G'UNCHA jurnali_1958


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Ўлмас битиклар

ИСМОИЛБЕК ҒАСПИРАЛИ МИЛЛАТ ТАҚДИРИ ҲАҚИДА

✔️Миллатни заифлаштирувчи, турғунликка – таназзулга олиб борувчи нарса – ғоясизлик, мақсадсизликдир.
Тарих неча марталаб ақлу истеъдодига қойил бўлган Шарқ халқлари нега бундай залолатга ботди?..
Сабаби – ғоясизлик.
...Улар ёлғиз шу куннинг, шу дақиқанинг манфаати, шу биргина қоринни тўқлаб олиш манфаати билан яшайдилар ва ҳозиргидан бир неча марта яхшироқ ишламоқ ва яшамоқ мумкинлигини билмайдилар.
Бизда тушни таъбир қилувчи рисолалар, гул ва булбул ҳақидаги қўшиқлар, ўзи бир қарич, соқоли қирқ қарич полвон ҳақидаги китоблар кўп, аммо миямизни қоплаб олган жаҳолатни тарқатувчи, аҳволимизни тушунтириб бергувчи, тараққиёт хусусида, келажак хусусида ўйлашга, илгарига интилишга мажбур этадиган бирор китоб йўқ. Шундай экан, маорифга, тараққиётга интилишни ўз олдимизга вазифа ва орзу қилиб қўймоқ керак эмасми?!

Бегали ҚОСИМнинг
“Жадидлар ва миллий мафкура”
мақоласидан олинди.


Манба: “Тафаккур” журнали,
2000 йил, 3-сон


Репост из: Eshmon Malla
Ўлмас сатрлар

Омон МАТЖОН

ҚАЙДА КЕТИБ БОРАСАН?

(1975 йил 5 ноябрда улуғ ҳофиз Комилжон Отаниёзов 58 ёшида вафот этганда ёзилган)

Йўлга чиқдинг, қўлда торинг кўринмас,
Комилжоним, қайда кетиб борасан?
На манзилга, на маконга – билинмас,
Айт, устозим, қайда кетиб борасан?

Ёғмаган қор ёғди, қуёш айланди,
Урганч, Нукус, Ашхобод, Шош айланди.
Ёш оқмаган кўзларда ёш айланди,
Комилжоним, қайда кетиб борасан?
Айт, устозим, қайда кетиб борасан?

Қадим дунё уйғонганди созингдан,
Вомиқ, Узро жон олганди созингдан,
Амударё тўлғонганди созингдан,
Энди ўзинг қайда кетиб борасан?
Комилжоним, қайда кетиб борасан?

Шаҳд этдингми қайта-бошдан куйлашга?
Ё Хоразм ҳосил тўйин тўйлашга?
Ё мангулик билан бўйинг бўйлашга?
Комилжоним, қайда кетиб борасан?
Айт, устозим, қайда кетиб борасан?




Ширинликни хуш кўрувчи кичкинтойларнинг оналари учун ажойиб лайфхак! 😊


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Расулимнинг қизи бўлсайдим...»

🥰 Имонахон, 5 ёш

© «Muslimaat kids»

@bola_tarbiyasi
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈
•┈•┈•┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEmC-ymy4k6BWhekbA


Farzand juda nozik yaralmish. Qo'ng'iroqdek sochlari taralganda yig'laydi-ku, endi so'kkanda, urishganda, urganda murg'ak qalbi qanchalik poralanishini tasavvur qilib ko'ring.

Farishtalarimizni asraylik.


@bola_tarbiyasi
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEmC-ymy4k6BWhekbA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#хайрли_тонг

Агар сиз ҳаётингизда қувонишга сабаб бўладиган нарса қолмади десангиз адашасиз! Тонгни қаршилаганингизни ўзиёқ хурсанд бўлишга арзигулик сабабдир, қолганига эса ўзингиз эришинг!

Тўхтаманг... Ҳаракатда бўлинг! Янги тонгингиз муборак бўлсин Қадрдон. Ассалому алейкум!

Дунё бўйлаб! 🌍 | 📹 Instagram


Ҳаммадан қолади бу кўҳна дунё,
Ҳам кекса, ҳам гўдак муҳаббат мисол.
Билиб билмасликка оламиз гуё,
Айрилиқ абадий, ғанимат висол.

Сен менга бемалол суянавергин,
Мушкулинг, дардингни борин тўкиб сол.
Шундай килсанг бироз тортасан енгил,
Таскин бермоқ менга келмайди малол.

Йиғи ҳам, кулгу ҳам эмаску боқий,
Тошдан қаттиқ бўлмас одамда бардош.
Ҳаёт шаробини тутганда соқий,
Баъзан аралашиб қоларкан кўзёш.

Ҳамдард бўлолмаслик қолдирар армон,
Яхшига ёр бўлиш боғлайди қанот.
Бирга жарга тушгум ва ошгум довон,
Дўстсиз, садоқатсиз ҳаётми ҳаёт?

Сен менга азизим ишонгин, ишон.
Сен менга суянгин, суян бемалол.
Бахтинг ҳалол бўлса ҳеч ким ҳеч қачон
Ташвишинг, ғамингни олмайди малол.

Саида Зуннунов
a

@ijod_sehri21




"ЎЗБЕКЧАНГ КИМГА КЕРАК!?"

