Xotiralar bolmasa agar tun ham guzal aslida🥀🥀


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Xotiralar bolmasa tun ham guzal aslida

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram






Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Qor sotiladi kilosi 15 ming😂❄️


Репост из: Izlaydi Bot
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@izlaydibot - istagan musiqani tez va oson toping!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram




Репост из: SHERLAR
АЁЛНИ КАМСИТМАНГ

Аёлни камситманг, у гўзал зийнат,
Ҳар недан устундир Ҳақ адолати.
Отасига, сўнгра фарзандга Жаннат,
Ҳадя этмоқликка бор ваколати.
⚡️⚡️⚡️

Аёлни камситманг, меҳрга ўранг
Ёмон сўз кўксини олади ўйиб.
Аллоҳим эьзозлаб қўйибди қаранг,
Оёғин остига жаннатни қўйиб.
⚡️⚡️⚡️

Аёлни камситманг, эрнинг ярмини,
Тўлдириб тургувчи фариштасидир.
Фарзандин камолга бошлаб боргувчи,
Ҳикматли ақлнинг соҳибасидир.
⚡️⚡️⚡️

Аёлни камситманг, у дунё дардин,
Кўтариб юришга кучи етади.
Хўрласангиз, сабри яшасада жим
Аммо қалби сизни ташлаб кетади.
⚡️⚡️⚡️

Аёлни камситманг, сўзламанг тахир,
Кўнглини синдирар дўқ дағдағангиз.
Ширин сўз, меҳрингиз қизғониб охир,
Синиб кетмасинда чап қовурғангиз...

✍ ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА.
🎤 ЖАМШИД СУЛТОНОВ.
👇Каналга аьзо бўлиш

https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss


Репост из: SHERLAR
KULIB QO'YING...

O'tkinchi bu umr o'tib ketadi
Boylik ham kimgadir bir kun ketadi.
Yig'lamang, shod yuring menga yetadi,
Kulib yuring, dunyo g'amidan.

Sarhadi keng dunyo bizga kelsa tor,
Nochorlikda qiyo boqmas hatto yor,
Qo'l siltang, yurakka bersalar ozor
Kulib yuring, dunyo g'amidan.

Yelkadan tushmasa botmon alamlar,
Faryod ursa yurak, chekkanda g'amlar.
Maylida deb qo'ying, g'animat damlar,
Kulib turing dunyo g'amidan.

Sizda bor armonlar, barchada bisyor,
Qayg'uni unuting, bo'lmang unga yor,
Sizdan kechib ketsa, bo'ladilar zor
Kulib qo'ying dunyo g'amidan.

Yurak so'kilsada tubi chokidan,
Dunyo titrasa ojiz ohidan.
Qo'rqmasa nodonlar bor gunohidan,
Jilmayib qo'ying dunyo g'amidan.

Sirlashib tonggacha yulduzlar bilan
Shukurlar qilaylik shodonlik ila,
Kechirib qo'yamiz kulib jimgina
Kulib qo'ying dunyo g'amidan.

IRODAXON QOSIMOVA.
11.07.2023.  19:30.


https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss


Репост из: SHERLAR
🔥Суймай қўяркан...

Ишларинг юришиб бой бўлиб кетсанг,
Ҳеч ким сени ёмон демай қўяркан,
Аммо даврон деган тулпордан тушсанг,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан..

Пулинг борлигида жонин берганлар,
Остонанг хатлашиб келмай қўяркан...
Ҳақ экан пул бўлса обрў деганлар,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан..

Ғариб ҳолинг узра бир жони ҳалак,
Сендан кўп ўкиниб кулмай қўяркан...
Ҳар он борлигидан берибла дарак,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан..

Кеча не буюрсанг тайёр турганинг,
Бугун айтганингни қилмай қўяркан...
Сени шу ҳолингча яхши кўрганинг,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан...

Бевафо эканда ишонганинг ҳам,
Гоҳида қадрингни билмай қўяркан...
Куюнма болам деб кўзларида нам,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан..

Тўртта томонингда гирён санамлар,
Пулингсиз назарга илмай қўяркан...
Сенданда ортиқроқ тортиб аламлар,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан..

Куюнма болам деб кўзларида нам,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss


Репост из: SHERLAR
🔥Сизни тополмасам нетаман Она...

