Jaloliddin Manguberdi Fondi


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Jalolliddin Manguberdi va Xorazmshoxlar sulolasi, o'rta asrlar xorazmliklarning tarixi bilan bog'liq tadqiqotlar, yangiliklar haqida yangi ma'lumotlar berib boriladi.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Википедия маълумотига қараганда 2021 йилда сартуул фамилиясини ташувчи аҳоли сони 50 минг атрофида. Бугун Россия федерацияси Бурятия Автаном Республикаси ҳам сартуулларнинг бир тармоғи “Хурумша” номи билан аталиб келаётган уруғлар ҳам борлиги маълум. Бугун Бурятияда Байкал кўли жанубида Хурумша қишлоғи номи ҳам “хоразмлик” сўзининг ўзига хоз аталиши билан боғлиқлиги таъкидланмоқда. “Мўғулларнинг сирли тарихи” асарида хоразмлик элчи Махмуд ялавоч “Хурумши”лик Махмуд Ялавоч деб келтирилмоқда. Бундан келиб чиқадики хоразмлик сўзининг ўзига хос синоними Хурумша бўлган. Улар маълум бўлишичи мўғулистондан шимолдаги қабилаларни тутиб туриш учун уларни бу ҳудудга жўнатишган.
Мўғулистондаги сартауулар ўзларининг қаҳрамонлиги, меҳнатсеварлиги, интеллектуал салоҳияти, миллатпарварлиги билан ажралиб туради. Дарвоқе, Мўғулистондаги 13 та “тамға”га эга бўлган заминдорлардан 8 таси сартууллар авлодлари экан. Энг қизиғи, Мўғулистоннинг биринчи Президенти П.Очибат, кейинги Президенти Н.Багабанди ҳам сартууллардан экан.


“Мўғуллар томонидан асир қилиб олиб кетилган хоразмликлар тақдири ҳақида” (иккинчи қисм)
Мўғуллар орасидаги қарийб 800 йиллик тарих давомида ўз диний эътиқодларини унутишига қарамасдан, уларнинг урф одатларида ҳам бироз фарқлар сезилиши таъкидланади. Яъни сартуулларда мўғуллар каби қонни қайнатиб истеъмол қилиш одати йўқлиги, келинларнинг қайнотаси ва қайнонасига таъзим қилиши каби ажралиб турувчи жиҳатлари бор экан. Келиннинг қайнотаси ва қайнонасига таъзим қилиши бугун Хоразмда яхши сақланиб қолганлиги бор гап. Сартуулларда ҳам бу одатнинг мавжудлиги сартуууларнинг ҳақиқатдан ҳам Хоразмшоҳлар давлатидан олиб кетилган дейиш йўлида бир қадам бўлади. Сартуул нисбаси (уруғ, фамилияси, лақаби)даги аҳоли вакиллари аждодлари Чингизхоннинг ғарбга юришларида Марказий Осиёдан олиб келинганликларини билишади. Сартууллар тарихи ҳақида ҳам илмий тадқиқотлар қилинган. Лекин уларнинг кўпчилигида Европа ва Россия тадқиқотчилари нуқтаи назаридан фарқли равишда Сартууларнинг мўғулистоннинг қадимий халқларидан эканлигини, ҳеч қаердан кўчириб олиб келинмаганликларини исботлашга ҳаракат қилишади. Жумладан, мўғулларнинг замонимиздаги тарихчиларидан Г.Пүрэвдорж мўғулларнинг миллий нуқтаи назаридан бугунги сартуулларнинг келиб чиқишини Марказий Осиёдан келган сартуулларга алоқасини йўқлигини таъкидлайди. Лекин уларнинг асли Марказий Осиёлик эканликларини кўпчилик олимлар қатори Қозоғистонлик тарихчи, генетик олим Ж.Сабитов ҳам исботлаган.
Мўғулларнинг кўчманчи ҳаёти уруғ ва қабила анъаналарини, уруғлари номларини сақланиб келишига шароит яратган. Лекин Ўрта Осиёдан, жумладан Кўҳна Урганч, Бухоро каби шаҳарлардан олиб кетилган савдогар ва ҳунармандларнинг авлодлари бўлган сартуулларнинг уруғ номи бўлмаганидан кейин шу номни - “Сартуул” номини беришади. Марказий Осиёдан асир сифатида олиб кетилган юқори малакали савдогарлар ва ҳунармандлар ўзларининг хат саводга уқуви, ҳисоб-китоб ишига мойиллиги туфайли тез орада юқори давлат лавозимларига эга бўладилар. Уларнинг кўп миллатли ва турли хил эътиқодли катта империядаги обрўси тез оша боради. Маҳаллий мўғуллардан кейин иккинчи даражага чиқиб оладилар. Олтинчи буюк хон – Ҳубилай хон даврида мусулмонлар тўрт тоифага бўлинган аҳоли орасида мўғуллардан сўнг иккинчи даражага чиқади. Улар хитойликлардан ҳам юқори даражада бўлишган. https://t.me/Jaloliddin_Manguberdi_Fondi


