꯭꯭🖤꯭꯭ꦿ꯭͋🌿꯭ꦿ꯭͋🇿ᴀғ꯭ᴀʀ꯭ʙ꯭ᴇᴋ꯭ ꯭꯭ꦿ꯭꯭꯭͋ꦿ꯭͋🦅꯭꯭꯭꯭


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Mayli alda mayli kul,
Qaytar dunyo tayyor tur.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: @UzgenHabar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сен мени шунчаки яратганинг йӯқ,
Шунчаки яшашни мен одат қилдим.
Шунданми ҳушусиз, ҳузусиз, қуруқ,
Шунчаки жӯнгина ибодат қилдим.

Саодат асбоби Каломингда жам,
Йӯлга раҳнамо-ю, кӯнгилга малҳам,
Қуръон ӯқисам-да, ҳар он ӯқисам,
Бӯғзимдан ӯтказмай тиловат қилдим.

Расулинг сӯзига қулоғим тутдим,
Лекин қалб қулоғин қаттиқ бекитдим,
Асли кимлигимни анча унутдим,
Шайтон даъватини ижобат қилдим.

Дардларга дармоним истиғфор, аммо
Қуруқ оҳ-воҳларни бӯлар деб даво,
Хасдек ҳасратимни этиб муаммо,
Учраган ҳар касга шикоят қилдим.

Риё либосини кийиб танимга,
Мақтовлар ёғдириб ӯзим шаънимга,
Зарра амал қилмай ӯрганганимга,
Сайраб ӯзгаларни ҳидоят қилдим...

Шунча хато билан қараб кечамга,
Гуноҳлар юкидан ботганча ғамга,
Кӯзларим чирт юмиқ боқиб оламга,
Ӯзимни анчайин хижолат қилдим!

Сен мени шунчаки яратганинг йӯқ,
Шунчаки яшашни мен одат қилдим...

Ўткирбек Муҳаммадсобир

┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉
Аллоҳга омонатсиз
┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: SHERLAR
ОДАМЛАР

Имконга ўхшайди баъзи одамлар,
Меҳри ила дардинг тузатадилар.
Тиконга ўхшайди баъзи одамлар,
Санчилиб, йиғлашинг кузатадилар.

Ризвонга ўхшайди баъзи одамлар,
Юзингга шодонлик улашадилар.
Нодонга ўхшайди баъзи одамлар,
Фақат нафси учун курашадилар.

Виждонга ўхшайди баъзи одамлар,
Тўғри йўлни топсанг, алқаб суярлар.
Зиндонга ўхшайди баъзи одамлар,
Ўзингни ўзингга қамаб қўярлар.

Достонга ўхшайди баъзи одамлар,
Дардини дунёга тинмай айтади.
Чистонга ўхшайди  баъзи одамлар,
Сирларга ўралиб яшаб ўтади.

Шайтонга ўхшайди баъзи одамлар,
Гуноҳга ботсангиз ҳузурлар қилар.
Иймонга ўхшайди баъзи одамлар,
Кўрсатган йўлидан ажрлар тилар.

Хақиқий ошиқдир  баъзи одамлар,
Бир Ёрни соғиниб, суйиб ўтарлар.
Мунофиқ, фосиқдир баъзи одамлар,
Гуноҳлар йўлини махкам тутарлар.

Дилдорга ўхшайди баъзи одамлар,
Ҳаммага яхшилик тилаб юради.
Юраги дардларга тўлиб кетса ҳам,
Билдирмай,  жилмайиб кулиб туради.

✍️ДИЛДОРА  АБДИНАЗАРОВА

https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss


Репост из: SHERLAR
YAXSHI KOʻRAMAN...

Dardim to'lib ketsada gohi,
Yig'lab, kuyib, ba'zan kulaman.
Bu dunyosi o'tkinchi degan
Dada sizni yaxshi ko'raman.

