🎓Yuristlar_TDYU️🎓⚖🏛


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Murojaat uchun
@Yurist_Sardor_Hamidjanov
+998334460909
https://t.me/Yuristlar_TDYU

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


🟢 ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛДИРГАН ШАХСЛАР ҚАНЧА ДАРОМАД ТОПАЁТГАН ШАХС ХИСОБЛАНАДИ.

⚡️САВОЛ;
Мен ижтимоий нафақа олиш учун ўзини ўзи банд қилдирганлар рўйхатига киритилсам, шунда мен қанча даромад топаётган шахсга айланаман ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда, ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (920 000 сўм)нинг икки баравари (1 840 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади дейилган.

👉 Яъни, Сиз ўзингизни банд қилиш орқали ҳар ойда манашу 1 840 000 сўм даромад топаётган шахсга айланасиз.

🎓Имкон қадар тарқатинг📤🤝 Қолганлар ҳам ўз ҳуқуқларини билишсин⚖️

https://t.me/Yurist_Sardor_Hamidjonov


#Bilasizmi

❗️Birgalikdagi umumiy mulk ishtirokchisi umumiy mulkning barchasini vasiyat qilib qoldirishi mumkinmi?

📄 Fuqarolik kodeksining 1114-moddasiga asosan umumiy birgalikdagi mulk ishtirokchisining o‘limi umumiy mol-mulkka bo‘lgan huquqdagi uning ulushini aniqlash va qonunchilikda belgilangan tartibda umumiy mol-mulkni taqsimlash yoxud undan vafot etgan ishtirokchining ulushini ajratish uchun asos bo‘ladi.

📌 Umumiy birgalikdagi mulk ishtirokchisi umumiy mol-mulkka bo‘lgan huquqdagi o‘z ulushini vasiyat qilishga haqlidir, bu ulush uning vafotidan keyin ushbu moddaning birinchi qismiga muvofiq aniqlanadi.

📝 Asos: O'zbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksi

🎓Имкон қадар тарқатинг📤🤝 Қолганлар ҳам ўз ҳуқуқларини билишсин⚖️

https://t.me/Yurist_Sardor_Hamidjonov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Никоҳ бу улуғ неъмат, уни асраб, авайланг!

🎓Имкон қадар тарқатинг📤🤝 Қолганлар ҳам ўз ҳуқуқларини билишсин⚖️

https://t.me/Yurist_Sardor_Hamidjonov


#Биласизми

❗️Хорижда ишлаётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам берилади

🔰Қонунчиликка кўра, ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан:

🔸боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

🔸меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 500 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

🔸меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

➡️ Шунингдек, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “дафтарлар”дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади.

https://t.me/Yurist_Sardor_Hamidjonov


🟢 КИМЛАР БИРИНЧИ НАВБАТДА БОҒЧАГА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ КЕРАК

✅ Қонунчиликка кўра, қуйидаги тоифадаги болалар боғчага жойлаштирилишда бошқаларга қараганда устунликка эга бўлади.

✅ Улар👇

🟢 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

🟢 кўп болали оилаларнинг болалари;

🟢 етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

🟢 “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;

🟢 контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;

🟢 талабалар ва педагогларнинг болалари;

🟢 акалари ёки опалари ушбу боғчанинг тарбияланувчилари бўлган болалар;

🟢 кўп тармоқли ихтисослаштирилган боғчалардан умумий турдаги боғчаларга ўтказилаётган соғайган болалар.

🎓Имкон қадар тарқатинг📤🤝 Қолганлар ҳам ўз ҳуқуқларини билишсин⚖️

https://Yurist_Sardor_Hamidjonov


❗️ҚАНДАЙ ОИЛАЛАР КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛА ХИСОБЛАНАДИ ?

✅ Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида" ги низомга асосан;

✅ 2022 йилдан бошлаб — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдори (498 минг сўм)дан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади деб кўрсатилган.

✅ Яъни, оиланинг расмий даромади оила аъзолари сонига бўлинганида, киши бошига 498 минг сўмдан ошиб кетмаса, демак ўша оила кам таъминланган оила хисобланади.

🎓Имкон қадар тарқатинг📤🤝 Қолганлар ҳам ўз ҳуқуқларини билишсин⚖️

https://t.me/yuridik_yordam_HSB


❓ #savol Чакана савдо учун қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдан фойдаланилади?
Ассалому алайкум, мен чакана савдо билан шуғулланмоқчиман. Мен тадбиркорликни қайси ташкилий-ҳуқуқий шаклдан фойдаланиишим керак(тадбиркорлик тури) ? Ўзини-ўзи банд қилиш шаклида фаолият юритсам бўладими? Ёки Якка тартибдаги тадбиркор бўлишим керакми?

