Зуннуни Мисрий


Гео и язык канала: Таджикистан, Таджикский
Категория: Религия


Косонсой тумани «Шайх Зуннуни Мисрий» жомеъ масжиди телеграм канали.

Мақсадимиз — илм-маърифат, одоб-ахлоқ, талим-тарбия ва Ислом зиёсини таратиш.
admin: Abdusami Tursunov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Таджикистан, Таджикский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#танқид

• Ишларига улгуриш учун намозини шошилиб, тез ўқийди. Қарға чўқишидай чўқилаб ўқийди. У мискин билмайдики, улгуриб қолиш учун шошилтираётган у юмушларнинг бари, айни дамда ҳузурида турган Зотнинг қўлида бўлса...

• Яна уларнинг баъзилари смартфонига тезроқ қараш учун ҳам намозини тезлаштиради. Ўзича бир-икки дақиқа бўлмаса, бу дунёнинг ишлари ўзгариб кетадигандек...

• Намозларингизни яхшиланглар. Албатта у яхши бўлса, ўнгланса, қолган барча ишларингиз ўнгланади.


@zunnuni_misriy


💥 Гуноҳ маъсиятдан ҳам ёмонроқ нарса Аллоҳ таоло у(маъсият)ни қабиҳ санашни қалбингдан суғуриб қўйишидир.

Зуҳо Шоҳин.

@zunnuni_misriy


- Тушунтиришга вақт сарфламанг. Oдамлар фақат эшитишни хоҳлаган нарсаларинигина эшитишади.

@zunnuni_misriy


#ҳақиқат

ИНСОНГА ДЎСТ БЎЛМАЙДИГАН ТЎРТТА НАРСА

1. ПУЛ
— бугун менда, эртага Сизнинг қўлингизга ўтади.
2. МАНСАБ — бугун амал курсисига мен ўтираман, эртага эса бировлар.
3. ЖАЗМАН— бугун менга ишва қилса, эртага бошқаси билан кўнгилхушлик қилади.
4. ТОБУТ — бугун мени қабристонга олиб борса, эртага бировни олиб келади.

☝️Шундай экан пулга ишониб, дўстдан, мансабга ишониб, биродарлардан, жазманга ишониб, ҳалол
жуфтингиздан айрилиб қолманг...

@zunnuni_misriy


#ҳикмат

Қийинчилик - бу ўтмиш учун жазо эмас, аксинча келажак учун синовдир.

@zunnuni_misriy


#Намоз_вақтлари

🕌 "Шайх Зуннуни Мисрий " жомеъ масжиди намоз вақтлари:

⏰ Бомдод - 05:40
⏰ Пешин   - 13:00
⏰ Аср         - 16:40
⏰ Шом       - 18:10
⏰ Хуфтон   - 20:00

"Намозни тўкис адо қилинг, закот беринг ва руку қилган (мўмин)лар билан бирга руку қилинг (жамоат бўлиб ўқинг)".
(Бақара- 43)

@zunnuni_misriy?


#сабот

🚫 Биз кўп нарсада шошқалоқлик қиламиз ва ҳамма нарсани мукаммал бўлишини хоҳлаймиз.
Ҳар кун китоб ўқишни, ҳар кун барвақт туришни, ҳар кун спорт билан шуғулланишни, ҳар кун тўғри овқатланишни хоҳлаймиз. Қисқа вақт ичида буларнинг ҳаммасини мукаммал тарзда бажаришни истаймиз.

✔️Аммо ҳамма нарса секин асталик билан бўлади. Ҳаттоки Қуръон ҳам 23 йилда нозил бўлган. Қуёш ҳам сония-сония чиқади ва ботади. Дунёдаги ҳамма нарса секин ва сокин ишлайди. Ҳамма нарсани бир чеккадан ҳал қила оламиз. Бирданига бўлмайди. Муҳими сабот қилиш бу йўлда. Атрофдаги инсонларнинг гапларига эътибор қилмаслик.

@zunnuni_misriy


#табрик

Фақат халол луқма егувчиларга
Нафсин Аллоҳ учун енгувчиларга
Расулим Муҳаммад дегувчиларга
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ муборак бўлсин!


https://t.me/zunnuni_misriy
href='' rel='nofollow'>


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎉Саййид ул айём муборак бўлсин, Азизлар!

Барча яқинларга жуманинг хайру баракотини тилаймиз...

@zunnuni_misriy


☀️Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун муборак ЖУМА
27 - сентябрь, 2024 йил
24- Робиул аввал, 1446 ҳижрий йил.

🤲Аллоҳ таоло бугунги кунимизга файзу барокат берсин!
Дуою ибодатларимизни, ўтказадиган Мавлуди Шариф маросимини барчамиздан ожизона қабул айласин❗️

@zunnuni_misriy


#мавлуд

Масжидимизда бўлиб ўтадиган Мавлуди Набий эълони ва эҳсонига тарғиб...

@zunnuni_misriy


#мавлуд_челенж

⚠️ ҚАДРЛИ БИРОДАРЛАР!
Масжидимизда бўлиб ўтадиган "МАВЛУДИ ШАРИФ" ажрига қўшилмоқчи бўлганлар учун челенж бошланди.