Oyog'i ostida jannatim
Qadrlar qadrimni, mehnatim,
Der, Alloh berganim  ne'matim
Ona sizni yaxshi koʻraman.

Yonimda tirgagim suyanchim
Bo'lishar shodlikda quvonchim
Sendan koʻp deydilar ishonchim
Aka sizni yaxshi koʻraman.

Koʻzlarimda quvonchni koʻrgan
Yomon kunda yonimda turgan.
Meni jonim singiljon degan
Opa sizni yaxshi koʻraman.

Sirlarimni eshitar ma'yus,
Nigohlari bahor, gohi kuz.
Kulib yurgin yuzlari gulyuz
Singlim seni yaxshi koʻraman.

Musofirda mehnating halol
Dunyo ishi ba'zan etar lol.
Soʻrab turar doim hol ahvol
Uka seni yaxshi koʻraman.

Dunyo g'alat oʻyini bisyor
Kimga omad, kim omadga zor.
Garchi mendan boʻlsangda bezor
Hayot seni yaxshi koʻraman.

IRODAXON QOSIMOVA.
27.03.2024.  20:00.


https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss


#Преъмера

Қалбингиз тубига ўралиб қолдим.
Атлас кўрпачадан жой қилиб олдим.
Қабрингизга бориб, ухлаблар қолдим.
Хеч кимни отаси ўлмаса дейман.

Мехрингиз бошқача тўйиб бўлмади.
Фарзандни отаси ўлиб бўлмайди.
Ўгай оналарга кўнгил тўлмайди.
Хеч кимни oтаси ўлмаса дейман.

Бетоб бўлганингда йиғлаган ота.
Омадинг кетганда кулмаган ота.
Юрагинг бурдалаб тилмаган oтa.
Хеч кимни отаси ўлмаса дейман.

Зар чу‌понлари хидлаб қоласан.
Хар бир сўзларини ёдлаб қоласан.
Рози қилдимми деб ўйлаб қоласан.
Хеч кимни отаси ўлмаса дейман.

Хеч банда етимлик кўрмаса дейман.

✍Малак. Сиймо


Репост из: SHERLAR
#Do'stlarim

Mendan meni so'rashga,
Or bilmagan do'stlarim.
Menga kerak bo'lganda,
Bor bo'lmagan do'stlarim.
Derlar yigit yig'lamas,
Lek yoshlandi ko'zlarim.
Ikki yuzli yaramas,
Ekan mening do'stlarim.

Davr shunday bir kelib,
Ketari ham bor ekan.
Omad sendan ketgan payt,
Keng dunyo ham tor ekan.
Qurib qolgan daryoning,
To'lishi ham bor lekin.
Bahor kelsa qaldirg'och,
Kelishi ham bor lekin.

Sinishimni kutgan-u,
Turishimni kutmagan.
Qo'l uzatsam tutmagan,
Shoqol ekan do'stlarim.
Ey do'stlarim do'stlarim,
Yoshladingiz ko'zlarim.
Bu jarga bir o'zimni,
Tashladingiz do'stlarim.

Balki bu ham hayotning,
Menga bergan sabog'i.
O'tib ketdi jonimdan,
Do'stning bergan azobi.
Sabrim hali bor mening,
Sochlarimda qor mening.
Hali ortimda tog'dek,
Turgan Otam bor mening.

Yiqilaman turaman,
Shundan yashab yuraman.
Shu bahona kimlarning,
Kimligini bilaman.
Alloh o'zi qo'llasa,
Men ham odam bo'laman,
Vaqti kelsa har neyni,
Hisob kitob qilaman.

Nima qipti kambag'al,
Loyga botib ishlasa.
Eski kiyim kiysa ham,
Haloldan non tishlasa
Ertasini kim bilar,
Gapirmaydi jim ular.
Rostmi aytgan so'zlarim,
Ey yolg'onchi do'stlarim.

