ᴍᴏɴ sᴏʟᴇɪʟ☀


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


𝙈𝙤𝙣 𝙨𝙤𝙡𝙚𝙞𝙡☀
Ты можешь убежать от обстоятельств и людей, но ты никогда не убежишь от своих мыслей и чувств.☀
𝟏𝟖:𝟒𝟒🌤
❷❸.⓿❺.❷⓿❷⓿🌥

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: 𝑲𝒖𝒏 𝒉𝒂𝒅𝒊𝒔𝒊✨كون هاديسي
Bir kuni shunday biriga oshiq bo'lasiz,
U sizdan avval Allohni sevgan bo'ladi..

......✨.......
@Kun_hadisii
https://t.me/joinchat/AAAAAFZST3HGdo3eEXziJA
┄┄┅┅✿🍃❀💟❀🍃✿┅┅┄┄


Репост из: 𝑲𝒖𝒏 𝒉𝒂𝒅𝒊𝒔𝒊✨كون هاديسي
#Ибрат

Бир муслима бемор ётган насрония қўшнисининг ҳолидан хабар олгани чиқди. Ва уни тўшакда ётганини кўрди.
Салом - аликдан сўнг:
- Қўшни, келинг, сизга Қуръони Каримдан ўқиб берай, эшитинг! Тузалиб кетасиз, биз касал бўлсак, Қуръон ила шифо сўраб, дуо қиламиз, тузаламиз, - деди. Насроний аёл:
- Майли, фақат, олдин менга сув беринг, жуда чанқадим, - деди.
Муслима унга сув олиб келди. Ичириб қўйди. Сўнг бошини кўтариб қўйишини сўради, ёстиқ қўйиб баландлаб қўйди.
- Мен бир неча кундан бери туз тотганим йўқ, қорним оч, илтимос, бирон таом тайёрлаб беринг, қарашадиган одамим йўқ, - деди. Муслима:
- Ҳозир, бироз кутинг, емак келтираман, - деди.
Ҳеч қанча вақт ўтмасдан, иссиқина, жудаям мазали овқат тайёрлаб келди. Насронияни таомлантирди, сув ичирди, ювиқсиз идишларни ювди. Сўнг келиб:
- Қуръондан бирор сурани ўқиб берайми? - деб яна сўради. Насрония кўзёш тўкиб:
- Мен ўқиб беришингиздан олдин Қуръонни сизда кўриб бўлдим, - деди.

......✨.......
@Kun_hadisii
https://t.me/joinchat/AAAAAFZST3HGdo3eEXziJA
┄┄┅┅✿🍃❀💟❀🍃✿┅┅┄┄


🎵🎵𝙈𝙤𝙣 𝙨𝙤𝙡𝙚𝙞𝙡🔥

😍🤤, 2.70Mb

💜@Mon_soleill🌿🖤


Репост из: 𝑲𝒖𝒏 𝒉𝒂𝒅𝒊𝒔𝒊✨كون هاديسي
Aljome' as-sahih

#𝑲𝒖𝒏_𝒉𝒂𝒅𝒊𝒔𝒊

Zulmkorlik haqida haqida kitob , 34 - bob . Birovning kosa yoki boshqa bir idishini sindirsa ...

Anas raziyallohu anhu rivoyat qiladilar : “ Janob Rasululloh sallallohu alayhi va sallam xotinlaridan birining uyida edilar . Shu payt moʻminlarning onalaridan biri ( Hafsa yoki Safiyya ) xizmatkor orqali u zotga bir kosa taom kiritdilar . Shunda ( Oisha rashk qilib ) qoʻllari bilan kosani urib sindirdilar . Janob Rasululloh kosa bo'laklarini jamlab , toʻkilgan ovqatni unga soldilar - da , ( uydagilarga ) : “ Yeyaveringlar ! " - dedilar . So'ng , u zot xizmatkorni to'xtatib turdilar , taom yeb boʻlingach , u orqali taom kiritgan xotinlariga butun kosa berib yubordilar . Singan kosa esa , Oishaning uylarida qoldi ” .
......✨.......
@Kun_hadisii
https://t.me/joinchat/AAAAAFZST3HGdo3eEXziJA
┄┄┅┅✿🍃❀💟❀🍃✿┅┅┄┄


🎙 Ҳудо кўрмайди деб ўйлайсизми?
🕌 Шукуруллоҳ домла

💾1.34Mb

......✨.......
@Kun_hadisii
https://t.me/joinchat/AAAAAFZST3HGdo3eEXziJA
┄┄┅┅✿🍃❀💟❀🍃✿┅┅┄┄


Репост из: 𝑲𝒖𝒏 𝒉𝒂𝒅𝒊𝒔𝒊✨كون هاديسي
МУЛОҲАЗА ҚИЛИНГ!