☑️ Жавоб: Ассалому алайкум. Чакана савдо билан шуғилланиш учун яккат тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишингиз керак. Ўзини-ўзи банд қиладган бўлсангиз фақат қуйидаги фаолият билан шуғулланишингиз керак бўлади:

1. Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш;
2. Газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш

Бундан кўриниб турибдики, агар фаолиятингиз юқоридагилардан бошқа шаклда бўлса ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтишингиз керак

🎓Имкон қадар тарқатинг📤🤝 Қолганлар ҳам ўз ҳуқуқларини билишсин⚖️

https://t.me/yuridik_yordam_HSB


#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, автобусда қуйидагилар тақиқланади:

▫️ йўловчиларнинг маст ҳолда юриши;
▫️ алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;
▫️ ҳайдовчи (кондуктор)нинг рухсатисиз ойналарни очиш;
▫️ ойнадан ташқарига осилиш;
▫️ тез ёнувчан, портловчи, заҳарловчи, заҳарли, қўланса, радиоактив моддалар ва ашёларни, ғилофсиз ўқ отар қурол, тиғли ва кескир ашёларни олиб юриш;
▫️ ўлчами 100 см х 50 см х 30 сантиметрдан катта ёки битта ўрин учун оғирлиги 60 килограммдан ортиқ буюмларни, шунингдек узунлиги 200 сантиметрдан ортиқ бўлган буюмларни олиб юриш;
▫️ салонни ёки йўловчиларнинг кийимларини ифлос қилувчи буюмлар ва ашёларни олиб юриш.

🎓Имкон қадар тарқатинг📤🤝 Қолганлар ҳам ўз ҳуқуқларини билишсин⚖️

https://t.me/yuridik_yordam_HSB


Ҳаммаси шартнома ҳақида
Кўпчилигимиз, ҳатто юристлар ҳам аксарият вақтда бирор шартнома тузиш керак бўлса интернетдаги тайёр шаблонлардан фойдаланамиз. Бу ҳужжатни тузишга кетадиган вақтни қисқартирсада, шартномада кераксиз, мужмал жумлалар, ортиқча такрорлашлар қолиб кетишига сабаб бўлади.
Баъзи кишилар, шартнома шартлари, матнига нима ёзилишига эътиборсиз бўлишида, буни шунчаки расмиятчилик деб ўйлашади. Аммо низолар келиб чиққанда шартнома матнининг қанчалик аниқ тузилгани қўл келади.

🎓Имкон қадар тарқатинг📤🤝 Қолганлар ҳам ўз ҳуқуқларини билишсин⚖️

https://t.me/yuridik_yordam_HSB


⚡️⚡️ ЎҚИШГА ҲУЖЖАТ ТОПШИРИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

✅ Ўқишга ҳужжат топшириш тартиби ҳақида қуйидаги видеоролик орқали маълумотга эга бўласиз.

https://www.youtube.com/watch?v=QL2o0XElNJA&t=71s

🎓Имкон қадар тарқатинг📤🤝 Қолганлар ҳам ўз ҳуқуқларини билишсин⚖️

https://t.me/yuridik_yordam_HSB


⚡️🟢 YOLG'IZ ONALAR MA'LUM MIQDORDA DAROMAD SOLIG'IDAN OZOD ETILGAN.

✅ O'zbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 380-moddasiga ko'ra, ikki va undan ortiq o'n olti yoshga to'lmagan bolalari bor yolg'iz onalar daromadlar qaysi oyda olingan bo'lsa, o'sha oyda har bir oy uchun mehnatga haq to'lash eng kam miqdori (920 000)ning 1,41 baravari (1 297 200 so'm) miqdoridagi daromadlar bo'yicha soliq solishdan ozod etiladi. Bu imtiyoz har bir bola uchun fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari tomonidan taqdim etiladigan ma'lumotnoma asosida beriladi;

✏️ YUqoridagi normani sodda tilga tarjima qiladigan bo'lsak, masalan Siz yolg'iz onasiz va ikki nafar 16 yoshga to'lmagan farzandlaringiz bor, aytaylik Siz bir million so'm oylik olsangiz, umuman daromad solig'i to'lamaysiz. 1 297 200 so'm oylik olsangiz xam Siz daromad solig'i to'lamaysiz. Agarda manashu 1 297 200 so'mdan ortiq oylik olsangiz, oyligingizni shu summadan ortgan qismigagina daromad solig'i to'laysiz xolos. Masalan, ikki million so'm oylik olsangiz demak Siz oyligingizni 1 297 200 so'mdan ortgan qismiga ya'ni, 703 000 so'mdan daromad solig'i to'laysiz bo'ldi.