Bu saxroning adog'i,
Suvga boshlab boradi.
Lek borguncha ko'zimni,
Yoshlab yoshlab boradi.
Oyog'imdan ilonlar,
Tishlab tishlab boradi.
Qaldirg'ochlar qo'limdan,
Ushlab ushlab boradi.

Mendan meni so'rashga,
Or bilmagan do'stlarim.
Menga kerak bo'lganda,
Bor bo'lmagan do'stlarim.
Derlar yigit yig'lamas,
Lek yoshlandi ko'zlarim.
Ikki yuzli yaramas,
Ekan mening do'stlarim.

✍️Sodiq_Yo'ldoshev 22.09.2024
https://t.me/sodiq_sherlar


Репост из: @UzgenHabar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
БОЛАЛИГИМ!

Ташвиш ғамлар юрагимдан ўтганида,
Рўзғор деган ўпқон мени ютганида,
Тирикчилик қўлга асо тутганида
Аста аста ҳаммасидан тонаябман,
Болалигим сени қумсаб қолаябман.

Уйқу қочган бедор-бедор кечаларда,
Кўнгилга дард инган фурсат, нечаларда,
Ўтганимда ўша тошлоқ кўчаларда,
Хотиралар ишқида мен ёнаябман,
Болалигим сени қумсаб қолаябман.

Онажоним эркалаши ёқар эди,
Кўз тегмасин деб дуолар қилар эди,
Ҳамма менга дўстдек кулиб боқар эди,
Бугун эса дунёлардан нолиябман,
Болалигим сени қумсаб қолаябман.

Бахт бор эди онам ёғлик кулчасида
Меҳр тўла эди синглим чеҳрасида,
Акам мени кўтарарди елкасида,
У кунларни йиғлаб эсга олаябман,
Болалигим сени қумсаб қолаябман.

Қаддим букиб, дилимни хун этар ҳаёт,
Турфа тақдир, турфа синов тутар ҳаёт,
Бўлди қалбим тилкалама етар ҳаёт,
Аламлардан тўйиб фарёд солаябман,
Болалигим сени қумсаб қолаябман.

✍Хуршид Карим.

☞   
@UzgenHabar👍


☝️


Репост из: УМР ЙЎЛЛАРИ!
КЕТЯПМАН ОНА!


(Ота дарди)



Рўзғор деган бир юк елкада хуржун,
Қаддимни сал эгиб кўрсатди кучин,
Тўй қилиб, қарзларни тўлашим учун,
Мусофир юртларга кетяпман Она.


Боламни кўрганда кўзим ёшлади,
Чинордек қаддимни букиб ташлади,
Бу йўлга пул эмас, номус бошлади,
Мусофир юртларга кетяпман Она.


Мен қандай отаман, чорасиз ётсам,
Қарзимни тўлолмай уйимни сотсам,
Майлига розиман, тупроққа ботсам,
Мусофир юртларга кетяпман Она.


Йўқчилик дардини кўрмай ўзга эп,
Ҳаёти яхшироқ бўлармикан деб,
Бўй етган қизимга йиғиш учун сеп,
Мусофир юртларга кетяпман Она.


Ортимга қарайман, қўлимда чипта,
Бундан ўзга энди, чорам ҳам йўқда,
Бу сўнги қарорим қўйилган нуқта,
Мусофир юртларга кетяпман Она.


Хастахол қўйгансиз бошни болишга,
Пулим ҳам етмайди дори олишга,
Уялдим жон Она уйда қолишга,
Мусофир юртларга кетяпман Она.


Йигитман дардимни айтмасам керак,
Бу йўлга чиқдимми, қайтмасам керак,
Йўқчилик дардини кўтармай юрак,
Мусофир юртларга кетяпман Она.


Рўзғор деган бир юк елкада хуржун,
Қаддимни сал эгиб кўрсатди кучин,
Уй олиб, қарзларни тўлашим учун,
Мусофир юртларга кетяпман Она!


(Мусофир юртларга кетяпман Она...)



