Халқ таълими вазирлиги “Замонавий мактаб” Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини кенг омма муҳокамасига қўйди.
Қарор лойиҳаси билан:
2020-2022 йилларда амалга оширилиши мўлжалланган “Замонавий мактаб” давлат дастури;
умумтаълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш бўйича 2020-2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастури;
2020-2022 йилларда халқ таълими муассасаларининг мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари ва ўқитишнинг техник воситалари билан таъминлаш дастурининг асосий параметрлари ҳамда қўлбола печлари билан иситиладиган умумтаълим муассасаларини замонавий иситиш тизими билан таъминлаш дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш кўзда тутилган.
Қарор лойиҳасига кўра, 2020-2022 йиллар давомида қуввати 1,7 млн. ўқувчига мўлжалланган 173 янги мактаб қурилиши, 1350 реконструкция ва 1312 капитал таъмирланиши режалаштирилган.
Шу билан бирга республикадаги қўлбола (буржуй) печларидан фойдаланиб келинаётган 1726 та мактабларга 2020-2022 йилларда замонавий иситиш тизимлари билан таъминланиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига кўра, 2030 йилга қадар 50% мактаблар «Замонавий мактаб» даражасига келтирилади.
Мазкур маълумотлар Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтидан олинди (https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=11707).
Қуйидаги манзил орқали https://regulation.gov.uz/ru/document/3506 “Замонавий мактаб” Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳасига ўз таклифингизни билдиришингиз мумкин.
Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази расмий каналига уланиш 👇👇👇
https://t.me/tashxismarkazi