“Мўғуллар томонидан асир қилиб олиб кетилган хоразмликлар тақдири ҳақида” (биринчи қисм)

XIII асрнинг биринчи чорагида мўғулларнинг юртимизга босқини ҳақида жуда кўплаб маълумотлар бор. Бу маълумотларда мўғуллар Урганч, Бухоро ва бошқа шаҳарларни эгаллаганидан сўнг 100 мингдан ортиқ аҳолини Мўғулистонга асир қилиб олиб кетганлиги ҳақида эслатилади.
Маълумки, Мўғуллар томонидан Марказий Осиё аҳолиси “сартлар” деб номланган. Сарт – савдогар, (“сартуул” – мўғуллар томонидан мусулмонлар юртига нисбатан ишлатилган умумий ном).
Сартууллар Мўғулистоннинг пойтахти Улан –Батор ва Завзан провинцияси ҳамда Россиянинг Бурятия автаном республикаси ҳудудларида яшаганлар. Интернетдан мўғул сегментидаги академик ва оммабоб мақолалар ҳамда мақолаларга нисбатан бўлган муносабатларни ўқиш жараёнида сартуулларнинг ташқи кўриниши халха мўғулларидан ажралиб туриши, яъни сартулларнинг бурни бошқаларга нисбатан баланд, каттароқ бўлиши, сочи ва юзлари рангли бўлишлари айтилади. https://t.me/Jaloliddin_Manguberdi_Fondi




📖 Берунийнинг машҳур китоби чоп этилди

Хоразмлик машҳур қомусий олим, мутафаккир Абу Райҳон Берунийнинг (973–1048) «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» («Осорул-боқия») асари «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан 5 минг нусхада чоп этилди.

Таниқли олим, тарих фанлари доктори, профессор Ашраф Аҳмедов томонидан нашрга тайёрлаган китобда қадимги халқларнинг, хусусан, суғдлар, хоразмликлар, бундан ташқари мусулмонлар, христианлар, яҳудийларнинг байрамлари, урф-одатлари, турли мамлакатларда ҳукмронлик қилган подшоҳлар, императорлар сулолалари ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган.

➡️ Хоразм хабарлари
https://t.me/Jaloliddin_Manguberdi_Fondi


Vikinglar xazinasidan topilgan Xorazmshohlar tangalari e’lon qilindi

💰 Mazkur tangalarning barchasi kumushdan yasalgan bo‘lib milodiy 811-959 yillar orasida Xorazmda zarb qilingan va IX-X asrlardagi Xorazmning shimoliy hududlar bilan savdosi natijasida Shimoliy Yevropa hududlariga borib qolgan.

Batafsil: 👉🏽http://oyina.uz/uz/posts/747. https://t.me/Jaloliddin_Manguberdi_Fondi




Жалолиддин Мангуберди мажмуаси маънавият ва ғурур маскани бўлади.