📙-Камронбек Исмоилов. 2024.28.08.


t.me/Sani_sevamanko


Aytishuv


ТИК ТОКЧИ БОЛА.

Онасига дил меҳрини тўшамайди,
Отаси-ю, бобосига ўхшамайди,
Қўлидаги телефондан бўшамайди,
Тик ток кўриб улғайётган ўзбек бола.

Олмас сира мактаб-илм сабоғини,
Осмон қадар юксак тутар димоғини,
Иш буюрсанг солиб олар қовоғини,
Тик ток кўриб улғайётган ўзбек бола.

Шу зайлда кунлар ўтар бирин кетин,
Орзу ҳавас банд этмайди кўнгил четин,
Бир йилда бир юзи кўрмас китоб бетин,
Тик ток кўриб улғайётган ўзбек бола.

Қувончи шу,,Пабжи"ютиб қувонгани,
Ютқазганда тўлғонади жону тани,
Келажаги буюк юртнинг ишонгани,
Тик ток кўриб улғайётган ўзбек бола.

Кеч туради,тонгда ухлаб қоладида,
Кечаси ҳўп тик ток кўриб толадида,
Сумкасига кейин пичоқ соладида,
Тик ток кўриб улғайётган ўзбек бола.

Нигоҳида орзу умид акси сўнган,
Ҳаёлида билмам қандай ҳислар дўнган,
Энг ёмони катталар ҳам бунга кўнган,
Тик ток кўриб улғайётган ўзбек бола.

✍Хуршид Карим.

☞    @UzgenHabar👍


Беш ёш эдим, ўқимоқчи бўлдим намоз,
Сура ёдлаш масаласи қийнарди бироз.
Шундай қилиб ўтди қишу, ўтди баҳор, ёз
Менга эрта экан, дея бўлдим бенамоз.

Кунлар ўтди, қаршиладим ўнта баҳорни,
Эртаю кеч чўмилдик зериктирмай анҳорни.
Жойнамозни четга суриб тутдим дуторни,
Ўйин билан ўтди куним, бўлдим бенамоз.

Келиб қолди йигирма ёш бўлиб меҳмон,
Иймон эмас қалбда севги бўлди султон,
Ёр васлига етай, дея сарсон саргардон,
Ишқ ўтида куйиб-ёниб, бўлдим бенамоз.

Қирқ ёшимни қарши олдим тўкиб савлат,
Елиб-учдим тўплай дея молу давлат.
Масжидга юр деса, дедим йўқдир фурсат,
Бу дунёни дардида бўлдим бенамоз.

Олтмиш баҳор ўтди, олтмиш кун мисол,
Кеч англадим, азиз умрим бўлибди увол.
Ибодатга турай десам йўқдир мажол,
Ўз жонимга жабр айлаб бўлдим бенамоз.

Саксонимда дард тўшакга қўйди жойлаб,
Қўл оёғим қимирламас йиллаб, ойлаб,
Ҳайҳот, ўлим фариштаси турар пойлаб,
Кетар бўлдим бу дунёдан бўлиб бенамоз.

☞    @UzgenHabar👍


Қадингни камон қилдим она.
Рангингни самон қилдим она.
Менман ўша безори бола...
Ўзинг учун яшадингми она?



Сал оғрисам тунлар бедорсан.
Дардларим аритиб ўзинг дармонсан.
Кулиб келсам ўша куни шодмонсан.
Ўзинг учун яшадингми она?



Қаршингда айбдор боланг.
Сочинга оппоқ қиров қўндирган.
Жаннат боғларидан хар бита толанг.
Йиғлаб турибди энди сени куйдирган.



Она, онажон энди ўша сўзинга зорман.
Соғиниб кетдим кўришга зорман.
Яшаяпман аммо ўлиб бўлганман.
Онажон ўзинг учун яшадингми?



Отамдан сўнг фақат бизни дединг.
Бир парча ризқ топсанг қўзимга дединг.
Кўз тегмасин бийрон тилимга дединг.
Онажон ўзинг учун яшадингми?