Дастурхон бошида дуолар излаб,
Соғинчни эркалаб, армонни сизлаб,
Суратингиз қучиб дод солиб тизлаб,
Сизни тополмасам нетаман Она...

Меҳрингиз ҳумори тутса юракни,
Кўрмасам мен учун жони ҳалакни,
Оҳларга тўлдириб еру фалакни,
Сизни тополмасам нетаман Она...

Илиқ кафтингизни соғинса бошим,
Сабр қилмоқликка етмаса дошим,
Йиғлаб тугаса ҳам кўзимда ёшим,
Сизни тополмасам нетаман Она...

Умр карвонида туядек санғиб,
Гоҳо дунёсига кетганман чалғиб,
Онани асранг деб қилиблар тарғиб,
Сизни тополмасам нетаман Она...

Бойлигим бўлсаю, қидирсам роҳат,
Сиз йўқ роҳатларга бормикан тоқат,
Биргина сўзингиз тинглай деб фақат,
Сизни тополмасам нетаман Она...

Хўп денг пойингизга бошимни урай,
Умрбод елкамда кўтариб юрай,
Токи маҳшаргача хизматда турай,
Сизни тополмасам нетаман Она...

Дастурхон бошида дуолар излаб,
Соғинчни эркалаб, армонни сизлаб,
Суратингиз қучиб дод солиб тизлаб,
Сизни тополмасам нетаман Она...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss


Репост из: SHERLAR
🔥Ҳар кимнинг ўзича дунёси борда...

Гоҳо тушунмайди тилларни тиллар,
Гоҳида сиғмайди кўнгилга қиллар,
Ақл кўнганига кўнмайди диллар,
Ҳар кимнинг ўзича дунёси борда...

Турфа савдолардан сарсондир одам,
Ким тетик ким хорғин босади қадам,
Ким бахтли, ким ишққа тутади мотам,
Ҳар кимнинг ўзича дунёси борда...

Бири тўлганида тўлмайди бири,
Кимнидир ошкора кўнглида кири,
Ҳатто яқинидан сақлаган сири,
Ҳар кимнинг ўзича дунёси борда...

Кўпларнинг қалбини армон тиғлаган,
Баъзида юракка қил ҳам сиғмаган,
Ҳаммадан беркиниб унсиз йиғлаган,
Ҳар кимнинг ўзича дунёси борда...

Миш-мишлар тарқатиб яйраганлар кўп,
Дўстига тишини қайраганлар кўп,
Тинмай ёлғон сўзлаб сайраганлар кўп,
Ҳар кимнинг ўзича дунёси борда...

Мазлумнинг қалбида аламлардан из,
Маҳзуннинг кўксида қадамлардан из,
Менинг ҳам қўлимда қаламлардан из,
Ҳар кимнинг ўзича дунёси борда...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...



https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss


Репост из: SHERLAR
#ПРЕМЬЕРА

🔥Илтимос...

Қаерга кетмоқда замоннинг зайли,
Тинмай озорласа Мажнунин Лайли,
Тугатсанг боримни тугатгин майли,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

Тополмай қоласан ўзимни кейин,
Тушуниб етасан менсизлик қийин,
Сўнгида пушмонинг бўлар бир тийин,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

Яшасанг бўлмасми ишқимдан масрур,
Қара бахт эмасми севилмоқ ҳузур,
Оҳир мени енгиб қўймасин ғурур,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

Қўлинга узукдек тақилган юрак,
Уни ғижимламай асрамоқ керак,
Сендан бир ўтинчим биргина тилак,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

Додимни айтишга топилмас кимса,
Кетиш керакмасми ким кўнгил тилса,
Сўзларим қалбинга тасирлар қилса,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

Сени мажбурликдан танлаганим йўқ,
Нега айнан мен деб қилаверма дўқ,
Дилимга санчилган муҳаббатинг ўқ,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

Билмадим тоқатим қайгача етар,
Ё тоқат кетади ё умр кетар,
Аламим кўнглимни тору мор этар,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

Тугатсанг боримни тугатгин майли,
Илтимос сабримни тугатиб қўйма...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...



https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss


Репост из: SHERLAR
ОТАМ ҲАЁТ БЎЛГАНДА

Манзил эдим шодлик, бахтларга,
Юрар эдим олтин тахтларда,
Мағрур эдим тоғдан ҳам баланд,
Отам ҳаёт бўлган вақтларда
.