🤑Мавлуд ўқигунга қадар ЭҲСОН қилинг ва УЛКАН САВОБДАН баҳраманд бўлинг!

Масофадан эҳсон қилувчилар учун картамиз ўша-ўша:

9860030118074878
Турсунов Абдурашид

Телефон рақами:
+998777771075

💵Нақд берадиганлар учун манзил аниқ!


📱@zunnuni_misriy


#хушхабар

🔠🅰️🔠🔠🔠🔠🔠🅰️
🔠🅰️🔠🔠🅰️🅱️🔠

📣Азизлар! Бу ой — «Оламларга Раҳмат Пайғамбар» шиори остида сийратни ўрганиш ойидир!

✔️Ушбу маносабат билан эртага масжидимизда саййид ул айём — муборак кунда муборак Зотнинг сийратларига бағишланган
МАВЛУДИ ШАРИФ маросими ўтказилади.

Ушбу Қутлуғ мавлудни интизор кутганларга яқинлар билан бирга эртароқ ташриф буюришни эслатиб ўтамиз!

🔔Бошланиш вақти: 12:00

🎆РАСУЛИГА ОШИҚ УММАТГА МАВЛУД МУБОРАК ❕


➡️@zunnuni_misriy


#оила

Аёлида танбеҳ беришга арзийдиган айб кўрса...

Мурувватли, соф қалбли эркак аёли ҳақида яхши гумон қилиб, йўл қўйган хатоларига узр ва сабаб топа билиши керак. Мабодо аёлида танбеҳ беришга арзийдиган айб кўрса ҳам севган одамини койигандек койисин. Ҳақоратлаб, сўкиб ёмон муомала қилмасдан, балки мулойим гаплар билан насиҳат қилсин.
Бундан ҳам яхшиси аёлининг хатоларига бепарво бўлиб, эътиборга ҳам олмай ўтиб кетсин. Зероки, эркак ҳар майда-чуйда нарсага аралашаверса, ҳаёти балчиққа айланади.
Бинобарин, қавми ичида ғофил эмас, балки ўзини ғофилга солган одам раҳбар бўлади.

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
"Оила — саодат маскани"


https://t.me/zunnuni_misriy
href='' rel='nofollow'>


⚠️ЎЗИ ҚИЗИГАН ЧУҚУРГА ЎЗИ ТУШДИ

Қадим замонда бир ойна солувчи бўлган экан. Бир куни у ўз фойдасини кўзлаб бир девонага дебди: "Агар бориб одамларнинг ойналарини синдирсанг, менга ёрдам берган бўлар эдинг, кейин менинг ишим юришар эди". Девона унинг гапига кириб, ойна солувчининг уйига югуриб бориб, ҳамма ойналарини битта қўймай синдирибди. Кечқурун уйига келган ойна солувчи буни кўриб ғазабланибди ва девонани уриша бошлабди.
— Нега мендан жаҳлинг чиқади, ахир ойналарни синдир, деб ўзинг айтинг-ку?! — дебди девона.
— Мен сенга бошқаларнинг уйидаги ойналарни синдир, шунда менинг ишим кўпаяди, дегандим.
— Агар бошқаларнинг ойнасини синдирсам, улар бошқа ойна солувчини чақиришлари мумкин эди. Сеникини синдирсам, сен ҳеч кимни чақирмайсан ва ўзингнинг ишинг кўпаяди, — дебди девона.
"Билгинки, бошқаларга зиён етказиш эвазига тирикчилик қилишнинг оқибати мана шундай бўлади."

https://t.me/zunnuni_misriy


Эшиклар ҳар қанча катта бўлмасин, уларнинг калити кичкина бўлади!

@zunnuni_misriy


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ.

@zunnuni_misriy


#Эркакларга

Агар сиз ишлайдиган аёлни танлаган бўлсангиз, у уй ишларини ҳамиша ҳам тиндириб қўя олмаслигига тайёр туринг.

※Борди-ю уйда ўтирадиган ва факат болалар тарбияси билан шуғулланиши керак бўлган аёлни танлаган бўлсангиз, унинг пул топа олмаслигини ҳам қабул қилинг.

※Итоаткор аёлни танласангиз, барча маъсулият сизнинг зиммангизда бўлишига тайёр туринг.

※Ўз сўзига эга, қатъиятли аёл билан яшашга қарор қилган бўлсангиз, у ҳамиша ҳам мулойим бўла олмаслиги, ҳар фикрингизга "хўп бўлади" демаслиги, мустақил фикрга эга эканлигига кўникинг.

※Гўзал аёлни танлаган бўлсангиз, гўзаллигини сақлаб қолиши учун харажатларига тайёр туринг.

🎯 Агар ҳаммасига тўғри тушадиган аёлни истаган бўлсангиз, аёлсиз қолишга тайёр туринг!...
😊😊

@zunnuni_misriy


Бирор кишига ёрдам бериш учун бой ёки кучли бўлиш шарт эмас, меҳрибон бўлишнинг ўзи етарли!

@zunnuni_misriy


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...

@zunnuni_misriy

Показано 20 последних публикаций.