзан никохлар тез нихоясига етади.
Хамма хайрон, шундай гўзал аёлдан ажрашдия деб.

Истарали аёллар сифатлари:
1. Эрини табассум билан кутиб олади.
2. Эр уйига соғиниб келади.
3. Уйда эр ўзини хотиржам хис қилади.
4. Таом ва қўшилишда муаммолар бўлмайди.
5. Истарали аёл кўп муаммоли вазиятларни, табассум билан юмшатиб юборади.

Жохил хотинлар ўз истагини уруш, жанжал ва минғир синғирлар билан эришади.
Истарали аёлга эри ўзи нимадир қилгиси келади. Талаб қилиши шарт эмас.

Сиз истарали аёлмисиз ёки минғир синғирмисиз?

@MirazizBlogger


#Хар жанжалда кетиши билан қўрқитадиган хотинга:
- Хозир кет денг.
Хар сафар жанжалда талоқ сўраган хотинга:
- Бир талоқсан денг.
Хеч қачон аёл кишига бўйсунманг.
Унинг бошқарувларига учманг.
Шундагина эркаклигингиз сақланиб туради.
Одатда кескин жавобингиздан кейин ўзига келади, ерга тушади.
Чунки бошқарув ишламаятганини кўради.

Оилада мехр ва яқинлик қолмаган бўлса, уёғига шартлар, манипуляциялар ва бошқарувлар бошланади.
Бу тугаб бўлган оила.

Мехрли оилада хеч ким хеч кимга шарт қўймайди.
Хамма ўз ўрнида туради.
Эр амир!
Аёл эрини розилигини истовчи хотин.

Бошқача оила бўлмайди.
Европейский оилаларда хотин амир бўлади.
Шунинг учун эр хотин инстаграмга чиқаверишади бирга.
Эр даюс.
Хотин ….

@MirazizBlogger


#Эркакларга фойдали мақолалар ёзсам, шахсийга эрларидан шикоят қилган хатлар тўлиб кетади.
Эрингиз борми, менга ёзманглар.
Балким мен хам ёмон эрдурман.
Сен эрингни контактини бер, мен сен хақингда сўрайман.
Бегона эркакка ёздингми, уже…

Эри йўқлар ёзсин, эълон жойлаб эрга берворамиз.
Фақат дордан қочган, тили узун лўлилар ёзмасин.
Эрни оиладаги олий бошлиқ деган хулосадагилар ёзсин.

Тенгхуқуқлик матриархат хотинлар тиққилиб ётибди.
Бизга, итоат билан, охиратгача ярайдиган муслималар керак.
Фақат эрга тегволиб, боқувчилик бўлиб оладиганлар эмас.

- Эркакларга ёқадиган мақола ёзибсиз, қачон уларни хам танқид қиласиз дейишади.
- Сен қил шу ишни!
Ана фейсбук, ана дугоналаринг.
Ёз!

Битта алфонс йигит бор.
Хотинидан пул олади.
Боқмайди.
Келмайди олдига.
Шу алфонслар хақида ёзайму дейману, барибир хулқ ўзгармайди.
Хотин хисобидан яшаш табиатига сингиб кетган. Ғурур хамма эркакда бўлмайди.

@MirazizBlogger


#Хар бир оилада бўлиши керак бўлган сухбатлар хақида.
Кўпчилигимиз охирги замон, яни кескин воқеа ва синовлар даврида яшаётганимизни фарзандларимизга тушунтирмаймиз.

Тўсаттан ер қимирлаши, сув тошиши, уруш бошланиши, вабо тарқаши ва хоказо.
Вахийма учун эмас!

Биз Аллохнинг яккалигини тасдиқлаш учун дунёга келганмиз, демак бирон кескин воқеа бошланса, тавхидни тасдиқлаш ва шаходатни кўп эслаш мухим нарса.
Бунга мисол яқиндагина ер қимирлагани. Қанча жохил инсонлар ер тагида ўзини қутқарилишини кутиб, охири жон берди.