2009-2010 йиллар эди. Фан номзоди даражасини оламан, деб диссертациямни ўзбекча ёзгандим. Илмий семинарга (расмий ҳимоядан олдинги босқич) қўйилганда савол бўлди:

"На каком языке диссертация?"

"На узбекском..."

Савол бергувчи индамади, аммо ўша вақтларда "қудратли" киши эди илмий доираларда. Яна икки-уч "қудратли"лар ўзбекча ёзилган диссертацияни тушунмади, маърузада эснаб ўтирди. Хуллас, ишим семинардан қайтди. Сабаб, мавзу ихтисосликка тўғри келмас экан. Мавзу ўзгариши керак, деган талаб бўлди.

Ноилож, рози бўлдим. Мавзу ўзгарди, дегани яна хат-ҳужжат, ОАК бюллетинида эълон қил, камида олти ой кут!

Ярим йилча ўтди. Яна илмий семинар. Яна ўша савол: "на каком языке..." Бу семинардан ҳам ўтмади, сабаби, энди ихтисослик ўзгариши керак экан. Яна хат-ҳужжат, ОАК бюллетенида эълон қилиш, яна кутиш...

Билардимки, бу расвойи овогарчиликнинг асл маншаъларидан бири диссертациянинг ҳануз ўзбекча ёзилаётгани, яна илмий раҳбарим билан "қудратли"ларнинг орани очди қилаётганлари...

Диссертация барибир ўзбекча ёзилди. Қайтмадим. Ўша "қудратли шахс"лардан бири, аёл киши эди, мени четга тортиб, маслаҳат берган ҳам бўлди, ўзбекчада ёзаман:

"Менга қара, сенинг ўзбекчанг кимга керак? Ўзбекча ёзилган ишингни ким ўқийди? Жаҳонга чиқмоқчимисан?.."

"Сен ўқишинг шартмас, ўзбекча тушунмасанг!" дедим юзига. Кўкарди, гезарди. "Через мой труп!" деди. Яна нималардир деб ваъдалар берди. "Пошла ты..." дедим, бошқа у валламат билан гаплашмадим, салом-аликни йиғиштирдим. Кўзимга шайтон бўлиб кўринарди, юзига қарамасликка ҳаракат қилардим. Қўрққанимдан эмас, албатта. Қолаверса, уларга боғлиқ жойим йўқ эди.

Хуллас, ҳимоя қилдим ўзбекча диссертацияни. Докторлик диссертацияни ҳам ўзбекча ёздим. У "қудратли шахслар" тарихнинг бир ёқимсиз саҳифасига айланди. Ишдан кетди. Унутилди. Ўзбекча ёзса жазаваси қўзийдиганлар қолмади орамизда.

Нега бу воқеани эслаб қолдим. Она тилимиз ор-номусли, ғурурли инсонлар сабаб тирик, кучли, ўлмайди! Ғурур бор экан "через мой труп!" дейдиганларнинг дағдағаси, жазаваси, кибри вақт масаласи.

Аслида, тилимизнинг байрами фақат бугун эмас. Она тилида гапирган ҳар бир кунимиз байрам. Она тилида гапира олмайдиган халқлар қанча?

Ҳар кунингиз байрам бўлсин, дўстлар!

Бахтиёр Абдуғафур

@ijod_sehri21




Репост из: IT taʼlim
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
O'zbekistonda o'zga millat vakillari: ruslar, tatarlar, hatto, "rusiyzabon o'zbeklar" ham o'zbek tilini o'rganmoqda.

Sizchi? Davlat tilida qanchalik so'zlasha olasiz?

O'zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun muborak bo'lsin!

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube


Репост из: 🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)
🚌 Фарғона йўлларида микроавтобус тўла шоир, ёзувчи, мунаққидлар қизғин баҳслашиб борар эдик.
Суҳбатга қулоқ солиб индамай кетаётган Иброҳим Ғафуров гапга қўшилиб, норози оҳангда деди:
- Эшитиб келаяпман. Ҳар гапда бир русча сўз қўшасизлар. Адабиётчилар ўзимиз шундай қилсак, бошқалардан ўпкалаш на ҳожат?
Ўртага таклиф тушди: кимда-ким гапига бир ўрисча сўз қўшса уч сўм штраф тўлайди. Ўйнаймизми?!
- Давай, ўйнаймиз, - деб юборди Ўткир Ҳошимов.
Таклиф киритган дўстимиз хурсанд бўлиб, "Давай" учун уч сўм давай, - деди.
Ўткир бўш келмади.
- Аввал ўзингиз тўлаб қўйинг. "Штраф" дедингиз, "жарима" дейиш керак эди.
Ҳазил-ҳазил билан манзилга етгунча бир зиёфатнинг маблағи йиғилди. "Давай" деган Ўткирнинг хитоби сафаримиздаги аскияларнинг бош пайрови бўлди.

Эркин Воҳидов

@ijod_sehri21


​​Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар:

• Отангнинг сенга қилган ҳаражати;
• Онангнинг сенга қилган хизмати.

Агар шу ҳаражат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмаслигинг мумкиниди. Лекин, отанг ва онангга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy


Репост из: Маърифатхон Саидмаҳмудхон қизи


Репост из: Маърифатхон Саидмаҳмудхон қизи


Репост из: Маърифатхон Саидмаҳмудхон қизи

Показано 20 последних публикаций.

159

подписчиков
Статистика канала