Тенгқурлардан ортда қолиб кетдим...Кимдир институтни 22 ёшида тугатади, лекин яна 3 йилини иш излашга сарфлаши мумкин.
Кимдир 25 ёшида муваффақиятга эришиб, бирор жойда директор бўлиши ва 40 ёшида вафот этиши мумкин.
Кимдир 50 ёшда раҳбар бўлади ва 90 ёшгача яшайди.
Кимдир 32 ёшга тўлиб ҳали ҳам бўйдоқ, кимдир эса 26 ёшда фарзандли бўлган ва энди ажрашишга тайёрланмоқда.
Макрон 36 ёшида президент бўлган, Роберт Мугабе эса 63 ёшида.
Шумахер 25 ёшида чемпион эди, Нино Фарино ўзининг пойгадаги илк титулини 44 ёшида қўлга киритган.
Уоррен Баффет 56 ёшига келиб миллиардер бўлди, Сукерберг эса 23 ёшида.
Кайли Женнер 21 ёшида энг ёш аёл миллиардерга айланган, кўплаб ёш йигитларни ортда қолдириб.
Машҳур ирланд пивоси муаллифи Артур Гиннеснинг 56 ёшида 21 та фарзанди бўлган. Жорж Клуни 55 ёшга кириб ота бўлган.
Ўзига хос пойга бўлган бу ҳаётда ҳар ким ўз йўлида, ўз вақт минтақасида югуради.Олам кўп қирралик ва ноаниқлик устида қурилган.
Вақт — бу фарқ.Ўйлаб кўрсак, бу дунёдаги ҳамма нарса нисбийлик назариясига эга. Айрим дўстларингиз сиздан олдинда, кимлардир эса орқада. Ҳаммаси табиий.
Ҳар бир инсоннинг ўз соат минтақасида ўз масофаси бор. Ҳасад қилманг, қиёсланг — улар ўз минтақасида, сиз эса ўзингизникида.Ҳаёт бу ўз лаҳзангизни, ўз стартингизни кутиш ва у сари ҳаракатланиб бориш демакдир. Кутмоқ ва умид қилмоқ керак!
Сиз кечикмайсиз!
Сиз эрта ҳам бошламайсиз!
Сиз ўз вақтингиздасиз!Станислав ЯрошенеоUstoz_Kundaligi