Мен оиламда ўғилларимга шундай насийхатлар қилиб тураман:
- Ўғлим, мендан кейин оилада сен бошлиқсан. Нободо бирон кескинлик рўй берса ва мен сизлар билан бўлмай қолсам, сени вазифанг биринчи бўлиб бошпана топиш ва емак топиш бўлади.

Агар кескин ер қимирласа биринчи калима келтиринглар, чунки уйдан чиқишга имкон бўлмаслиги мумкин.

Агар уруш бошланса, қўрқмасдан, фахр билан қатнашгин.
Ўз уйингни, дийнингни, оилангни химоясида.
Ва хоказо.

Яни инсонни нафсига ёқмайдиган воқеаларга хам рухан тайёрлайман.
Мухожирлик инсонга кўп нарсани ўргатади.

Қиёматнинг кескин воқеалари бошланишидан аввал, мухожирлик, имконсизлик, заруратларга тайёргарлик кўриб қўйган яхши.
Масалан макон танламайдиган хамёнларни ишлата билиш.
Крипто кошелеклар.
Домлаларингиз электрон пул хароммаслигини тушуниб етгунича, анча вақт ютқазиб қўясиз.
Электрон пул, қоғоз пул каби.

Макон танламайдиган касбларни ўргатиш ёки ўрганиш.
Кучли ва мустақил эркак бўлишга ўргатиш.

Мен кўпинча оролда қолиб кетган, чорасиз қолиб кетган инсонлар хақида кино кўрардим.
Кайфиятини, чорасизликдан чиқишини, ўзини йўқотмаслигини кўришга.
Сахобалар хаётидаги мушкулотларни ўқирдим, тарихдан.

Оддий 15 суткага қамалиб қолган эркакларни йиғлаб, сиқилиб қолганини кўриб, юпатардим:
- Эй нодон, сени хеч ким ўлдирмаяптику.
15 кундан кейин кетасан аянгни олдига, яна эмаверасан деб.

Озарбайжонда қамалиб қолганимда,
3 кунгача берган овқатини емадим.
Еёлмадим.
Кейин ошхонага навбатчи бўлишга эришиб, ўзим покизароқ таом тайёрладим.

ГУВД да 30 кун тергов бўлганида, овқатни кам ейишга харакат қилдим.
Чунки 2,5х4 метрлик хонада 4 киши ва деворсиз хожатхона эди.
Хаммаёқни саситмай деб, ичим келмаслигини сўрардим Роббимдан.
Алхамдулиллах шундай бўлди.

Россияга хижратга шароит қилиш учун чиқиб кетганимда, таваккал Казанга билет олиб кетдим.
Тайёргарсизлик билан.
Кечаси 02:00 да самолет қўнган.
Кутиб олувчи йўқ.
Қўлимда катта компьютерим.
Қор 1 метрдан зиёда.
Совуқ -30 -40 градус.
Масжидма масжид эшикни тақиллатиб изладим шахарда.
Хеч ким киритмади.
Юқоридан рухсат йўқ деб.

Охирги масжидни эшигини очган қоровулга:
- Юзимни эслаб қол, эй чол.
Қиёматда сендан сўраб оламан.
Кўча -40 совуқ, табий тонгача мен ўлиб қоламан киргазмасанг масжидга.
Лекин бил, қиёматда сендан интиқом оламан дедим.
Унгача 5 та масжид киргазишмади.
Кечаси 03:00.

Чол киргазди, хатто яқин танишганимиздан кейин ўша масжидда яшай бошладим.
Имом фақат жума куни келарди. Бошқа вақт мен имомлик қилиб берардим.
Татарларнинг талаффузи келишмайди қуръонга.
Хатто китобларида Оиша онаммизни исмларини, Ағиша деб ёзишади.
Бу хуллас алохида мавзу хижрат ва талаффузлар.

Этмоқчи бўлганим, фарзандларимизни рухий кучли ва машаққатга чидамли қилиб тайёрлашимиз шарт.

Очликка.
Шароитсизликка.
Рухий босимга.
Кучли эркаклар шундай шаклланади.