Оҳирги нафасингда ҳам болаларим дединг.
Етсин Роббимга нолаларим дединг.
Узоқ умр кўргин арслоним дединг.
Ўзингни ўйламай жон бердинг она.

Онажон ўзинг учун яшадингми а?

✍Шояд бек


ЧИДОЛМАЙМАН!


Чидолмайман ортдан пичоқ санчарларга,
Кўксим тўла, захри қотил ханжарларга,
Дил кишанбанд, номус деган занжирларга,
Дунё ишин, кўриб адо бўлдим дада.



Чидолмайман, акаларда ор бўлмаса,
Бокиралар, никоҳ билан ёр бўлмаса,
Бундайларга жаъзо нахот дор бўлмаса,
Дунё ишин кўриб, адо бўлдим дада.



Кузатаман, охири йўқ бардош билан,
Ризқ бўлишса, аёл қаранг кундош билан,
Чидолмайман, дод соламан кўз ёш билан,
Дунё ишин кўриб, адо бўлдим дада.



Чидолмайман, соч юлишиб додлар солса,
Эр бепарво, яна пинҳон кўнгил олса,
Опа қолиб, синглисига оғиз солса,
Дунё ишин кўриб адо бўлдим дада.



Чидолмайман ўғил урса отасини,
Қон йиғлатиб, пойи жаннат онасини,
Оқ падарсан, деса ота ўз боласини,
Дунё ишин кўриб адо бўлдим дада.



Чидолмайман, ҳижоб кийиб қилса зино,
Атир сепиб, қўлларига қўйса хино,
Топар экан, бу ҳаётдан нима маъно,
Дунё ишин кўриб адо бўлдим дада.



Чидолмайман эркак деган рашк билмаса,
Номи эркак, эркаклардек яшолмаса,
Ўз аёлин номаҳрамдан рашк қилмаса,
Даюсларни кўриб, адо бўлдим дада.



Савдогари тарозидан уриб турса,
Кўзларинга қараб яна кулиб турса,
Чидолмайман, Худо буни кўриб турса,
Дунё ишин, кўриб адо бўлдим дада.



Чидолмайман ҳомилалар парчаланса,
Гўдак қони тўрт томонга сачраганда,
Оқ либосли азроиллар пул санаса,
Тирикману, оловларда куйдим дада.



Ўзбек қизи, тиктокларда батл қилса,
Бир харомхўр даюс унга шартлар берса,
Яна қанча шайтонвачча кулиб турса,
Бу кунларни кўриб адо бўлдим дада.



Эри туриб, номаҳрамни ўйнаш билса,
Личкаларда оҳ-воҳ қилиб кайф қилса,
Уялмасдан онаман деб кулиб юрса,
Дунё ишин кўриб адо бўлдим дада!



Бу қизларни айтинг қандай суёламан,
На опам, на синглим булар дяёламан,
Ўзбек деган номимдан ҳам уяламан,
Ўзбекларга нима бўлди, айтинг дада.



Одамларга охирати керакмасми?
Бу ҳаммаси қиёматдан даракмасми?
Чидолмаган кўксимдаги юракмасми?
Дунё ишин кўриб адо бўлдим дада.


Одамларга нима бўлди айтинг дада?
✍️ Kamrombek Ismailov


🥀🥀🥀🥀🥀🥀
𝘾𝙃𝘼𝙍𝘾𝙃𝘼𝘿𝙄𝙈

𝙈𝙐𝘼𝙇𝙇𝙄𝙁📜📜📜
✍𝙎𝘼𝘽𝙍𝙇𝙄𝙂𝙄𝙈.

🥀🥀🥀🥀🥀🥀

Qalbim toza beg'ubor edim,
Men xammani o'zimdek bildim.
Yana takror sindiku qalbim,
Men charchadim yaxshi bo'lishdan.

