JAHONGIR NOMOZOV "QALB QUYOSHI"


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Ёш ижодкорларнинг анъанавий Зомин семинари иштирокчиси Жаҳонгир Номозовнинг, ижодий канали.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


АМАНДА

Кўнгиллар яқин лекин;
Манзил узоқ чамамда...
Сиз Таиланднинг гўзали,
Амандахон, Аманда...

Муҳаббатдан сув ичган,
Гуллар яшнар чаманда.
Ҳамма гуллардан нафис,
Амандахон, Аманда...

Қалбим учар самода,
Ажиб ҳислар танамда.
Сизни севиб қолдимов,
Амандахон,Аманда...

Сизни,куйлаб,
олқишлаб,
Ёздим шеър-у, романда.
Омон бўлинг ҳамиша,
Амандахон, Аманда...

Мен ҳаваскор шоирман,
Сиз, ҳурлиқо санамда.
Боролмайман Таиландга,
Амандахон, Аманда...

Агар чиндан севсангиз,
Келин бўлинг онамга.
Мен ичкуёв бўлмайман,
Амандахон, Аманда...

Жаҳонгир Номозов
26.01.2021
@sher_daftari


ЎЗИНГ ЎЗИНГДАН ҚУТҚАР

Ўзингни ҳеч аяма,
Сувга ташла, ур ўтга.
Дунё деган зиндонда-
Ўзинг ўзингдан қутқар.

Ўйла,боқ, хулоса қил:
"Юнусни "балиқ ютган.
Энди сен ҳам кеч қолмай,
Ўзинг ўзингдан қутқар.

Тангрига нола қилиб,
Ёмғир сўра булутдан.
Руҳингни нурда ювиб,
Ўзинг ўзингдан қутқар.

Нафс деган бу аждарҳо,
Жаҳаннамга ўт тутган.
Тавба қил,ўтни ўчир,
Ўзинг ўзингдан қутқар.

Ўтмиш келажагингни,
"Қуръон" да ёзиб битган.
Залолатга юз тутмай,
Ўзинг ўзингдан қутқар.

Ҳозир имкон борида,
Сени олмай тобутлар.
Қалбинг бериб Аллоҳга ,
Ўзинг ўзингдан қутқар.

Жаҳонгир Номозов
25.01.2021
@Sher_daftari


ИЧИМДАГИ ИСЁНЛАР

Кучимдаги исёнлар ,
Ўчимдаги исёнлар .
Тўхтасин Парвардигор ,
Ичимдаги исёнлар ...

Ёлғонлардан сўз ёнар ,
Қароликдан юз ёнар .
Тўкилиш фасли хазон ,
Йиғлаб-йиғлаб куз ёнар .

Тирноғим ичида дард ,
Титроғим ичида дард .
Юракка оқиб тушар ,
Қароғим ичида дард .

Келди фурсат Худойим ,
Кўзёшим арт Худойим .
Менинг ғанимларимга ,
Ўзинг кўрсат Худойим .

Рухимга гул ато эт ,
Бир ойдин йўл ато эт .
Ёришсин бутун умрим ,
Туганмас нур ато эт .

Қинғирми йўлим боғла ,
Эгрими қўлим боғла .
Пешонамга инсондек ,
Бир гўзал ўлим боғла .

Гуллатиб боғларимни ,
Ўчириб доғларимни .
Эй , Худойим тиклаб бер ,
Йиқилган тоғларимни .

Кучимдаги исёнлар ,
Ўчимдаги исёнлар .
Тўхтасин Парвардигор ,
Ичимдаги исёнлар ...

Жаҳонгир Номозов
2018.17. 06
@Sher_daftari


МУНОЖОТ

Ҳар кун саҳарларда сўраб йиғладим,
Тунлар жойнамозда тилаб йиғладим.
Тўкилиб, йиғладим, гуллаб йиғладим,
Ўзимни ўзимдан озод эт Тангрим,
Икки дунёйимни обод эт Тангрим.

Ўзимни азоблаб қонимни ичдим,
Лаҳзалик шамдайин,бир ёниб ўчдим.
Ўзингга етай деб ўзимдан кечдим,
Ўзимни ўзимдан озод эт Тангрим,
Икки дунёйимни обод эт Тангрим.

Сўнмоқдадир нега нафасимда гул?
Йиғлади сасимдан дод солиб булбул.
Мен ўзим, ўзимнинг қафасимда қул,
Ўзимни ўзимдан озод эт Тангрим,
Икки дунёйимни обод эт Тангрим.

Юлдузим сўнмоқда ойларга боқдим,
Умрим оқиб кетар сойларга боқдим.
Сен бор ҳамма азиз жойларга боқдим,
Ўзимни ўзимдан озод эт Тангрим,
Икки дунёйимни обод эт Тангрим.

Руҳимни пиширдинг қийновларингда,
Сабримни синадинг синовларингда.
Лойиқ кўриб энди сийловларингга,
Ўзимни ўзимдан озод эт Тангрим,
Икки дунёйимни обод эт Тангрим.

Малакларга дўстман,
лаъингга душман,
Тунлари уйқуга сиғмаган тушман.
Жаннатингда учмоқ истаган қушман,
Ўзимни ўзимдан озод эт Тангрим,
Икки дунёйимни обод эт Тангрим.

Нурланиб кетаман Каъбага борсам,
Покланиб кетаман тавбага борсам.
Бир ўзингга ёрдим,дилмни ёрсам,
Ўзимни ўзимдан озод эт Тангрим,
Икки дунёйимни обод эт Тангрим.

Жаннатга захира чекдим кўп жабр,
Сулаймондек тахт бер,
Аюбдай сабр.
Ўлсам нуринг билан ёришсин қабрим,
Ўзимни ўзимдан озод эт Тангрим,
Икки дунёйимни обод эт Тангрим.

Жаҳонгир Номозов

17.01.2021
@sher_daftari

Показано 4 последних публикаций.

74

подписчиков
Статистика канала