#МАЖРУҲ
16-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Дарҳол уйга кириб кетдим. Ортимдан аммам кирди.
— Ҳа нимага довдирайсан?
— Амма нима дедингиз ҳозир?
— Сени узатяпмиз.
—Бу... Бу нима дегани ахир? Мен ҳали ўқисам... Уни устига эндигина ўн олти ёшман, -йиғлаб юбордим.
— Нима бўпти? Тенгги чиққанда узатиш керак. Ёки сени кутиб турамизми бировни топиб, бошини айлантириб оиламизга иснод келтиришингни?
Аммам кўнглига ҳам тегади демай шу сўзларни айтарди. Қанчалар дилим оғриди. Гирдуғумдан келган эмасми, лапанглаб чиқиб кетди. Ёмонам алам қилди. Идишларни йиғишгаям чиқмадим. Бир бурчакка биқинганча ўтиравердим.
— Ҳа нимага бунча шумшайиб олдинг?
Чиқавермаганимга аям кириб келди.
Гапирмадим. Индамай бошимни эгиб ўтиравердим.
— Ҳей сенга гапиряпман, мотам тутиб ўтирганча бор синдирган идишларингни супуриб олиб, ошхона ювиб йиғиштириб қўй.
Яна индамадим. Бу гал қаттиқ турди.
— Кармисан, тур жойингдан.
Индамай турдимда ишларга киришиб кетдим. Бор умидим дадамдан эди. Дадам келсалар уларга айтаман, рад этадилар деб ичимда бир йилтиллаган шула бор эди.
***
Дилноза қайнопаларини кузатишга чиққач, аммамар яхшигина ақл бериб кетишди.
— Боринг қаранг, хўмрайиб ўтирибди. Тағин акамни раҳмини келтириб юрмасин.
— Хўп опа.
— Буни эркин қўйманг, тағин бошга бало бўлиб битта яримта топиб олган бўлмасин. Барибир онасини қони бор.
— Хавотир олманг. Ўзим бош қош бўламан.
— Унда биз кетдик, ҳафта охирида фотиҳа учун келади меҳмонлар. Бизам ўшанда келамиз.
— Майли, соғ бўлинглар.
Дилноза қайнопаларини кузатиб уйга кирди. Маржона ҳамон ўшандай ўтирганди. Кейин туртиб уни идишларни ювишга мажбуран турғазиб юборди.
***
Ахир ҳали биринчи курсман. Атрофимдаги гап сўзлар мени юрагимни сиқиб қўйганди. Ҳамма менга бегона эди. Мендан қутилишса бас.
Энам, аммамлар дадам билан маслаҳатга келди, аниқроғи дадам уларни чақирдилар.
— Розиқ, қизингни узатавер. Ҳеч нимани ўйлаб ўтирма.
— Ҳа ака, нимага ўйланасиз. Ҳозир айни вақти. Ўзлари тарбиялаб олишади.
— Ойи ёш дейманда,- дадам ўйланиб қолганди.
— Нимасини ўйлайсан? Онасига ўхшаб биттасини топиб олади, кўрасан кейин. Шарманда бўлмасингдан узатиб қутил, вассалом. Мен қўрқаман, онасига тортмасин дейман.
Бувимни сўзлари ҳамон миямда айланарди. Нима эмиш тезроқ мени жиловлаб олишмаса, онамга ўхшаб бировни севиб қолиб буларни элга шарманда қилишимдан қўрқишармиш. Шу ҳам гапми?
Мен энг кўп дадамдан хафа бўлиб йиғладим, чунки бир оғиз айтмади онаси нега шарманда бўлади мен севсам, ёнида эдимку демади, деёлмади. Ўша вақт дадамни оғзига тикилдим, шу сўзни жудалар кутдим. Онамни ёнини олишини кутдим. Аммо дадам... Дадам гапирмади. Алам қилди жуда. Онажоним дадамга умрини тикди, ўлди кетди. Дадам эса севган бўлсада онамни ҳимоя қилолмади. Ҳаттоки онам дадамни севгани учун ўлимидан кейинам маломатларга қолди. Ҳамон давом этяпти. Дадам эса онамни севгисига арзимас экан.
— Мен севганман биз ёмон йўлда эмасдик десин. Афсус... Афсуслар бўлсин.
Йиғладим, йиғлайвердим. Нега йиғлаётганимга улар тушунмасди. Қайерданам тушунсин, уларда юрак йўқку.
Давоми бор...