Базан эрка бойвучча болалар адаси олиб берган спаркда магнитафонни баланд қўйиб, шахарда хеч кимни менсимаятганини кўрсам:
- Сен к*тни, Россия ўрмонларига жўнатиш керак 3 ойга деб қўяман.
Эркаклашиб қайтади.
Ишонаверинг.

Хозирги ахмоқ хотинлар ўз фарзандини сочига чизмалар қилиб, европача прическалар қилиб, хозирдан к*тликка тайёрлашяпти.
Отанинг иши йўқ.
Лекин она хижобда, ота ибодатда.
Бола Месси башара.
Эртага синовли кунлар келса, ашнақа сўтаклар ўзини осиб қўйишади.
MetaGo да қиморга аралашиб қолганлар ўзини осиб қўйдику 1 ой аввал.

Насийхатим:
Кучли эркак бўлишга тайёрлайверинг.
Энди кескин воқеалар кўпаяди.
Дажжол хам келади синовга.

@MirazizBlogger


#Нуқсон уч хил бўлади.

1. Саломатликда.
Яра, доғ, кесилган, синган ва хоказо.
Бу айбмас ва зарари йўқ.

2. Характерда.
Қўпол, заиф, қўрқоқ, бачкана.
Бу ерда тўғирлайдиган ишлар бор.

3. Динда нуқсон.
Аблах одамга мурид.
Ақийдаси хато.
Ялқов ибодатларда.
Фаолмас яхшиликларда ва хоказо.
Бу кескинлик билан тўғирланиши шарт нуқсонлар.
Агар шу диндаги нуқсонингизни борлигини фахмлаяпсизми, демак сизда иймон бор.
Виждон хам қийналяпти.

Шу учинчи бўлимдаги нуқсонларни фахмламаган одамлардан, одамларни қийноққа солувчи ментлар пайдо бўлади.

Жуда кўп шахсийимга хат ёзишади. Узундан узун.
Жавоби аниқ бўлса, алик олиб саломга:
- Ха ёки йўқ деб жавоб бераман.
Сиз ўйлаганимдан кўра кибрли экансиз дейди таъжубланиб.
Унинг наздида мен хам 56 қатор сўз ёзиб жавоб беришим керак эди.
Кибр- хақ келганида олмаслик!

Эрталаб яхши кайфиятда туриб қолсам, кетма кет постлар ёзавераман.
Рози бўлилар )))

@MirazizBlogger


#Куня қўйиб олаётган аёллар!
Исломни тўғри ўрганиб, тўғри дават қилинг.
Кўпчилик исмини Хумайро деб ўзгартириб оляпти.
Хумайро деб эркаланган.
Яни Росулуллох салоллоху алайхи васаллам Оиша онамизни
шахсан ўзларини эркалаганлар.
Онамизни исмлари Оиша.
Оиша родиаллоху анха.

#Сизни хеч ким эркаламаяптику?
Ва Хумайро лақабку, куня.
Исм эмас.
Фақат эрингиз хақли Хумайро деб эркалашга.

Сиз эркак бўлсангиз:
- Мен мушуклар отасиман.
Мушукларни яхши кўраман демайсизку.
Мен Абу Хурайраман демайсизку.
Бу куня.
- Яни, “Эй мушуклар отаси” деган мазмунда.
Исм билан куняни фарқи бор.

Ўғлимни исми Абдуллох.
Болалигида Додош деб эркалаганмиз.
Лекин кўчада одамларга мени Додош деб чақиринглар демайди.
Исмим Абдуллох дейди.

Аёлларга айтмоқчи бўлганим, хеч ким сизни эркалаётгани йўқ.
Исмингиз Малика, Зулфия, Манзура бўлса, жойида тураверсин.
Мени Хўтикча деб чақиринглар деманг.
Бу эр хотин ўртасидаги эркалаш эди.
Сахобалар Хумайро деб чақиришмаган онамизни.

