Халил Султон - истеъдодли шоир ва адабиёт ҳомийси
Амир Темур ва Темурийлар тарихда нафақат кучли саркарда ва адолатли давлат раҳбарлари сифатида ном қолдирган, балки илм-фан, санъат ва маданият тараққиётида тўғридан-тўғри иштирок этган ва катта ютуқларга эришган сулола вакиллари ҳисобланадилар.
Амир Темур набиралари орасида Улуғбек Мирзо, Бойсунғур Мирзо, Искандар Мирзо (Шерозий) қаторида Самарқанд ҳокими Халил Султон ҳам ҳассос шоир эди. Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” асарида ушбу темурий ҳукмдор ҳақида шундай ёзади: “Халил Султон — Ҳазрат султон ус-салотиннинг воқеасидан сўнгра Самарқанд тахтида салтанат қилди. Зурафо ва шуаро мажлисида жамъ бўлурлар эрди. Машҳурдурким, ўзи шеър айтур эрди. Андоқким, девони таърифида Хожа Исматуллоҳ қасида айтибдур, аммо тилаб топилмади, ушбу матлаидан ўзгаким:
Эй турки пари пайкаримиз,тарки жафо қил,
Коми дилимиз, лаъли равонбахш раво қил”.
Халил Султоннинг шеъриятдаги устози Хожа Исматуллоҳ Бухорий бўлган ва бу ҳақда Давлатшоҳ Самарқандий ўзининг “Тазкират уш-шуаро” асарида маълумот беради: “Султон Халил ўз айёми давлатида Хожа Исматуллоҳни бағоят эҳтиром қилар эрди. Шаҳзода илми шеърни Хожадан таълим олур эрди”.
Халил Султон Хожа Исматуллоҳнинг шогирди шоир Мавлоно Бисотий Самарқандийга ҳам ҳомийлик кўрсатган. Бисотийнинг шеърлари қўшиқ қилиб куйлангани ва Халил Султонга ғоят мақбул бўлгани ҳақида Давлатшоҳ Самарқандий шундай ёзади: “Айтурларким, муғаннийлар Халил Султон мажлисида Бисотий шеърларидан бир матлаъ ўқудилар. Подшоҳзодаға хуш келди, киши юборди ва Бисотийни талаб қилди. Анга таҳсиндин сўнг минг танга тилла бахш қилди”.
Шунингдек, Халил Султоннинг Самарқанддаги ҳукмронлиги йилларида (1405-1409) туркий адабиёт обрўси ортади ва бойиб боради. Хусусан, айнан Халил Султон туркий адабиётда қасида жанрини ривожлантирган шахс сифатида кўп тилга олинади.
@temurid_museum