Халқ таълими вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида “2018-2019 ўқув йилида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Анжуманда Халқ таълими тизимида олиб борилаётган ислоҳот, янгилик ҳамда ўқув йили натижалари бўйича батафсил маълумотлар берилди. Жумладан, юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус асосида умумтаълим мактабларида амалга оширилаётган ишлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, таълим тизимидаги муаммолар аниқланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Тадбир сўнгида Халқ таълими вазирлиги мутахассислари томонидан оммавий ахборот ходимларининг барча саволларига жавоб берилди.
Маълумот учун:
2018-2019 ўқув йили давомида жами 9691 та умумий ўрта таълим муассасаларида 5,8 млн. нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.
Жорий йилда мактабларнинг 9 (467 622 нафар ўқувчи) ва 11 синфларини (279 788 нафар ўқувчи) жами 747 410 нафар ўқувчилар битирадилар.
26 майдан 15 июнь кунига қадар мактабларда босқичли ва якуний назорат имтиҳонлари ўтказилади.
Мазкур маълумотлар Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтидан олинди (https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=11707).
Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази расмий каналига уланиш 👇👇👇
https://t.me/tashxismarkazi