ТЕМУРМАЛИК БАҲОДИР
Темурмалик... Бу кимдир? Билурмисиз?.. Бу бир бекбошидир, бир турк қўмондонидир.
Йил 616 ҳижрия эди. Чингизхон қўшинлари Қорақумдан кечиб, тўфон сели каби Туркистонни босмоқда ва ёқмоқда эди. Буларга кўра жуда оз бўлган турк фирқалари уларга қарши тура олмай, ё баҳодирона талаф бўлмоқда ёки чор-ночор ортга кетмоқда эди. Мўғул қўшинлари икки қўл бўлиб, бири Хоразм, бошқаси Самарқанд устига келмоқда эди. Бу иккинчи қўл қўшиннинг Олоқ Нўён ила Субутўй Буға бошчилигидаги фирқалари Сирдарё наҳри бўйидаги Хўжанд қалъасига келиб, таслим талаб этдилар. Қалъа беги Темурмалик эди. Душманга рад жавоби берди. Олтмиш минг мўғул шаҳарни қамалга олди ва Темурмалик қўлида бўлган беш минг турк аскари билан мудофаага тутинди. Хўжанднинг уч тарафи сув билан ўралган, шу сабабли душманнинг бир қисми шаҳарнинг қалъасига яқин келган ҳолда қалъани қарши тарафида бўлишга мажбур эди. Темурмалик аскарнинг зиёдасини қалъа муҳофазасига таъйин қилиб, жузъий аскар билан сув устидан душманга ҳужум уюштирди... Бу ҳужум билан беш-олти юз баҳодирни қирқ-эллик минглик душман қўшинига қарши қўйди!
Замонлар ўқ ва қилич замони эди. Темурмалик йигирмата катта қайиқ ясатиб, қайиқларнинг четларини балчиққа буланган кигизлардан инсон бўйи қадар тўсиқлар қилдирди. Ушбу кигизларда тухум сиғгудек тешиклар қолдирган эди. Ҳар бир қайиққа йигирма-ўттиз ўқчи миндириб, наҳрнинг душман бўлган қирғоғига яқин келиб, кигиз тешикларидан ўқ ёғдирар ва душманни сув четидан қочирар, сол ё кўприк қурилишига имкон бермас эди. Душман ўкдари кигиздан ўтмас ва ўтган ҳолида ҳам турк баҳодирларига зиён етказмас эди.
Шу тартибда шаҳарнинг уч тарафини оз аскар билан жиддий суратда мудофаа қилиб, қолган қисми билан шаҳарнинг тупроқ ва қалъа жиҳатини муҳофаза қилар эди. Ву тадбирлар билан анча вақт олтмиш минг мўғулни олдинга қадам бостирмади. Сув тарафидан шаҳарни олиш мумкин эмаслигини англаган мўғуллар бор қувватларини қалъа тарафига ташладилар. Турк диловарларининг ўқ ва қиличидан ҳар қанча қирилсалар-да, битмас-туганмас бўлганларидан, Хўжанднинг ҳоли тобора оғирлашмоқда эди. Охири турк аскари шу қадар кам қолдики, бошқа қаршилик қилишга ҳоли қолмади... Таслим кунлари яқинлашди. Лекин Темурмалик таслим бўладиган баҳодирлардан эмас эди. Жаҳонгир айтганидек, «Агар Рустам соғ бўлса эди, шогирди бўлар эди».
Қалъанинг таслим вақги келганда, Темурмалик юқорида баён қилинган усулда етмиш қадар кигизли қайиқлар ҳозирлаб, қолган аскари ва лозим ашёсини буларга юклаб, Сирдарё бўйлаб чекина бошлади. Бу чекиниш тарихи ҳарбда мисли кўрилмаган бир чекинишдир. Сувнинг икки тарафидан мингларча душман от қўйиб, ёмғир каби ўқ ёғдирганлари ҳолда буларнинг юздан бирича ҳам бўлмаган турк диловарлари кигиз сипарлар орқасидан уларга қаршилик кўрсатганча, сув орқали саломат чекинмоқда эдилар. Ниҳоят, муносиб бир маҳалда қирғоққа чиқиб, Темурмалик қарши келган душман фирқасини енгиб, соғ қолган орқадошлари билан Хоразмга саломат келмишдир.
Ўн минг юнон аскарининг ниҳоясиз Эрон қўшинларининг қаршисида ҳарбан чекинишлари Марвон йўли тарихида машҳурдир.
Бир ҳовуч ва ҳужумда беш-олти юзигина бўлган туркларнинг бу чекиниши янада машҳур тутилмоғи лозимдур.
«Таржимон» г., 1906 й., 146-сон
Исмоил Гаспринский
https://t.me/Jaloliddin_Manguberdi_Fondi