Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо 🤍нинг қайси сифатларидан хабардормиз.!
Аллоҳумма солли Аъла саййидина Муҳаммад...🤍
@ulimni_eslang 🤍
~ Кўп гапирмас эдилар.
~ Оғзиларидан ёмон сўз чиқмас эди.
~ Ҳар доим ўйчан ва ҳеч ким билан тортишмас эдилар.
~ Оғир вазмин дунё ишларидан жаҳли чиқмас, беҳуда гап гапирмас эдилар.
~ Умидли кишини умидсизликка туширмас, ҳеч кимнинг айбини муҳокама ҳам қилмасдилар.
~ Виқор ва сукунат билан юрардилар.
~ Гапиришидан жим туришлари кўп эди.
~ Мақтовни ёмон кўрар, интиқом олмас эдилар.
~ Ёқимсиз бир иш содир бўлса сукут сақлар, муаммога дуч келганда, бақирмас эдилар.
~ Гаплашганда юзларини бошқа тарафга ўгирмас, одми кийимлар кияр эдилар.
~ Нафси учун асло ғазабланмас эдилар.
~ Юрганларида ҳамроҳларидан орқада юрар эдилар.
~ Ёрдам сўраб келган ҳеч кимни қуруқ қайтармас, ҳар доим ҳузунли, аммо табассумли эдилар.
~ Ҳеч қачон оғзиларидан ёмон сўз чиқмаган, Сўзлари дур каби порлоқ эди.
~ Ёнларидаги энг оҳирги суҳбатдошини илк суҳбатдоши каби тинглар эдилар.
~ Фақирлар билан овқатланишни яҳши кўрар, ва ҳеч кимни маломат қилмас эдилар.
~ Юрганларида бир тарафга оғиб кетмас эди.
~ Юқоридан тушаётганларида олдинга эгилиб юрардилар.
~ Дўстларига шундай дер эдилар: бу дунёда ғариблар каби яшанг!
~ Эрталаб уйдан чиқаркан: Аллоҳим, тўғри йўлдан озишдан, озган ҳолда қайта тирилишдан, алдашдан, алданишдан, ҳақсизликка дучор бўлишдан, бирон одамни ҳақсизликка дучор қилишдан сендан паноҳ сўрайман дер эдилар.
У киши Росулуллоҳ 🤍 эдилар бу эса уларни ҳақиқий Набавий ҳулқлари эди...
Аллоҳумма солли Аъла саййидина Муҳаммад...🤍
@ulimni_eslang 🤍