Давлатимиз раҳбари Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди мажмуасининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.
Бу борадаги лойиҳа Президентимизнинг вилоятга аввалги ташрифи чоғида кўриб чиқилган, мутахассислар фикрлари асосида такомиллаштирилган эди. Мажмуа шаҳарнинг Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасидаги қарийб 8 гектар майдонда бўлади. Бугунги кунда ҳайкалнинг асоси қурилмоқда. Бронзадан Жалолиддин Мангубердининг от устида қилич тутиб турган ҳайкали ясалаган. Унинг асоси билан бирга жами баландлиги қарийб 25 метр бўлиб, узоқдан ҳам кўриниб туради. "- Бу ер билим, маънавият, ғурур маскани бўлиши керак. Келганлар айланиб, ҳордиқ чиқариши билан бирга Мангуберди бобомиз ҳаётини яққол тасаввур қилиши, бундан руҳ олиши керак. Хиёбон бўйлаб унинг жанглари, қаҳрамонликлари ҳақида лавҳлар ёзиб қўйиш мумкин. Бу тарихни ва чет тилларини яхши билган гидлар тайёрлаш ҳам зарур", - деди Шавкат Мирзиёев.
https://t.me/Jaloliddin_Manguberdi_Fondi


Ҳижрий 615 йилда Султон Туркистон ҳукмдори Қадрхон ибн Юсуф Татарга қарши юриш қилди ва Туркистоннинг энг шимолидаги Йиғур (Айғур) ҳудудигача кириб борди. Султон шимол йўналишида юриб бориб, Шимолий Қутбнинг чегарасигача, яъни қуёш ҳеч қачон ботмайдиган, йўқолиб кетмайдиган ергача борди. У ерда шафақ ҳеч қачон йўқ бўлмай, ғарбдан шарққа қараб қиялашиб борар, бирдан уфқ нурлари пайдо бўлиб янги кун бошланар эди.
Бундай вазиятда тунда ўқиладиган иша (хуфтон) намозини ўқиш масаласини ҳал қилиш учун Бухоро муфтийларига ва уламосига юзланиб шундай савол беришди: “Шафақ нурлари ҳеч қачон ботмайдиган жойда ухлашдан олдинги намозни ўқиш керакми ёки йўқми?” Бухоро муфтийлари ва уламоси маслаҳатлашган ҳолда шундай жавоб ёзишади: “Бу ҳудудда маҳаллий одамлар яшамаса, ухлаш вақтидан олдин ўқиш шарт эмас”
https://t.me/Jaloliddin_Manguberdi_Fondi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жалолиддин Мангубердининг ака – укалари нечта?
Жалолиддин Мангуберди Султон Муҳаммаднинг энг катта ўғли ва унинг яна 3 нафар укаси ҳақида тарихчи ан-Насавий маълумот беради. Улар - катта укаси Рукниддин Ғурсанжтий, Қутбиддин Узлашоҳ, Оқшоҳ.
“Тарихи Гузида” асарида Жалолиддин Мангубердининг укалари Оқ Султон (Оқшоҳ ), Азлоқ (Узлоқшоҳ), Кужа (Бужа ёки Кужайи) Тегин, Ўғул Малик, Ғиёсиддин (Пиршоҳ), Рукнаддин, Ғурий Шанастий (Ғурсанжтий).
Яфайи маълумотига кўра, Темур Малик ҳам унинг ўғли ҳисобланади (Биз бу фикрга қўшилмаймиз).
Айрим асарларда яна унинг укалари сони 6 та эканлиги кўрсатилади.
Лекин ушбу сериалнинг биринчи қисмида Жалолиддин Мангубердининг фақат 2 нафар укаси бўлганлиги ҳақида сўз боради.

https://t.me/Jaloliddin_Manguberdi_Fondi


Султон Муҳаммад (1200-1220)га шахзода Ҳиндухон томонидан ёзилган ва хат қилиб жўнатилган тўртлик:
Юзлаб хазиналар сенингдир, қилич менинг бўлсин,
Саройлар Сен учун, эгару, жанггоҳ менингдир.
Гар истасанг, орамизда душманлик тўхтар,
Хоразм сенинг бўлсин, Хуросон менингдир.
https://t.me/Jaloliddin_Manguberdi_Fondi


Жалолиддин Мангубердининг 2 ёшлик Туркон Хотун исмли қизи мўғулларга асир тушганидан кейинги тақдири қандай бўлган? Турконни келин қилиб Хулагу узатганми? каби саволларга тез орада нашр қилинадиган "Икки буюк саркарда ёҳуд Жалолиддиндан Қутузгача" номли китобдан маълумот олишимиз мумкин. https://t.me/Jaloliddin_Manguberdi_Fondi