🤸‍♀ Уйланиш ташвишида юрган 25 яшар йигит, тинмай йиғлаётган 4 яшар болага деди: "Бунча йиғлайсан, маза қилиб овқатланиб, мультфильм кўриб ётмайсанми? Бирор ўйловинг бўлмаса. Сенга ҳавасим келяпти...".

🚶‍♂ Маошини у ойдан бу ойга етказаётган 35 яшар эркак, уйланиш ташвишида юрган 25 яшар бўйдоққа деди: "Бунча сиқиласан? Уйланарсанам, жонинга ҳам тегар. Мана, қарагин, аҳволимни. Сенга жуда ҳавасим келяпти...".

🧑‍💼 Бизнеси ўхшамаган ва банкрот бўлиб боши ташвишдан чиқмаётган 55 яшар киши, 35 яшарга деди: "Борига шукур қилинг. Кам маош олсангизам, қулоғиз тинч. Мана, умрим бўйи боримни берган бизнесим касодга учраб, қулоғимгача қарзга ботиб кетдим. Сизга қанчалик ҳавас қилаётганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз..".

👴Унинг гапини эшитиб турган 70 яшар чол деди: "Бунча сиқиласан? Менга ўхшаб, белинг қақшаб, оёғинг қалтирамаяпти-ку, ўрнингда бўлганимда тоғни уриб, талқон қилардим. Ҳавасимни келтирма...".

🌑 Қабрда ётган марҳум уларга қараб нидо қилди: "Барчангизга ҳавасим келяпти, чунки сизда тавба қилиш имконияти бор. Қани эди менда шундай имконият бўлганида эди, бутун ҳаётимни унга фидо қилардим...".

......✨.......
@Kun_hadisii
https://t.me/joinchat/AAAAAFZST3HGdo3eEXziJA
┄┄┅┅✿✨❀💟❀✨✿┅┅┄┄


Репост из: 𝑲𝒖𝒏 𝒉𝒂𝒅𝒊𝒔𝒊✨كون هاديسي
Ko‘z ko‘rganini sevmaydi,
balki sevganini ko‘radi..

Rumiy

......✨.......
@Kun_hadisii
https://t.me/joinchat/AAAAAFZST3HGdo3eEXziJA
┄┄┅┅✿🍃❀❤❀🍃✿┅┅┄┄




Репост из: 𝑲𝒖𝒏 𝒉𝒂𝒅𝒊𝒔𝒊✨كون هاديسي
Жаннатдан вос кечган йигит

Ўлим фариштаси шифохонада оғир аҳволда беҳуш ётган бир мўмин йигитнинг қошига келди.
Унинг руҳини уйғотди:
"Эй, банда, сен умрингда зарра гуноҳ қилмадинг. Бас, юр сенга жаннат эшиклари очиқ. Мен томон 4 қадам ташласанг кифоя!" Руҳ танадан қўзғалди.
У томирларига турли тиббий асбоблар уланган, оппоқ чойшабларга бурканган ўз танасига бир зум термулиб қолди. Кейин индамай фаришта томонга бир қадам ташлади. Шунда унинг ортидан йиғи овози эшитилди. "Бу кимнинг йиғиси?"
- фариштадан сўради руҳ.
"Бу сенинг энг яқин дўстинг.
У сенинг ўлимингдан 3 кун
шундай йиғлайди". Руҳ Аллоҳдан дўстига узоқ умр сўради ва фаришта томон яна бир қадам ташлади. Шунда унинг ортидан аввалгидан кучлироқ бошқа бир йиғи овози эшитилди. "Бу кимнинг йиғиси?", - фариштадан сўради руҳ.
"Бу сенинг аёлинг.
У ўлимингдан 40 кун шундай йиғлайди". Руҳ Аллоҳдан аёлига сабр-у саодат тилади ва фаришта томон яна бир қадам ташлади. Шу маҳалда унга жаннат эшиклари зоҳир бўлди.
Руҳ жаннат гўзалликларидан лол қолиб бир зум тўхтаб қолди. Шунда унинг ортидан
боягиларидан ўн чандон дардли йиғи эшитилди. "Бу кимнинг йиғиси?", -фариштадан сўради руҳ.
"Бу сенинг онанг.
У ўлимингдан умрининг сўнгигача шундай йиғлайди". Руҳ бир ортига қаради, бир жаннат томон қаради. Сўнг фариштадан сўради: "Мен сен билан кетишни хоҳламасамчи? "У ҳолда сенга яна жаннатга кириш имкони берилмаслиги мумкин!"
Руҳ ортидан эшитилаётган
юракни ўртовчи ғамли йиғига
бирмуддат қулоқ тутди ва
деди:"Агар ортга қайтмасам,
қиёматкунигача онамнинг
йиғиси қулоқларим остида бўлади.
Ахир қандай қилиб онамни бу
ҳолида ташлаб кетаман? Мен
кетмайман!" Руҳ ортига уч
қадам ташлади. Фаришта ғойиб бўлди. Руҳ танага қайтиб кирди."Юрак ура бошлади!", - қўлида электрошок мосламасини ушлаб турган оқ халатли доктор ҳаяжонланиб бақирди шу пайт...!!
Йигит кўзларини очди ва ҳаётга қайтди.