🎓Имкон қадар тарқатинг📤🤝 Қолганлар ҳам ўз ҳуқуқларини билишсин⚖️

https://t.me/yuridik_yordam_HSB


⚡️⚡️ NOGIRONLIGI BOR SHAXSLARNING REPITITOR HARAJATLARI DAVLAT TOMONIDAN QOPLAB BERILADI

Hukumat qarori (341-son, 21.06.2022 y.) bilan nogironligi bo'lgan yoshlarga o'qish, yashash va transport xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratishning ma'muriy reglamenti tasdiqlandi

🔰Reglamentga ko'ra, nogiron yoshlarga nodavlat ta'lim tashkilotlarida kasb-hunar, dasturlash, umumta'lim fanlari va xorijiy tillarni o'rgatish, zarur hollarda yashash va transport xarajatlarini qoplash uchun BHMning 50 baravarigacha (15 mln so'mgacha) subsidiya ajratiladi.

✅ Subsidiya olish uchun istalgan davlat xizmatlari markaziga murojaat qilinadi yoki YAIDXP orqali davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun ro'yxatdan o'tiladi.

📌 Arizaga quyidagilar ilova qilinadi:

🔹 o'qish xarajatlari uchun subsidiya olishda:

➖ariza bolaning qonuniy vakili tomonidan berilsa, uning shaxsiy identifikasiya raqami va bolaning qonuniy vakili ekanligini tasdiqlovchi hujjat;
➖nodavlat ta'lim tashkiloti tomonidan ariza beruvchini o'qitish to'g'risida shartnomaning elektron nusxasi;

❗️Davlat xizmati bepul ko'rsatiladi.

🔘 Ariza 3 ish kunida ko'rib chiqilib:

▫️subsidiya ajratish haqida elektron tizimga ma'lumot kiritiladi va bu haqida ariza beruvchiga SMS-xabarnoma yuboriladi;
▫️nodavlat ta'lim tashkiloti joylashgan hududdagi mahallaning yoshlar yetakchisi zimmasiga ariza beruvchining nodavlat ta'lim tashkilotida o'qishini joyiga chiqqan holda monitoring qilish vazifasi yuklatiladi.

☑️ Davlat xizmatlarini ko'rsatish jarayonida ariza beruvchilarga oid ma'lumotlar sir saqlanadi.

🎓Имкон қадар тарқатинг📤🤝 Қолганлар ҳам ўз ҳуқуқларини билишсин⚖️

https://t.me/yuridik_yordam_HSB


⚡️⚡️ NOGIRONLIGI BOR SHAXSLARNING IJARA SHARTNOMASIGA ASOSAN YASHASH HARAJATLARI DAVLAT TOMONIDAN QOPLAB BERILADI

Hukumat qarori (341-son, 21.06.2022 y.) bilan nogironligi bo'lgan yoshlarga o'qish, yashash va transport xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratishning ma'muriy reglamenti tasdiqlandi

🔰Reglamentga ko'ra, nogiron yoshlarga nodavlat ta'lim tashkilotlarida kasb-hunar, dasturlash, umumta'lim fanlari va xorijiy tillarni o'rgatish, zarur hollarda yashash va transport xarajatlarini qoplash uchun BHMning 50 baravarigacha (15 mln so'mgacha) subsidiya ajratiladi.

✅ Subsidiya olish uchun istalgan davlat xizmatlari markaziga murojaat qilinadi yoki YAIDXP orqali davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun ro'yxatdan o'tiladi.

📌 Arizaga quyidagilar ilova qilinadi:

🔹 yashash xarajatlari uchun subsidiya olishda:

➖ijara shartnomasi va uning soliq organlarida hisobga qo'yilganligi haqidagi bildirishnomaning elektron nusxasi.

❗️Davlat xizmati bepul ko'rsatiladi.

🔘 Ariza 3 ish kunida ko'rib chiqilib:

▫️subsidiya ajratish haqida elektron tizimga ma'lumot kiritiladi va bu haqida ariza beruvchiga SMS-xabarnoma yuboriladi;
▫️nodavlat ta'lim tashkiloti joylashgan hududdagi mahallaning yoshlar yetakchisi zimmasiga ariza beruvchining nodavlat ta'lim tashkilotida o'qishini joyiga chiqqan holda monitoring qilish vazifasi yuklatiladi.