Исм ўзгартириш осон.
Лекин ота онангиз яхши исм қўйган бўлса тураверсин.
Агар исмиз Жаханнам, Дўззахий ёки Муртадбек бўлса ўзгартиринг.

Мени исмим Миразиз.
Аёлим мени эркалаб жоним деб чақирса, кўчадагиларга мени исмим Жонимбек демайман.
Ёки куням Жонимжон демайман.

Хозир хамма ёппасига исм ўзгартиряпти.
Шуни билиб, тушуниб қилинглар дедимда ухтишкалар!

Мени исмим Миразиз.
Эркалаб Жоним дейишади.
Никохимга ўтсезгина, сиз хам Жоним деб чақиришингиз мумкин бўлади.
Унгача Миразиз.

@MirazizBlogger


#Ёшингиз катта бўлган сари, аввалги қилган ишларингиз сизга жиддийлигини йўқотиб, худди шу ўйинчоқлардек туюлади.

Талабалик вақтида қилган ишларингиз.
Қўқончасига айтганда “модний бала” бўлганингиз.
Медия пластинкалар коллекция қилганингиз.
Кампит қоғозларни коллекция қилганингиз.
Биринчи севгизга ўлиб тирилиб харакат қилганингиз, аммо у қандайдир дал**га тегиб кетгани.
Институтга киролмасдан йиғлаганингиз. Вахоланки кириб битирганлар хозир озиқ овқат магазинда сотувчи, сиз эса шу дўкон хўжайини.
Эслаганда кулиб қўясиз.

Аслида ўлимга яқинлашганингизда, дунё сизга шунақа туюлади.
Жиддиймас, қадрсиз ва ўлимни ёмон кўришга арзимайдиган.

@MirazizBlogger


#Водопроводга уланган филтрланган сувда зарар кўп бўлади.
Чунки филтрга хамма чиқинди ахлат тўпланади ва янги тоза сув хам шу ахлат тўпланган филтрдан ўтиб кирланиб келади.

Аслида филтрсиз камроқ микроб ичасиз.
Филтрда эса, апарат ичидаги хамма тўпланган мусрдан ўтган сувни ичасиз.
Ашнақа.

Бўлиб хам, филтр фойдали минералларни хам олиб қолади.

Ота бобанг ариқдан сув ичиб ўлмаган бўтам.

@MirazizBlogger


#Қонун ахмоқлар учун чиқарилади дейди бир пенсионер онахон.
- Пошшога ишламиди, прокурорга ишламиди, мелисага ишламиди, солиқчига ишламиди.
Қонун қора халқ учун.
Лавозимдагилар хаммаси беспредел.

Қоил қолдим онахонни тетик фикрлашларига.

@MirazizBlogger


#Тахминан 2000 йиллар эди.
17 чи больницага тезкор бордик.
Ахлимни кўрсатишга аёл доктор топилмади.
Шу вақт қаримдошимиз ишларди:
- Миразиз, аёлизга рахмиз келсачи, қаранг қийналишини, аёл доктор йўқ экан дедилар.
- Майли, ўлиб қолса розиман, лекин эркак дўхтирга кўрсатмиман.
Шахид бўлақолсин деб туравердим.
Охири топишди аёл дўхтир.

Мен учун оғир синов эди.
Бир томондан аёлим азобланяпти, иккинчи томондан шайтон васваса қиляпти.
Алхамдулиллах битта кичкина синовдан ўтдик.

Ақийдасига суянган инсон хеч қачон мағлуб бўлмайди.
Бир оз шайтон васвасадан кейин,
Аллохим нажот беради.
Биродарлар дийни учун 20 йил ўтириб чиқишдику қамоқда.
Золим Каримов даврида кино кўргани учунгина 20 йил ўтиришган.
“Даниялик келин” деган турк бадий фильми эди.

Фозилхўжа хам бир мақолани бўлишгани учун деб 7 йил ясаб беришди
Шавкатжонни олий суди.
Аслида хароми Ашрор етарлича харакат қилди.