Жалолиддин Мангуберди ҳиндларнинг Дебал шаҳрини эгаллагач, жума масжид қурдирган. Бу масжиднинг қаерда жойлашгани бўйича покистонлик машҳур олим доктор Наби Баҳш Хон Белуж илмий тадқиқотлар олиб борган ва унинг 1951 йилдан буён олиб борган илмий тадқиқотлари натижасида ҳозирги кунда Покистоннинг Араб денгизидаги Синд провинциясининг Татта шаҳрига 25 км масофада жойлашган Пир Патҳо масжиди айнан Жалолиддин Мангуберди томонидан қурилган деган фикрга келади. Бу жой ҳозирги Карачи портидан 80 км масофада жойлашган.
https://t.me/Jaloliddin_Manguberdi_Fondi


Жалолиддин Мангуберди нега Грузияга юриш қилди?
Почему Джалал ад-Дин Мангуберди двинулся на Грузию?
Одатда Жалолиддин Мангубердининг Грузияга юриши тавсилотларини кўпчилик Грузин ва арман адабиётлари орқали оламиз. Сизнинг эътиборингизга Ибн ал-Асирнинг Жалолиддин ва Грузия ҳақидаги маълумотларни ҳавола қиламиз.
Бекзод Абдиримов. "Хоразмийлар изини излаб... "
Гуржиларнинг доимий равишда Жанубий Кавказдаги мусулмон ўлкаларга талончилик юришлари аҳолининг тинкасини қуритган эди. Озарбайжон, Арронга бостириб кириб истаган шаклда аҳолини ўлдирар, асир олар, шаҳарларни ўзларига қаратар, ва шундай шароитда уларга қарши туриб биладиган куч топилмаган эди . Ҳилот, нафақат Озарбайжон, балки Арзирум амири ҳам уларга тобе бўлиб, юборган хилъатларини кияр, ҳатто мусулмон амири бўла туриб, бошидаги тожининг устига хоч ишорасини тақиб қўйишга мажбур эди. Ўғли эса гуржи қироличасига уйланиб, христиан динига ўтишга мажбур қилинган. Дарбанд ва Ширвонда ҳам айни ҳолат эди. Мусулмон мамлакатлар ҳукмдорларининг ҳеч бири гуржиларнинг бу разолатларига жавоб бера олишга қодир эмас эди. Озабайжон отабеги Отабек Паҳлавон қўрқоқ одам эди. Гуржилар бу сафар Озарбайжонга талончилик юришларини қилиш эмас, балки бутунлай ўзларига қаратиб олишни, мусулмонлардан бутунлай тозалашни режалаштирадилар. Шу мақсадда ҳарбий ҳаракат бошлайдилар. Бироқ минтақада Жалолиддин Мангубердининг пайдо бўлиши уларнинг режаларини ўзгартириб юборди. Энди улар (гуржилар) ҳатто ўзлари юриш қилаётган Озарбайжон отабеги Ўзбекка мактуб йўллаб Жалолиддинга қарши биргаликда курашга чақиради. Мактубда: “Сен билан иттифоқ тузиб Жалолиддинга қарши ҳаракат қилмасак, олдин сенинг ўлкангни қўлга олади, сўнгра бизга келади ва иккаламизнинг мамлакатимиз унинг қўлига ўтади”, – деган фикрларни билдиради . Ибн ал-Асир шундай дейди: “Ниҳоят, жаноби Аллоҳ бу ерда яшаган мусулмонлар ва босқин остида бўлганлар ҳолига ачиниб ва уларнинг ҳолига раҳмат назари билан боқиб, Жалолиддин каби саркардани муяссар қилди. Жалолиддин гуржилар устига юриш қилиб бу ерда яшаётган мусулмонлар интиқомини олди” . Жалолиддин пойтахт Тбилисини жанг билан эгаллайди. Жангдан сўнг калимаи шаҳодат келтирганлар қутилиб қолади ва янги мусулмон бўлганлар Жалолиддин буйруғи билан суннат қилинади . Тарихчи Ганжалик Кирагоснинг хабар беришича, улар қиличда суннат қилинади. Айрим маълумотларда бугунги кунда Грузия ва Озарбайжонда “Қилич мусулмони” деб номланган аҳоли тоифаси номи айнан ўша қиличда суннат қилинганлар билан боғлиқлигини, “Қилич мусулмони” номли аҳоли уларнинг авлодлари эканлиги таъкидланмоқда . Лекин бу маълумот қай даражада тўғри, буниси аниқ эмас.
Тбилиси шаҳрининг эгалланишини мусулмон ўлкаларда яшаётган аҳоли катта хурсандчилик билан кутиб олди. Мусулмонлар бу фатҳни ҳар ерда бир-бирини бу хушхабар билан қутлашади . Ибн ал-Асир Жалолиддин Мангубердининг Кавказдаги мусулмонларни қутқаришда катта миссияни бажарганлигини завқу-шавқ билан тасвирлайди. Жумладан, у: “Исломнинг бу ҳудудга тарқалишидан то бугунгача Жалолиддин каби босқинчилар устига бундай юриш қилиш турсин, ҳатто уни орзу ҳам қилиб билмадилар. Салжуқийлар султонларидан қудратли Маликшоҳ ҳам гуржилар устига бу каби юриш қилиб билмади. Ваҳоланки, бу давлат унинг даврида энг юксалган ҳолатда эди. Буюк салжуқийлар султони Султон Санжар ҳам ислом дунёсининг катта қисмини ўз қўлида бирлаштирган пайтда Тбилиси шаҳрига юриш қилиб уни эгаллай олмади. Ниҳоят, гуржиларнинг Озарбайжон ерларига босқинчилик юришларига чек қўйиш ва улардан мусулмонларнинг қасосини олиш давлатининг катта қисми – Аллоҳ балосига йўлиққур – мўғуллар томонидан босиб олиниб вайрон қилингач, Хоразмшоҳ Жалолиддин чиқиб, юқорида қайд қилганимиз каби, бу ҳудудга келиб, уларга нисбатан қилиниши керак бўлган ишни бажарди. Субҳаналлоҳ! Бирон нарсани ирода қилган вақтида Унинг иши фақатгина “Бўл”, демоқлигидур. Бас, у (нарса) бўлур – вужудга келур. (Ёсин сурасидан) .
https://t.me/Jaloliddin_Manguberdi_Fondi