☑️ Davlat xizmatlarini ko'rsatish jarayonida ariza beruvchilarga oid ma'lumotlar sir saqlanadi.

🎓Имкон қадар тарқатинг📤🤝 Қолганлар ҳам ўз ҳуқуқларини билишсин⚖️

https://t.me/yuridik_yordam_HSB


МУДДАТЛИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТУЗИЛГАН ҲОМИЛАДОР ХОДИМНИ ИШДАН БЎШАТА ОЛАМИЗМИ?


Oʻrindoshlik asosida 4 kurs talaba 2021-yil sentyabrda ishga olingan 25 maygacha muddatli shartnoma tuzilgan . Xodim 2.5 oylik xomilador. Ishdan boʻshatishga haqqim bormi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Агар муддатли меҳнат шартномаси имзоланган бўлса, муддати тугагандан сўнг бекор қилиш мумкин эди. Саволда сиз шартномани 25 майгача тузилганлигини ёзгансиз.

Қаранг! Меҳнат кодекси 105-моддаси биринчи қисмида муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаши билан бекор қилиниши қайд этилган.

💁‍♂ Бироқ бир нарсага эътибор бериш керак. Ушбу норманинг 2-қисмига кўра муддат тугагандан кейин ҳам меҳнатга оид муносабатлар давом этаверса ва тарафлардан бирортаси бир ҳафта давомида унинг бекор қилинишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга узайтирилган деб ҳисобланади.

Сиздаги ҳолатда меҳнат шартномаси 3 июнгача бекор қилинмаган бўлса, унда талаба билан номуайян муддатга меҳнат шартномаси тузилган ҳисобланади.

❗️Бунда номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан 100-моддаси асосида бекор қилинади. Ушбу кодекс 237-моддаси ҳомиладор ходимни иш берувчи ўз ташаббуси билан бекор қила олмаслигини белгилайди.

❌ Шундай экан сизлардаги вазиятда ҳомиладор ходимни ишдан бўшата олмайсиз.

🎓Имкон қадар тарқатинг📤🤝 Қолганлар ҳам ўз ҳуқуқларини билишсин⚖️

https://t.me/yuridik_yordam_HSB


МАКТАБДА ИШЛАЁТГАН ТАЛАБА УСТАМАГА ТАЛАБГОРЛИК ҚИЛА ОЛАДИМИ?


Мен сиртки таълимда тахлил оламан 3-курсдан мактабда психолог бўлиб ишлаб келяпман хозир 4курсни тугатдим устамага даъвогарлик киляпман. Комиссия аъзолари студентга мумкин эмаслигини айтишяпти шу тўгрими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳурматли фуқаро Вазирлар Маҳкамасининг 646-сонли қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритилган.

Унга кўра олий таълим муассасасининг 4-курсида, педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

Энди қаранг! Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 07.12.2019 йил 393-сонли буйруғига асосан умумтаълим мактабларида психолог лавозими учун камида бакалавр даражасидаги психологик ёки олий маълумот ва унга қўшимча психология йўналиши бўйича қайта тайёрлов курсини тугатганликни тасдиқловчи дипломли бўлиш каби малака талаблари белгиланган.

🙅‍♂ Буйруқда тугалланган маълумот талаби қўйилганини ҳисобга оладиган бўлсак, сизда айни вақтда бу лавозимда ишлаш ҳуқуқи мавжуд эмас.

❌ Юқоридаги қоиданинг мазмунига кўра сиз ҳозир психолог лавозимида ишлай олмайсиз.

❌ Демак, сиз устамага ҳам талабгорлик қилишингиз мумкин эмас.

🎓Имкон қадар тарқатинг📤🤝 Қолганлар ҳам ўз ҳуқуқларини билишсин⚖️

https://t.me/yuridik_yordam_HSB


🟢 МАНСАБДОР ШАХСЛАР ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗЛАРИНИ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИГА ДАХЛДОР БЎЛГАН ХУЖЖАТЛАР БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИШИГА ҚАРШИЛИК ҚИЛИШГА ҲАҚЛИ ЭМАС ?

✅ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 44-моддасига кўра, фуқарога унинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини беришни асоссиз равишда рад этиш — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдори (300 000)нинг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

✏️ Бу дегани, масалан Сиз бирор-бир шаклдаги жавобгарликка тортилябсиз ёки Сизга нисбатан қандайдир баённома расмийлаштириладиган бўлса, Сиз ўша расмийлаштирилаётган баённома ёки ўз ҳуқуқингизга алоқадор бошқа хужжатлар билан хужжатга имзо қўйишдан олдин танишиб чиқишга қонунан ҳаққингиз бор дегани.