Кеча янгиликларга кўзим тушди,
2 йил аввал бир мақолага “лайк” босгани учун қамашди.
Бу хукуматда фақат апаратдагилар ва орган ходимлари бемалол яшайди.
Чунки золим пошшо коррупцияга ботиб кетган.
Ўлгунича ўтиради ёки ўлдиришади Каримовдек.

Ўзбекистонда халқ эркин яшашини тасаввур қилолмиман.
Чунки бу ғаламислар ўлиб қирилиб кетишига анча вақт керак.

Шунинг учун ақийдамизда мустахкам тураверамиз.

@MirazizBlogger


#Икки тоифа одам бор.
Бирида телеграм ёки мессинжер ёзишмалар йиллаб туради.

Иккинчиси эски ёзишмаларни ўчириб, фақат зарурларини қолдиради.

Мен ўша иккинчи тоифаман.
Хар куни 15-20 та янги одам, яни нотаниш одам хат ёзади бирон масалада.
Агар хабарларни ўчирмасам тиқилиб кетади.
Мен, уйим тоза туришини ёқтираман.
Керакли 3-4 та хабар.
- Эсиздами Миразизака, сизга куз ойларида ёзгандим дейишади )))
Фотодаги телеграм расмми меники.

@MirazizBlogger


#Ўша сиз севиб қолган юлдуз аёл,
аслида хотинингиз каби каби оддий аёл.
Фақат этибор қилинган, макияж ва пиар.
Яни оммага кўз кўз қилинган.
Аслида уларнинг характери маймунникидан баттарроқ бўлади.
Овқат қилишни билмайди, болага қарашни билмайди, хотинингиз каби лаббай демайди.
Инжиқ, ва макияжсиз тасқара бўлади.
Аммо севгини кўзи кўр.

Ёшлигимда юлдузларни севиб қолардим.
Кейин дўстим севгидан қайтарадиган зўр нарса ўргатиб қўйган.
- Ака, манаман деган хурлиқо севганиз хам хожатхонага киради каттасига деб.

Аслида аёлингизга либослар совға қилсангиз, макияжига керакли атир упалар берсангиз, фарзандни жорияга қаратиб, фитнесга имкон берсангиз, ўша севган юлдузингиздан зиёда аёл бўлади.

Муниса Ризаевани ёки Дилноза Кубаевани севиб қолсангиз, дўстимни гапини эсланг.
Кўнглиз тез қолади 😜

@MirazizBlogger


#Маданият уйидаги икта хонани ижарага олдим.
Дизайн студиям учун.
Ғунчадаги махаллада, “Байёт” маданият уйи бўларди.
Қаланғи қасанғи кўтарилмоқчи бўлган ашулачилар келиб овоз ёздиршарди.
2005 йиллар.

Хуллас бир куни комиссия келди текширгани.
Бизни хонага кирди.
Компьютерлар, йигитчалар.
- Бу компьютер саводхонлиги тўгараги деб алдашди комиссияни.
Ичкари хонага кирганди, томи кетиб қолди. Тасаввур қилинг.
Ерга гилам ёзилган, хонтахта.
Атрофида кўрпачалар.
Деворда катта Маккани расми.
Хона четида кўрпача ва ёстиқлар тахланган, кечаси қолиб ишлаш учун.
Жинни бўлиб қолган комиссия.

Мен табассум қилиб қараб тураверганман рахбар сифатида.
Директор индай олмайди, еган оғиз уялар.
Бечора нима қилсин, ойлиги етмагани учун ижарага берган хонани.

Эски бино бўлса хам баракалик жой эди.
Мафия одамлар келиб хайрон қоларди.
Клиент билан ишлавомман, шифтдан сув томяпти челакка))
Фалон сўмга гаплашганман заказни, офис тоғора каби.
Биринчи автомобилимни хам шу ерда олгандим.
Қирмизи 099.

Маданият уйи ёнгинасида, эски Фирдавс масжиди бор эди.
Хожатхонаси девори жуда паст эди.
Кимдир узоқ қолиб кетса, қоровул амаки, хожатхона юқорисидан ўтирган болага қараб:
- Эй бола, бўлақолсангчи, шунча одам кутяпти, уйинга бориб чичасан дердилар)))

Ўтган замон хотираларидан.

