Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб.
ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейи бўлим бошлиғи тарих фанлари доктори, профессор Мадраимов Абдумажид Абдураимовичнинг “АЛИШЕР НАВОИЙ БАДИИЙ АСАРЛАРИНИНГ XV-XVI АСРЛАРДАГИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ” номли монографияси нашр этилди.
Монографияда Алишер Навоий достонлари – “Хамса” ва “Лисон ут-тайр” қўлёзмалари ва уларга ишланган расмларнинг асосий бадиий-эстетик хусусиятларини ўрганилган бўлиб, улар Абулқосим Фирдавсий, Фаридуддин Аттор, Низомий Ганжавий, Амир Хусрав Деҳлавий достонлари ҳамда уларга ишланган расмлар билан қиёслаб тадқиқ этилган.
Монография жаҳоннинг турли музейлари, шахсий коллекциялар, кутубхоналарида сақланиб келинаётган Алишер Навоийнинг кўплаб қўлёзма асарлари ҳақидаги батафсил, қимматли маълумотлар, уларга ишланган расмларни ўз ичига қамраб олган. Монография иловасида келтирилган "Мажолис ун-нафоис" тазкирасига ишланган расмлар тавсифи; расмлар қисқача мазмуни; Алишер Навоий асарлари қўлёзмаларини яратишда қатнашган китобат аҳли номлари; китобатга оид атамалар ҳамда исмлар кўрсаткичлари келтирилгани аҳамиятлидир.
@temurid_museum