🎓Имкон қадар тарқатинг📤🤝 Қолганлар ҳам ўз ҳуқуқларини билишсин⚖️

https://t.me/yuridik_yordam_HSB


#Биласизми

Кўп квартирали уйлар конструкцияларини ноқонуний ўзгартирганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

🎓Имкон қадар тарқатинг📤🤝 Қолганлар ҳам ўз ҳуқуқларини билишсин⚖️

https://t.me/yuridik_yordam_HSB


#Биласизми

❗️2022/2023 ўқув йилидан магистратурага ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига кириш учун хорижий тилларни билиш бўйича миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиш талаб қилинади.

🧾 Филология йўналишлари бўйича камида С1 даражадаги сертификат, нофилологик йўналишлар бўйича эса В2 даражадаги сертификат талаб этилади.

🎓Имкон қадар тарқатинг📤🤝 Қолганлар ҳам ўз ҳуқуқларини билишсин⚖️

https://t.me/yuridik_yordam_HSB


Аёл хомиладорлик пайтида қонуний ажрим бўлиши мумкинми?

🧾Ўзб Рес Оила кодексининг 39-моддасига кўра, хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмаслиги кўрсатилиб ўтилган.

Шунингдек,“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг қарорига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризасини қабул қилишда шуни инобатга олиш лозимки, Оила кодексининг 39-моддасига мувофиқ эр хотинининг розилигисиз унинг ҳомиладорлиги вақтида ва бола туғилганидан сўнг бир йил мобайнида никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга, гарчи у туғилиш тўғрисидаги ёзувлар дафтарида боланинг отаси сифатида ёзилмаган бўлса ҳам, ҳақли эмас. Мазкур қоида бола ўлик туғилган ёки бир ёшга тўлмай вафот этган ҳолларга ҳам татбиқ этилади.

Хотиннинг никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга розилиги бўлмаган ҳолларда, судья даъво аризасини қабул қилишни рад этади, агар у қабул қилинган бўлса, суд Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 122-моддасининг 8-банди (хотини ҳомиладор бўлган вақтда ёки бола туғилганидан кейин бир йил давомида эр хотинининг розилигисиз никоҳни бекор қилиш тўғрисида даъво тақдим этган бўлса)га асосан аризани кўрмасдан қолдиради.

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза хотиннинг розилиги билан қўзғатилган ишни суд мажлисида кўриш вақтида у никоҳдан ажратишга эътироз билдирганда, шунингдек жавобгарнинг ҳомиладорлиги ва унинг никоҳдан ажратишга розилиги йўқлиги ишни апелляция ёки кассация ва назорат инстанциясида кўриш вақтида маълум бўлганда кўрмасдан қолдирилиши лозим.

Ўзб Рес Оила кодексининг 39-моддасида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлиги никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво хотин томонидан қўзғатилишига тўсқинлик қилмайди.

Яьни, юқорида келтирилган асосларга кўра, хотиннинг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида аёлнинг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида ариза берган тақдирда аризаси кўрмасдан қолдирилади.

🎓Имкон қадар тарқатинг📤🤝 Қолганлар ҳам ўз ҳуқуқларини билишсин⚖️

https://t.me/yuridik_yordam_HSB


Қурбон ҳайити муносабати билан камида уч кун дам олиш куни бўлади

Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, 11 июль (душанба) барча ходимлар учун (иш ҳафтаси туридан қатъи назар) қўшимча ишланмайдиган кун сифатида белгиланган.

▪️ Бундан ташқари, беш кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимларнинг дам олиш куни 16 июль, шанба кунидан 12 июль, сешанба кунига кўчирилди.

▪️ Олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун 12 июль, сешанба куни ҳам қўшимча ишланмайдиган кун сифатида белгиланган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Қурбон ҳайити 2022 йил 9 июлга тўғри келади.

❗️Шу тариқа, Ўзбекистон аҳолиси Қурбон ҳайитида қуйидаги кунларда дам олади:

▫️9 июль — шанба (дам олиш куни - ҳали расман тасдиқланмаган);
▫️10 июль — якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни);
▫️11 июль — душанба (қўшимча ишланмайдиган кун);
▫️12 июль — сешанба (қўшимча ишланмайдиган кун/кўчирилган дам олиш куни).

🎓Имкон қадар тарқатинг📤🤝 Қолганлар ҳам ўз ҳуқуқларини билишсин⚖️

https://t.me/yuridik_yordam_HSB

Показано 20 последних публикаций.

691

подписчиков
Статистика канала