Проф. З.Эсанова илмий мактаби (Адолат ва қатъият қўрғони)


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист, юридик фанлар доктори, ТДЮУ Фуқаролик процессуал ва иқтисодий процессуал ҳуқуқи кафедраси профессори

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Бакалавр дипломи юриспруденция булмай, турдош йуналишдагиларни юриспруденция ихтисосликлари буйича магистратурани битириб, таянч докторантурага хужжат топшириши хамда уларни докторлик диссертация химоя килишга доир хукукий хужжатларда хар хил тафовутлар, карама - каршиликлар борлиги бу сохадаги нормаларга янада аниклик киритишни такозо этаяпти


Кейинги йилларда хакикий илм эгаси колиб, айрим мансабдорларни докторлик мавзуси олиб, диссертация химоясини осон ва тезкор химоя килишга эришиши жуда хавотирга солади


Химоя килинаётган диссертациялар натижадорлиги йуклиги, тадкикотчиларнинг тайёр ва амалиётга кириб булган таклифларни узи яратмай, жорий этилганлик далолатномаларини илова килиши роса юрагимни огритаяпти.


Хак гап. Фикрларимни ёзмасам булмайди. Юриспруденция йуналишида турдош йуналишлар диплом эгалари купайгани рост. Энг ёмони бундай диплом эгаларининг юриспруденция сохасида диссертация иши бошлаганликлари бунданда катта муаммоларни, савиясиз тадкикотларни купайишига олиб келади.


Репост из: GENERALISSIMUS
Ҳурматли Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Шарипов Қўнғиротбой Авезимбетович !

Сиздан магистратура киришдаги нотўғри амалиётни бекор қилиб, янгича тартибни жорий қилишингизни сўрайман.

Маълумки, ҳозирда магистратурага кириш учун бакалавриат дипломи балли ва тил сертификатидаги балл инобатга олинмоқда.

Бу эса ҳақиқатда лойиқ талабгорларни қабул қилиш имконини бермайди.

Оддий мисол: Каньязов даврида (2013-2019) ТДЮУни тугатганларнинг диплом балли 85 дан ошмайди, аммо, лекин, бироқ ҳозирда юридик йўналишда магистрга кириш учун камида 95-100 балл талаб қилинмоқда.

Айниқса, магистратурани турдош йўналишларни битирганлар босиб кетти. Мияда эса мутахассисликдан алиф ҳам йўқ.

Диплом баллини эса турли даврда ҳар хил йўллар билан баланд қилиб олганлар бемалола магистрга кирмоқда.

Шу сабабли, магистратурага киришда мутахассислик бўйича тест ёки бошқа ҳақиқий билимни намоён қиладиган йўллардан фойдаланиш имконини яратишда ёрдам беришингизни сўрайман.

@generalissimo_marshal


Маълумотлар баёнини Олий суд ТГ канали хам маълум килган. Фикрлар ва изохлар эса улкан тадкикотлар учун жуда зарур.


Яна бир мухим жихати: ишларни судга кадар хал килиш имкониятини кенгайтириш, муайян низоларни хал килишнинг мукобил усулларини кенгайтириш долзарб масала.


2001 йилдан буён ташкил этилган ва фаолият юритаётган фукаролик ишлари буйича туманлараро судларни туманларга айлантириш, МИБ фаолияти мустакиллигини таъминлаш, судьялар малакасини ошириш ва бошка 10 га якин омиллар бор. Илмий тадкикотлар натижаси билан кейинги ишланмаларда батафсил баён килинади.


Изохларни укидим. Долзарб мавзу. Хаммасида кайнок фикр мужассам. Суд обрусини ва нуфузини кутариш куп нарсага боглик. Бир неча омиллари мавжуд.


Генералиссимус ТГ манбасидан олинди


Репост из: GENERALISSIMUS
СУД ҳокимиятига ЭНГ юқори даражада эътибор керак‼️

2024 йилда судлар томонидан биринчи инстанцияда 3 015 189 та (фуқаролик, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик, иқтисодий, маъмурий) иш мазмунан кўриб тамомланган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 43 фоизга, шу жумладан, фуқаролик ишлари 59 фоизга, иқтисодий ишлар 61 фоизга ошган.

Бу нимани англатади биласизларми? Судга кўпроқ штат бериш керак, одил судлов сифати учун, халқ сарсон бўлмаслиги учун, давлатдан рози бўлиши учун...

Қаердаги қаланғи-қасанғи ташкилотларга штат бергандан кўра, давлат устуни ва адолат тарозиси бўлган СУД ҳокимиятини қудратли қилиш керак.

Мана АҚШга қаранг, судни ҳурмати, обрўйи қандай? Биздачи?

Make the court great again!

@generalissimo_marshal


Ассалому алейкум. Ҳурматли кузатувчиларим! Биз суянган ва ишонган Эркакларимиз. Ҳар бирингизга отамиз, ака-укамиз, турмуш ўртоғимиз, ўғлимиз тимсолида таъзим киламан. Бугун Сизларнинг байрамингиз. Сизларга қатъият, мардлик, жанговарлик, жасорат ва садоқат, шу билан бирга барча инсонийлик фазилатлари ҳамиша ярашган. Сизларни тан олмай иложимиз йўқ. Аёл зоти мукаддас дейилади, аммо давлат ва жамият бошқарувида, мудофаа қудратида, оилада Сизларнинг ўрнингиз беқиёс. Биз минг гендер тенглигини тарғиб қилмайлик, юксак қояларга интилмайлик, ҳаммамиз туғилганда кўз очиб кўрганимиз, тилимиз биринчи булиб чиққанида "дада" дея олганимиз, оилада нуфузимизни кўтарувчи, эркак шаънини ва шавкатини билдирувчи ягона зот Оталаримиз олдида бош эгамиз. Давлатимиз хавфсизлигини ва тинчлигини таъминлашда эркакларимизнинг жанговар ва фидокорона меҳнатини қадрлаймиз. Сизлар биз - хотин-қизларга йиқилганда суянч, дардларимизга малҳам, фаолиятимизга рағбат бера оласиз. Ҳаммаси учун Сизлардан миннатдормиз. Байрамингиз муборак бўлсин!