"Ибратли ҳикоялар" китобидан.

......✨.......
@Kun_hadisii
https://t.me/joinchat/AAAAAFZST3HGdo3eEXziJA
┄┄┅┅✿🍃❀💟❀🍃✿┅┅┄┄




Репост из: 𝑲𝒖𝒏 𝒉𝒂𝒅𝒊𝒔𝒊✨كون هاديسي
💫@Islomiy_savolla1💫
☝🏻 𝙺𝚊𝚗𝚊𝚕𝚒𝚍𝚊 𝚒𝚜𝚕𝚘𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚟𝚘𝚕𝚕𝚊𝚛 𝚋𝚘𝚛 𝚔𝚒𝚛𝚒𝚋 𝚘‘𝚣𝚒𝚗𝚐𝚒𝚣𝚗𝚒 𝚜𝚒𝚗𝚊𝚋 𝚔𝚘‘𝚛𝚒𝚗𝚐


Репост из: 𝑲𝒖𝒏 𝒉𝒂𝒅𝒊𝒔𝒊✨كون هاديسي
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тафаккур_қилинг..

Аёл ва эркак тенг хуқуқлими?

......✨.......
@Kun_hadisii
https://t.me/joinchat/AAAAAFZST3HGdo3eEXziJA
┄┄┅┅✿🍃❀💟❀🍃✿┅┅┄┄


Репост из: 𝑲𝒖𝒏 𝒉𝒂𝒅𝒊𝒔𝒊✨كون هاديسي
#Мазмунли_сатрлар

Бекорга берилмас инсонга бу жон,
Кечикмай келтиргин Тангрига иймон.
Бировни кўрганда фикр қил ҳар он,
Аллоҳга шукур қил, шукур қил ИНСОН!

......✨.......
@Kun_hadisii
https://t.me/joinchat/AAAAAFZST3HGdo3eEXziJA
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄


Репост из: 𝑲𝒖𝒏 𝒉𝒂𝒅𝒊𝒔𝒊✨كون هاديسي
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

💐💐💐💐💐💐💐💐💐
💐 Сизга бир қучоқ 💐
💐 гул жўнатдим 💐
💐💐💐💐💐💐💐💐💐

🌷 Томирида барака..
🍀 Бутоғида иймон..
🌷 Новдасида ҳурмат
🍀 Ифорида жаннат...
🌷 Юрагингиз нурга тўлсин
🍀 Қалбларингиз иймонга...
🌷 Оқибат тарк этмасин
🍀 Ошно бўлинг исломга...
🌷 Урди янги кунга бонг...
🍀 Барчага хайрли тонг...!