@MirazizBlogger


#Битта хотинлик эркак аёли билан тенг узурли бўлади.

@MirazizBlogger


#Бир биродаримни қўшнилар росса хақоратлашарди.
- Сен Ваххобийсан, сен бундайсан деб.
Бир куни ўша қўшни биродаримни олдига чиқиб:
- Ўғлимни шогирдликка олинг.
Хулқи жуда бузулиб кетди.
Бемаъниларга қўшилиб қолган.
- Мен Ваххобийманку, қўрқмайсизми?
- Майли, розиман, Ваххобий бўлгани минг мартта афзал.
Покиза юрсин, намоз ўқисин, Аллохдан қўрқсин, розиман деганди.
2008 йиллар.

@MirazizBlogger


#Икки хил тоифа одам бор.
Яни бирон давлатга саёхатга борса,
дам олиш деганида икки хил тушунча бор.
Биринчи тоифа узини ўққа чўққа уради, хаммаяққа боради, хаммасини қилади.
Парк, атракцион, музей, ресторан, тур саёхат, хуллас мехмонхонадан
08:00 чиқиб, кечаси 23:00 гача тинмайди.

Иккинчи тоифа, сокинликни дам олиш деб тушунади.
Масалан мен шу иккинчи тоифаданман.
Яхши ўрмон топиб олсам, тонгдан тунгача дам олишга етарли.
Керакмас цивилизация.
Магазин хам.
Музей хам.
Тем боле парк ва аттракционлар.
Дам - бу сакийнат дегани.
Табиат ва сен.
Ўзи мегаполисдан қочиб келган бўлсанг.

Мисрга бордик дўстларим билан.
4 кун мехмонхонадан чиқмадим.
Дам олдим, ухладим, дарс қилдим трейдингдан. Дўстларим:
- Мисрга келиб денгизга чиқмисмией?
- Шу ердан чиройли кўриняпти, кейинроқ тушарман сувга дедим )))
Яни нимадан кайф қилсез, ўшнақа дам оласиз.
Менга мехмонхона кайфияти ёқади.
Ётасан, ўзлиги тозалашади.
Тайёр 3 махал таом.
Хеч ким телефон қилмайди.
Мазза.

Тайланддаям 2-3 кун кетма кет мехмонхонадан чиқмасам, Ботир:
- Ока юринг, зўр жойлар топиб келдим дерди)))

Туркиядаям энг яхши кўрган дамим,
ўрмон ёки денгиз бўйида хеч нарса қилмай ўтириш.
Келган мехмонлар нуқул шопинга ва Истанбул Моллга ховлиқишади))

@MirazizBlogger


#Тез бой бўлишнинг осон йўли йўқ.
Агар сиз 300$ ни 300 000$ қилмоқчи бўлсангиз, жуда кўп харакат сарфлайсиз
ва стресс тушкунлик билан якунлайсиз.
Агар сиз:
300$ ни 600$
600$ ни 1200$ қилиш реъжаси билан иш юритсангиз, тез орада капиталингиз кўпаяди.
Кичик қадамлар билан юқори мақсадга борасиз.

@MirazizBlogger


#Қанчадан қанча бизнесменлар, ментлар ва оддий одамлар кимнидир севиб қолиб, хаётида машаққатланиб юришади тупикка кириб қолиб.
Сиқилиб, чорасиз.
Ечим эса оддий эди.
Уйланиш!

Иккинчи хотин қилиб ол бўлди.
Нима қилибди секретаринг бўлса.
Севгинг хам халол бўлади.
Зино хам бўлмайди.
Аллох олдида юзинг ёруғ.
Одамлар ўйлаб топган
ЗАГСларга тупуриб қўй.
Уларни қонуни хеч нарсага яроқсиз.
Сен Аллохни қонунларини роя қил.
Сев!

@MirazizBlogger

Показано 20 последних публикаций.

77

подписчиков
Статистика канала