Endi men xam sizdek yomonman,
Kutmang mendan zinxor yaxshilik.
O'z qalbimni o'zim asrayman,
Men charchadim yaxshi bo'lishdan.

Kim ne desa ko'nglini oldim,
Men o‘zimda borini berdim.
Qarang berib afsuslar edim,
Men charchadim yaxshi bo'lishdan.

Nafim teksa xo'p maqtadilar,
Qadamimga gullar sochdilar.
Ishi bitgach eshik yopdilar,
Men charchadim yaxshi bo'lishdan.

Ko'nglim bo'ldi ming bitta yamoq,
Qalbim esa singan ming joydan.
Insonlarda qolmadi vijdon,
Men charchadim yaxshi bo'lishdan.

Bu besh kunlik dunyo ku axir,
Ne foyda bor qalb sindirishdan.
Yuzsizlardan toydimku ey vox,
Men charchadim yaxshi bo'lishdan.

Yomondan xam izlab yaxshilik,
Niyyatini nechun bilmabman.
Zorim xam yo'q zo"rim qolmadi,
Men charchadim yaxshi bo'lishdan.

Yaqin bo'lib mexrim qozonib,
So'ng ortimdan sanchdilar pichoq.
Shunchalik xam ko'pmi soxtalar,
Men charchadim yaxshi bo'lishdan.

Ayyorlarcha maqtab yuzimga,
Nari ketsam g'iybatim qilib.
Giybatchilar qo'rqmas Alloxdan.
Men charchadim yaxshi bo'lishdan.

Ishonch tog'im quladi bugun,
Azoblarim qalbimda
tugun.
Chil-chil sindi ko'nglim oynasin,
Men charchadim yaxshi bo'lishdan.

Hamon tinmas ko'zim yoshlari,
Yomonlarning otgan toshlari.
To'lib ketti bog'zimga qadar,
Men charchadim yaxshi bo'lishdan.

Insofsizga insof ber Robbim.
Imonidan ayrma xech vaqt.
Nurga to'ldir qalbim uyini,
Men charchamay yaxshi bo'lishdan.

Alloximga o'tindim bu kun
Sabr bergin xar bir bandaga
Yuz sizlardan asragin ALLOX
Men charchamay yaxshi bo'lishdan.


💦💦💦💦


Репост из: @UzgenHabar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЭРКАКНИ СИНДИРАР ХОТИН ЁМОНИ... 😭😭😭

Жонингдан тўйдирар хотин ёмони,
Паймонанг тўлдирар хотин ёмони,
Қисматингда узун умринг бўлса ҳам,
Барвақт сени ўлдирар хотин ёмони...

Дийдиёси тинмас, ношуд эрта кеч,
Ўнгланмайсан биринг икки бўлмас хеч,
Соғлом юрагинга солади хуруж, 
Хаётинг сўндирар хотин ёмони...

Ирим сиримларга чанқоқлигидан,
Асабинг чарчатар ахмоқлигидан,
Уйинг ис босади шалтоқлигидан,
Кўзларинг тиндирар хотин ёмони...

Соф ҳавога тўлмас кўксинг нафаси,
Бургут парвозларинг ушлар қафаси,
Эрни адо қилар, хою - ҳаваси,
Тақдирга кўндирар хотин ёмони...

Саводи - Яратган китобин билмас,
Бурчида гуноҳ не,  савобин билмас,
Рўзғорни паст баланд хисобин билмас...
Султонни синдирар хотин ёмони.

Умрнинг савдосин бозори йўқдир,
Эй Мурод, бу дарднинг давоси йўқдур,
Кўнглинг илҳомини сафоси йўқдур,
Гулдайин сўлдирар хотин ёмони.
Паймонанг тўлдирар хотин ёмони...

┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉
Аллоҳга омонатсиз
┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉


Репост из: ꯭➢꯭❍꯭ .🌚᭄꯭🦅 🆈🅾︎🆅🆄🆉
Ushbu yaqin zamonda Shu Andijon tomonda                                              Bir go'zal qiz yashardi Meni ham bilishardi.                                                      Uning har
bir so'zlari Kulib turar ko'zlari               U savdogar qiz edi               Rostanham go'zal edi                  Yuzlari qirmiz
misli Ismi ham nafis asli                   Meni ham o'tkir tilim                Poylardin uni yo'lin Uch ko'chada turardim Qaytishini
bilardim      Shamol hamsan elardi    U men tomon kelardi Yo'lini to'sib asta Gap bo'shladim bir pasta Rosti
sizni sevaman  Yigitiz yo'q bilaman Sevaman jondan ortiq  Bor budim sizga tortiq  O'shal go'zal ko'z
bilan Shiringina so'z bilan Hozir vaqtim yo'q edi Ertaga keling dedi Sevganim uyiga ketti Galbim suyunib
ketti Qanni endi to'ng otsa U ham sevishin aytsa  Qiz sevgisi dilida Bo'lmas sira tilida Sevgisi dilida
yotar Qachondir oshkor etar Faqat meni sevardi Buni hamma bilardi Oradan o'tib yillar Orzuman baxtli
kunlar Lekin hech ham o'tmadi Undan zo'rin topmadim Bir qancha yillar o'tdi Uniham bo'yi yetti            Bu
orada ovchilar    Unga keldi sovchilar Odamlarni tilida Shu kunlarni birida Unga to'y qilyatganmish Kiyov
paxta berganmish Sevganimni chaqirdim Bor ovozda baqirdim Ko'cha gumburlab ketdi Ovozim ko'kga
yetdi U ham qo'rqib ketdi Chopib yugurib chiqdi O'zimni ko'rgandan keyin Darrov kiyinib chiqdi Sekin
menam boshladim Asta qolin ushladim Jonim sizni ko'rgani Axvolizni bilgani Eshitib yonib
keldim Sovchilar kebti bildimOzi nima bo'lyapti Onayiz nima deyapti Nahot unga berishsa Meni tirik
so'yishsa Qiz axvolimni bilardiNe deyishni bilmardi Sekin egib yerga bosh Kozga oldi jiqqa
yosh Vujudida harorat So'z aytdi ming hijolat U menga bir gap aytdi Muzlab qoldim shu payti Asta kelib
bag'rimga Boshin qo'ydi yelkamgaBu oxirgi uchrashuv Shumi ko'r vidolashuv Hatto sevishin
aytdi  So'ngra uyiga qaytdiYurak bag'rim ezildi Yolg'iz menga sezildi Sevganimsiz bu olam Bo'lar menga
dard alam  Men bir o'zim kim edim Unga bir ermak edim Baxti qaro ojiza Qilolmadim mo'jiza Saqlash
uchun borimni Nomus ila orimni Tangriga faryod dedim Taqdirimdan dod dedim Rahmi kelib ollohniMen
bandai gunohni Asta dardimni oldiShu qizdan ko'nglim qoldi Ularnikiga bugun Keladi savat
tugun Sovchilar rasmin qilib Atayin shuni bilib Qoyni ham olb kelishdi To'y belgilab ketishdi Erta turub
indingga Kelishadi kelingga Ona yaxshi o'y qilib Shiringina to'y qilib O'shanga uzatdila Yor yorla
kuzatdila Mana to'yxam boshlandi Meni ko'nglim g'ashlandi Keng ko'chalar tor edi Hamon unda
ko'nglim bor edi Sanatkorlar kuylaydi Yor yor qo'shiq yangraydi To'yxonasi bezalgan Meni bag'rim
ezilgan Qari chollar kelishib O'zicha baxt tilashib To'yni ham tugatishdi Asta uyga qaytishdi Tillo ayvon
yonida Kiyov bola yonida Kelinchak kirib kebdi Bag'rimni tilib ketdi Shu kecha bag'rim tilib Ertaga tong
otadi Sevgan qizim bu kecha O'sha bilan ketadi


😂🤡


ҚАНДАЙ ҚИЗҒОНМАЙ????