Бирлашган Араб Амирликлари. Абу-Даби шахри. Ол-Нахаён катта оиласи. Авлодларга колдирилган улкан мерос. Улкан давлатга эришиш услубиёти хакидаги китоб. Дунёдаги муъжизавий масжид. Давлатлар уртасидаги хамкорлик. Дунёнинг тан олинган олий таълим муассасалари филиаллари жойлашган маскан. Нефть хазинаси. Хизмат сафари давомида мен кузатганларим.....


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Абу-Даби шаҳрига келди

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в город Абу-Даби с официальным визитом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Бугун прокуратура ходимлари байрами. ТДЮУ да ва бошқа юриспруденция таълим даргоҳида укиётган ва укиган ҳар бир юрист орзу киладиган касб ва соҳа. Прокуратурада ишлаган ва ишлаётган инсонларгина унинг ютуғи ва қийинчиликларини астойдил тушунади. Ундан ҳам кўп уларнинг оиласи чин дилдан ҳис қилади. Ушбу соҳадан фахр билан унвону, чинлар, даражалар, фахрий давлат мукофотлари билан пенсияга чиқиш яна бир юксак ифтихор. Масъулияти катта, чин юракдан ҳис қилиш учун ваколатли бўлиб ишлашингиз керак. Шунчаки ҳавас эмас. Касб байрамингиз муборак бўлсин. Ҳамиша юзингиз ёруғ бўлсин. Қўлингиздан келса, соғликни асраб, камтарона ҳаёт тарзига чидаб, билим ва маҳоратни ошириб, оила ва хизматни бирга олиб бора олсангиз, марра Сизники. Оллоҳ ҳамиша Сизларни қўлласин.


Бугун дам олиш кунида энг оддий хакикатларни укияпман.


Репост из: Ўқинг...фақат йиғламанг!
Шундай ўғрилар борки биздан ўғирлайдиган нарсаларини кўпроқ ўғирлашларини жон деб истаган бўлар эдик...

Бу ўғрилар бизнинг гуноҳларимизни ўғирлашади... Яна қандай йўл билан?!

• Ортимиздан завқланиб ғийбат қилиш билан,
• Завқланиб туҳмат қилиш билан,
• Яйраб иғво қилиш билан гуноҳларимизни «шилиб кетишаркан»...

Биз эса катта-катта гуноҳларимиз тунаб кетилганлигидан гоҳида бехабар ҳам қоламиз. Агар билганимизда эди, ўша ўғриларга раҳматлар айтган бўлардик.

• Сизни ғийбат қилишяптими?
• Иғво қилишяптими?
• Хафа бўлиб ўзизни сиқманг! Балки хурсанд бўлинг. Гуноҳларингизга ЎҒРИ тушди!

Ўқинг...Фақат йиғламанг!


Хурматли кузатувчилар, каналимиз аъзолари. Яна бир йилимиз оркага чекинмокда. Яхши ишлар, яхши тадбирлар, ибратли амаллар кила олдикми? Кимларнидир дилларини ранжитдикми? Кимларгадир яхшилик кила олдик, билмадим. Оилада еки хизматда эътиборли була олдикми? Хаммасига Оллох шохид. Шуни сархисобини килаяпмиз. Утган йиллардаги хатоликлардан хулоса килиш, ютукларни химоя килиш вакти бу. Янги кириб келаётган йилдан куп нарсаларни кутиш, яхши ниятлар килиш, яхши режалар тузиш куни бу. Хаммасига хаммамиз гувохмиз, асрдошлар. Хар сафар икки байрамни кутиб олишда хафа буламан. Биринчиси, тугилган куним, иккинчиси, янги йил. Утиб кетаётган умримга ачинаман, хурсинаман. Аммо янги йилни болалик байрами, ёшлик байрами сифатида кадрлайман, ёшлик кузлари билан карасак, чексиз шодлик байрами бу.
Кадрдонларим! Йиллар давомида Сиз мен билан биргасиз. Фикрларимни, сузларимни, постларимни истасангиз укийсиз, баъзан истамасангизда бир караб куясиз. Хаммаси учун миннатдорман Сизлардан. Сизларга оилавий хотиржамлик, омад ва бахт, тинчлик, соглик, хамма эзгу ниятларимни изхор киламан. Йил давомида илмингиз бундан-да зиёда булсин! Эл корига ярасин. Илмий натижаларингиз давлат ва жамият равнакига хизмат килсин. Янги йилингиз муборак.


Ўртамиёна одам вақтни тез ўтказиш пайида бўлади, истеъдод соҳиби эса ундан фойдаланиб қолишга уринади.(Шопенгауэр)

Инсон бошига тушиши мумкин бўлган энг оғир йўқотиш вақтни бой беришдир. (Теофраст)

Ҳадеб ўйлайверган одам ҳамиша ҳам тўғри қарорга келавермайди. (Гёте)
Судьялар олий кенгаши ТГ канали бисотидан шу фикрларни укиб колдим. Жуда тугри ва доно фикрлар. Кайта кайта укиб мулохаза ва мушохада юритаяпман.


Оилавий муносабатларга доир жуда таъсирли ролик. Оилада чидам, бардош, мулохаза зарур атрибут.

Показано 20 последних публикаций.