ТЕМУРМАЛИК БАҲОДИР
Темурмалик... Бу кимдир? Билурмисиз?.. Бу бир бекбошидир, бир турк қўмондонидир.
Йил 616 ҳижрия эди. Чингизхон қўшинлари Қорақумдан кечиб, тўфон сели каби Туркистонни босмоқда ва ёқмоқда эди. Буларга кўра жуда оз бўлган турк фирқалари уларга қарши тура олмай, ё баҳодирона талаф бўлмоқда ёки чор-ночор ортга кетмоқда эди. Мўғул қўшинлари икки қўл бўлиб, бири Хоразм, бошқаси Самарқанд устига келмоқда эди. Бу иккинчи қўл қўшиннинг Олоқ Нўён ила Субутўй Буға бошчилигидаги фирқалари Сирдарё наҳри бўйидаги Хўжанд қалъасига келиб, таслим талаб этдилар. Қалъа беги Темурмалик эди. Душманга рад жавоби берди. Олтмиш минг мўғул шаҳарни қамалга олди ва Темурмалик қўлида бўлган беш минг турк аскари билан мудофаага тутинди. Хўжанднинг уч тарафи сув билан ўралган, шу сабабли душманнинг бир қисми шаҳарнинг қалъасига яқин келган ҳолда қалъани қарши тарафида бўлишга мажбур эди. Темурмалик аскарнинг зиёдасини қалъа муҳофазасига таъйин қилиб, жузъий аскар билан сув устидан душманга ҳужум уюштирди... Бу ҳужум билан беш-олти юз баҳодирни қирқ-эллик минглик душман қўшинига қарши қўйди!
Замонлар ўқ ва қилич замони эди. Темурмалик йигирмата катта қайиқ ясатиб, қайиқларнинг четларини балчиққа буланган кигизлардан инсон бўйи қадар тўсиқлар қилдирди. Ушбу кигизларда тухум сиғгудек тешиклар қолдирган эди. Ҳар бир қайиққа йигирма-ўттиз ўқчи миндириб, наҳрнинг душман бўлган қирғоғига яқин келиб, кигиз тешикларидан ўқ ёғдирар ва душманни сув четидан қочирар, сол ё кўприк қурилишига имкон бермас эди. Душман ўкдари кигиздан ўтмас ва ўтган ҳолида ҳам турк баҳодирларига зиён етказмас эди.
Шу тартибда шаҳарнинг уч тарафини оз аскар билан жиддий суратда мудофаа қилиб, қолган қисми билан шаҳарнинг тупроқ ва қалъа жиҳатини муҳофаза қилар эди. Ву тадбирлар билан анча вақт олтмиш минг мўғулни олдинга қадам бостирмади. Сув тарафидан шаҳарни олиш мумкин эмаслигини англаган мўғуллар бор қувватларини қалъа тарафига ташладилар. Турк диловарларининг ўқ ва қиличидан ҳар қанча қирилсалар-да, битмас-туганмас бўлганларидан, Хўжанднинг ҳоли тобора оғирлашмоқда эди. Охири турк аскари шу қадар кам қолдики, бошқа қаршилик қилишга ҳоли қолмади... Таслим кунлари яқинлашди. Лекин Темурмалик таслим бўладиган баҳодирлардан эмас эди. Жаҳонгир айтганидек, «Агар Рустам соғ бўлса эди, шогирди бўлар эди».
Қалъанинг таслим вақги келганда, Темурмалик юқорида баён қилинган усулда етмиш қадар кигизли қайиқлар ҳозирлаб, қолган аскари ва лозим ашёсини буларга юклаб, Сирдарё бўйлаб чекина бошлади. Бу чекиниш тарихи ҳарбда мисли кўрилмаган бир чекинишдир. Сувнинг икки тарафидан мингларча душман от қўйиб, ёмғир каби ўқ ёғдирганлари ҳолда буларнинг юздан бирича ҳам бўлмаган турк диловарлари кигиз сипарлар орқасидан уларга қаршилик кўрсатганча, сув орқали саломат чекинмоқда эдилар. Ниҳоят, муносиб бир маҳалда қирғоққа чиқиб, Темурмалик қарши келган душман фирқасини енгиб, соғ қолган орқадошлари билан Хоразмга саломат келмишдир.
Ўн минг юнон аскарининг ниҳоясиз Эрон қўшинларининг қаршисида ҳарбан чекинишлари Марвон йўли тарихида машҳурдир.
Бир ҳовуч ва ҳужумда беш-олти юзигина бўлган туркларнинг бу чекиниши янада машҳур тутилмоғи лозимдур.
«Таржимон» г., 1906 й., 146-сон
Исмоил Гаспринский
https://t.me/Jaloliddin_Manguberdi_Fondi