ҚИЗҒОНМА....

Сизни қизғонаман ҳатто ўзимдан,
Термулиб боққан бу шаҳло кўзимдан,
Сезмайсизму наҳот энди сўзимдан,
Айтинг, ўзгалардан қандай қизғонмай?
✍Гулим

Сени бир умирга кутиб ўтаман,
Сендан ўзгасини айтгин нетаман,
Рашкингдан мен энди ёниб кетаман,
Қизғонма, мен фақат сени севаман.
✍Усмонжон

Ўзга қизлар билан ширин суҳбатлар,
Базида бўласиз яхши улфатлар,
Бошимга соласиз мудом кулфатлар,
Айтинг, ўзгалардан қандай қизғонмай?
✍Гулим
Керак эмас менга бошқа жанона,
Умирбод бўлайин сенга парвона,
Сен учун юракда қурай кошона,
Қизғонма, мен фақат сени севаман.
✍Усмонжон

Севишингиз айтасиз менга ҳар куни,
Ўзга суҳбатларга атайсиз тунни,
Ҳотирада сақланг ҳар дам сиз шуни,
Айтинг, ўзгалардан қандай қизғонмай?
✍Гулим

Севгимни айтиб мен асло толмайман,
Сенга етмагунча издан қолмайман,
Ўзгалар ишқига қулоқ солмайман,
Қизғонма, мен фақат сени севаман.
✍Усмонжон

Севгилим аслида қизғониш ҳам бахт,
Менга келтирмангиз тиллолардан тахт,
Эсингиздан чиқмасин бизлар қилган ахт,
Айтинг, ўзгалардан қандай қизғонмай?
✍Гулим

Мени қизғониш ҳам бахтдур сен учун,
Қурайин саройлар, тахтлар сен учун,
Юракга битилган ахдим сен учун,
Қизғонма, мен фақат сени севаман.
✍Усмонжон

Сизни ишқингизда далли девона,
Севгимни сақлайман тутиб пинҳона,
Атрофингизда қанча қизлар гирёна,
Айтинг, ўзгалардан қандай қизғонмай?
✍Гулим

Ишқимда бўлмагин, энди девона,
Жар солиб айт севгинг, тутма пинҳона,
Қизлар эмасдурлар, менга гирёна,
Қизғонма, мен фақат сени севаман.
✍Усмонжон

Илтимосим сиздан битта ўтинчим,
Сўзингиз қалбимга шифо овунчим,
Юракга рашқ ўтин солиб қўйгувчим,
Айтинг, ўзгалардан қандай қизғонмай?
✍Гулим

Юрагинга рашкни солмайман энди,
Сендан ўзгасига боқмайман энди,
Сўзларим дардинга шифодур энди,
Қизғонма, мен фақат сени севаман.
✍Усмонжон

Қизғонсам жаҳлни қилманг азизим,
Ўзингиз дунёда танҳо тенгсизим,
Рашқ қилиб рашкимдан қизарар юзим,
Айтинг, ўзгалардан қандай қизғонмай?
✍Гулим

Сенга асло жаҳл қилмасман гулим,
Юракдан севгайман танҳо севгилим,
Сенсиз вайронадур энди бу дилим,
Қизғонма, мен фақат сени севаман.
✍Усмонжон
Уялиб кетаман баъзан сўзимдан,
Севгим сезилади чарос кўзимдан,
Сизни қизғонаман ҳатто ўзимдан,
Айтинг, ўзгалардан қандай қизғонмай?
✍Гулим

Уялма азизам айтган сўзингдан,
Севгинг сезилади ҳумор кўзингдан,
Мени қизғонмагин якка ўзингдан,
Тушунгин, бир фақат сени севаман

✍✍дунё
✍✍жасур

@Antiiqalbiy

Показано 20 последних публикаций.