Ўлмас битиклар
ИСМОИЛБЕК ҒАСПИРАЛИ МИЛЛАТ ТАҚДИРИ ҲАҚИДА
✔️Миллатни заифлаштирувчи, турғунликка – таназзулга олиб борувчи нарса – ғоясизлик, мақсадсизликдир.
Тарих неча марталаб ақлу истеъдодига қойил бўлган Шарқ халқлари нега бундай залолатга ботди?..
Сабаби – ғоясизлик.
...Улар ёлғиз шу куннинг, шу дақиқанинг манфаати, шу биргина қоринни тўқлаб олиш манфаати билан яшайдилар ва ҳозиргидан бир неча марта яхшироқ ишламоқ ва яшамоқ мумкинлигини билмайдилар.
Бизда тушни таъбир қилувчи рисолалар, гул ва булбул ҳақидаги қўшиқлар, ўзи бир қарич, соқоли қирқ қарич полвон ҳақидаги китоблар кўп, аммо миямизни қоплаб олган жаҳолатни тарқатувчи, аҳволимизни тушунтириб бергувчи, тараққиёт хусусида, келажак хусусида ўйлашга, илгарига интилишга мажбур этадиган бирор китоб йўқ. Шундай экан, маорифга, тараққиётга интилишни ўз олдимизга вазифа ва орзу қилиб қўймоқ керак эмасми?!
Бегали ҚОСИМнинг
“Жадидлар ва миллий мафкура”
мақоласидан олинди.
Манба: “Тафаккур” журнали,
2000 йил, 3-сон