Китобдан парча. *
"Султон Такаш жуда ақлли ва зукко ҳукмдор эди. Унинг ақл-заковатини бир воқеа билан боғлаш мумкин. Кунлардан бирида бир эҳтиёжманд киши унга хат ёзади. Хатда у шундай дейди: “Агар сиз менга юз динор берсангиз, бу сизнинг улкан хазинангиз миқдорига қандай таъсир қилар эди?” Султон Такаш унга ўз қўли билан жавоб хати ёзади. Хатнинг сарлавҳасига фақат “Юз динор” деб қўйди, холос. Бу энг ақлли жавоб эди. Бошқа бир воқеага кўра бир одам Султонга хат ёзади. Хатда “Мусулмончиликда мен сени биродарингман. Менга хазинангдан бироз улуш берсанг”, деб ёзади. Султон хатни ўқигач, унга 10 динор юборади. Султондан ўн динор олган камбағал киши яна хат ёзади. Хатда шундай дейди: “Мен сени дин биродарингман, шунга қарамай сенинг улкан хазинангдан менинг улушим ўн динор, холосми?” Султон унга жавоб хати ёзади: “Агар менинг бошқа биродарларим ўз ҳақларини талаб қилишганда, сен шуни ҳам ололмас эдинг”. Қодир Аллоҳ уни раҳматига олсин!"

https://t.me/Jaloliddin_Manguberdi_Fondi

Показано 16 последних публикаций.

149

подписчиков
Статистика канала