Surxondaryo viloyati XTXQTMOHM axborot xizmati


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Surxondaryo viloyati xalq ta`limi xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hududiy markazi axborot xizmati

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


2021-yil 27-fevral kuni Xalq ta'limi vazirligining American Council (Amerika kengashi) bilan hamkorlikdagi “English Speaking Nation” loyihasi doirasida navbatdagi uchrashuv va trening mashg’ulotlari Termiz shahridagi 3-sonli umumta’lim maktabida bo‘lib o‘tdi. Kenneth Myers Surxondaryo viloyati xalq ta’limi xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hududiy markaziga kelganligi to‘g‘risida xabar bergan edik. Bugun u ESN (English Speaking Nation: Coaches Program ESN:CP) — O‘zbekiston Respublikasining o‘rta maktab o‘qituvchilari uchun sinfda ingliz tilini o‘rgatish mahoratini oshirishga qaratilgan dasturi doirasida hududiy markaz katta o’qituvchisi Salomova Gavhar bilan Termiz shahar 3-sonli umumta’lim maktabida bo‘lib, o‘qituvchilarning saviyasi va o‘quvchilarning ingliz tili fanini qay darajada o‘zlashtirayotgani bilan tanishdi.
Darslarda bevosita ishtirok etib, o‘quvchi va o‘qituvchilarning yutuqlari haqida aytib o‘tdi.

Telegram|Facebook|Youtube|Rasmiy sayt


2021 йил 21 февраль куни Адиб Собир Термизий кутубхонасида сўз мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда 21 февраль – халқаро она тили кунига бағишлаб Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази, Сурхондарё вилояти рус миллий-маданий маркази ҳамда Термиз шаҳар 11-умумий ўрта таълим мактаби ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Навоий ижодини чуқур ўрганиш, уларда илгари сурилган умуминсоний ғояларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган тадбирда ўқувчилар томонидан Алишер Навоий ижодидан намуналар ўқилиб, “Фарҳод ва Ширин” достони асосида саҳна кўринишлари намойиш этилди. Адабий-бадиий тадбир меҳмон сифатида қатнашган Россия Федерациясининг Герцен номидаги педагогика университети ўқитувчиси Городнёв Денис Сергеевичда катта таассуротлар уйғотди.

Telegram|Facebook|Youtube|Rasmiy sayt


Hududiy markazda viloyat Xalq ta'limi boshqarmasi hamkorligida “ZO‘R” (KLASS) loyihasi 1-bosqich yakuniy natijalariga ko'ra loyiha ishtirokchilari maxsus sertifikatlar bilan taqdirlandi.

Telegram|Facebook|Youtube|Rasmiy sayt


2021 йил 15 февраль куни А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ректори А.Раджиев Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказига ташриф буюриб ҳудудий марказ профессор-ўқитувчилари ва курс тингловчилари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб- қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ - 4963 сон қарорида аниқ белгиланган вазифаларни ҳудудий малака ошириш марказларида ижросини таъминлаш ва халқ таълими ходимларини уларнинг малака даражаси, билими, илмий-педагогик салоҳияти, иш тажрибаси, психологик тайёргарлиги ва индивидуал касбий ривожланиш траекториясига мос келадиган табақалашган малака ошириш дастурлари бўйича ўқитиш амалиёти йўлга қўйилиши каби масалалар кенг муҳокама қилинди.

Telegram|Facebook|Youtube|Rasmiy sayt


2021 йил 15 февраль куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани 3-сонли таянч мактабида PISA, PIRLS, TIMSS халқаро тадқиқотларда иштирок этишга тайёргарлик кўриш бўйича семинар ўтказилди.
"Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришда умумтаълим муассасаларининг ҳамкорлигини ривожлантириш" мавзусида ташкил этилган семинарда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Ташкенбаев, Сурхондарё вилояти ХТБ бошлиғи С. Ҳамидова, Қумқўрғон тумани мактаб директорлари, Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази профессор-ӯқитувчилари, аниқ ва табиий фанлар бўйича тренер ўқитувчилар ҳамда олий таълим муассасалари жамоалари иштирок этдилар.
batafsil

Telegram|Facebook|Youtube|Rasmiy sayt


Ўзбекистон Республикаси ҳамда Америка қўшма штатлари ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Speaking Nation: Secondary Teachers Training” лойиҳаси доирасида вилоятимизга ташриф буюрган америкалик мутахассис Myers II Kenneth билан бугун лойиҳа доирасида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар ҳусусида фикр алмашилинди. Шунингдек, меҳмон шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда иштирок этди.

Telegram|Facebook|Youtube|Rasmiy sayt


2021 йил 12 февраль куни Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, «Бобурийлар» сулоласи асосчиси - Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди санасига бағишланган маънавий- маърифий тадбир ўтказилди. Унда ҳудудий марказ профессор-ӯқитувчилари, "Тарих фани ӯқитувчилари", "Бошланғич таълим ӯқитувчилари" , "Она тили ва адабиёт ӯқитувчилари" курслари тингловчилари иштирок этишди. Тадбирда Бобур маънавий меросини ӯрганиш бӯйича таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳақида педагогика фанлари номзоди, доцент А. Саломов ва "Ижтимоий-иқтисодий фанлар методикаси" кафедраси мудири Р. Усмоналиева маъруза қилдилар. Тадбир давомида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди тасвирланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Telegram|Facebook|Youtube|Rasmiy sayt


11 февраля 2021 года в региональном центре был организован вебинар с участием российских специалистов и слушателей курса повышения квалификации учителей русского языка и литературы.
На вебинаре Э.Леонтьев, кандидат филологических наук, преподаватель МЦО «Интердом» им. Е.Д. Стасовой, выступил с докладом “Психологические и этнопсихологические основы обучения учащихся-билингвов русскому языку как неродному”.

Telegram|Facebook|Youtube|Rasmiy sayt


2021 йил 10 февраль куни Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг “Аниқ ва табиий фанлар методикаси” кафедраси профессор-ўқитувчилари Хуррамов Баҳодир, Раҳматова Салима, Раззоқов Жасур Қумқўрғон туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабига бориб маҳорат дарслари ташкил этишди. Маҳорат дарслари ташкил этишдан мақсад “Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти” (OECD) томонидан ўтказиладиган “PISA-2022” халқаро тадқиқотларига ҳозирлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишлар ва дастурда белгиланган вазифалар ижроси билан танишиш, мактаб ўқитувчилари билан дарсларда юқори самадорликка эришиш масаласида фикр алмашиш, мактаб ўқувчиларида PISA топшириқлари билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш ва методик ёрдам кўрсатиш эди.

Telegram|Facebook|Youtube|Rasmiy sayt


2021 йил 10 февраль куни Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг “Аниқ ва табиий фанлар методикаси” кафедраси профессор-ўқитувчилари Хўжаназарова Соҳиба, Ҳўжамбердиева Дилфуза ва Зиёдуллаев Нодир Қумқўрғон туманидаги 33-умумий ўрта таълим мактабига бориб маҳорат дарслари ташкил этишди. Маҳорат дарслари ташкил этишдан мақсад “Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти” (OECD) томонидан ўтказиладиган “PISA-2022” халқаро тадқиқотларига ҳозирлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишлар ва дастурда белгиланган вазифалар ижроси билан танишиш, мактаб ўқитувчилари билан дарсларда юқори самадорликка эришиш масаласида фикр алмашиш, мактаб ўқувчиларида PISA топшириқлари билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш ва методик ёрдам кўрсатиш эди.

Telegram|Facebook|Youtube|Rasmiy sayt

Показано 10 последних публикаций.

290

подписчиков
Статистика канала