Кўзларимдан чақнарди ўтлар,
Соқчиларим эди бургутлар,
Қўрқар эди лавфсиз бебурдлар,
Отам ҳаёт бўлган вақтларда.

Бошим ойга тегиб турарди,
Юлдузлар ортимдан юрарди,
Фаришталар ҳолим сўрарди,
Отам ҳаёт бўлган вақтларда.

Қўрғон эди уй, ошёнимга,
Қуёш эди соф осмонимга,
Азон эди эҳ виждонимга,
Отам ҳаёт бўлган вақтларда.

Боғларимдан кетмасди баҳор
Ёшлигимдан тўкилмас оҳор,
Онам кўз ёш тўкмасди зинҳор,
Отам ҳаёт бўлган  вақтларда

Ўтгач..., изин қўйдим йўқотиб,
Саратонда қолдим совқотиб,
Ғам таьмини кўряпман тотиб,
Отамсиз ҳар ўтган вақтларда.

Саҳроларда қолдим ҳувиллаб,
Илонлари бор экан минглаб,
Ҳар қадамим босдим авайлаб,
Отамсиз ҳар ўтган вақтларда.

Қучоғидан топиб қўнимни,
Жон деб бериб бору будумни,
Алишардим ҳар бир кунимни,
Отам ҳаёт бўлган вақтларга...


✍️ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА

https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss


Репост из: SHERLAR
#ПРЕМЬЕРА

🔥Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

Сен йўқ соғинчларга қиляпман таъзим,
Кўнгилимда аламлар қурмоқда базм,
Бағритошим менинг айблари азим,
Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

Билмам кун санайми ёки ой санай,
Усиз ҳам куттирган кунларинг талай,
Токай ҳижронингдан дилга ўт қалай,
Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

Шунча сабр қилдим ортади етиб,
Ёки хурсандмисан олислаб кетиб,
Ошиқ бечорангга илтифот этиб,
Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

Қайтаман деб кетган баҳорлар қайтди,
Ҳар туннинг сўнгида наҳорлар қайтди,
Ишонсанг ортига анҳорлар қайтди,
Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

Кўзим йўлларинга ҳамон термулар,
Сени мафтун этган нима, ким улар,
Балки бу сўзимдан ағёрлар кулар,
Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

Суҳбатдан не фойда висол бўлмаса,
Юзингга боқмасам ғамлар ўлмаса,
Нетай кўрмагунча кўнглим тўлмаса,
Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

Юрмагин ошиғинг залоли бўлиб,
Телба юрагимнинг малоли бўлиб,
Зоҳид Зиёйингни ҳалоли бўлиб,
Нечта ухлаб турсам келасан айтгин...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...


https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss


Репост из: SHERLAR
#ПРЕМЬЕРА

🔥На сендан дарак бор на бахтдан дарак...

Кутганим келмайди, келганим кутмас,
Бошимда минг турфа ҳаёллар ҳалак...
Юрагим яримдир ҳаётим бутмас,
На сендан дарак бор на бахтдан дарак...

Соғинчга ўртоқман аламга шерик,
Қўлим қўлингамас қаламга шерик,
Армонлар дард деган даламга шерик,
На сендан дарак бор на бахтдан дарак...

Исминг дилгинамнинг қат-қатларида,
Жисминг бор тушимнинг роҳатларида,
Яшайман сабрнинг тоқатларида,
На сендан дарак бор на бахтдан дарак...

Қийиндир йиғлаган қалбни кўндириш,
Осонми бир ошиқ ишқин сўндириш,
Имконсиз сен кетган жойни тўлдириш,
На сендан дарак бор на бахтдан дарак...

Ишқи армонларга қийин биласан,
Нега соғинтириб бағрим тиласан,
Бахтларга қўшилиб қачон келасан,
На сендан дарак бор на бахтдан дарак...

Кутганим келмайди, келганим кутмас,
Бошимда минг турфа ҳаёллар ҳалак...
Юрагим яримдир ҳаётим бутмас,
На сендан дарак бор на бахтдан дарак...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...



https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


Ⓜ️anba: @sherlar


        👍 #like_boss

Показано 20 последних публикаций.