☀️ Яна бир янги тонга етказган Роббимизга хамду санолар бўлсин! Аллоҳ таоло кун давомида устингиздан раҳматларини ёғдирсин! 🤲

☀️ Хайрли Тонг

🌹......✨.......
@Kun_hadisii
https://t.me/joinchat/AAAAAFZST3HGdo3eEXziJA
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄


Репост из: 𝑲𝒖𝒏 𝒉𝒂𝒅𝒊𝒔𝒊✨كون هاديسي
ИНСОН ИХТИЁРЛИДИР:

Кўз билан кўринадиган ҳолатлар ҳақида сўз юритадиган бўлсак. Воқеъликда инсон ҳурдир. Унинг ақли бўлиб, бу ақл билан у моддий ишлар ҳақида ҳукм қила олади. Яхши билан ёмоннинг, солиҳ билан фасоднинг орасини фарқлай олади. Унинг иродаси ҳам бўлиб, бу билан у яхшиликни ҳам қилиши мумкин, ёмонликни ҳам қилиши мумкин. Ҳар бир оқил инсон биладики, намоз яхшиликдир ва зино ёмонликдир. Уйидан чиқиб истаса бир томондан масжидга бориб, намоз ўқиши ҳам мумкин. Ёки бошқа томондан фоҳишахонага бориб зино қилиши ҳам мумкин. Бирор киши мана шунга шубҳа қиладими!? Агар қўлим саломат бўлса, унда касаллик ёҳуд шоллик бўлмаса, мен қўлимни кўтара оламан. Бирор киши мен қўлимни кўтара олмаслигимни даъво қилиб чиқа оладими?! Мен қўлимни кўтара олганимдан кейин, истасам бир фақирга садақа беришим ҳам мумкин ёҳуд бир бегуноҳ кимсани калтак билан дўппослашим ҳам мумкин. Шундай эмасми?! Фақирга садақа бериш савобга элтувчи амал, бегуноҳ кимсани уриш эса жазога лойиқ иш эмасми?!
Ўқувчи имтиҳондан олдинги кечаларни ўйин-кулгу билан ўтказиши ҳам мумкин ёҳуд қаттиқ тиришиб дарс қилиш билан ҳам ўтказиши мумкин. Шунда йэмасми?! Бирор киши ўйинқароқ ўқувчининг имтиҳондан йиқилишини зулм, тиришқоқ ўқувчининг имтиҳондан муваффақиятли ўтишини эса ғаразли, ноҳақ деб даъво қилиши мумкинми?!

Гуноҳ қилишдан тийилиш
Гуноҳга тавба қилишдан осонроқдир.


📚“Ислом динини умумий таништириш” китобидан.
......✨.......
@Kun_hadisii
https://t.me/joinchat/AAAAAFZST3HGdo3eEXziJA
┄┄┅┅✿🍃❀💫❀🍃✿┅┅┄┄


Репост из: 𝑲𝒖𝒏 𝒉𝒂𝒅𝒊𝒔𝒊✨كون هاديسي
Allohga ishonish buyuk amal,
Unga tavakkal qilish eng komil amal sanaladi..

......✨.......
@Kun_hadisii
https://t.me/joinchat/AAAAAFZST3HGdo3eEXziJA
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄


Репост из: 𝑲𝒖𝒏 𝒉𝒂𝒅𝒊𝒔𝒊✨كون هاديسي
#Фикр_қилинг

Ривоят қилишларича Рум подшоҳи Боғдод шаҳрига уч савол бериш АМРИ билан ўз элчисини жўнатди.
Ўша пайтларда Боғдод ИСЛОМ тараққий этган шаҳарлардан бири бўлиб, у ерда жуда кўп мусулмон уламолари яшар эканлар.

Элчи шаҳарга етиб боргач, ҳалифага подшоҳнинг истагини билдирди. Шунда ҳалифа шаҳар уламоларини саройга йиғишни буюрди.
Элчи минбарга чиқиб:
- Мен сизларга подшоҳимнинг уч саволини бераман. Aгар унга тўғри жавоб бера олсангиз, у сизларга кўп мол-мулк ваъда қилмоқда.

Саволлар қуйидагича:

🔴 1. АЛЛОҲДАН АВВАЛ НИМА БЎЛГАН?

🔴 2. АЛЛОҲ БИР ЛАҲЗАДА ҲАММА ЁҚҚА НАЗАР СОЛА ОЛАДИМИ?

🔴 3. ҲОЗИР АЛЛОҲ НИМА ҚИЛЯПТИ?

Уламолар орасида сукунат чўмди. Шу пайт тўсатдан оломон ичида майин овоз эшитилди:

- Дадажон рухсат беринг, мен унинг саволларига жавоб берай!
Бу овоз отасига эргашиб келган ёш боланики эди. Ҳалифадан рухсат сўралгач, болакайга гапиришга изн берилди.

Рум элчиси ёш мусулмон болакайга мурожаат қилиб, биринчи саволини такрорлади:

-АЛЛОҲДАН АВВАЛ НИМА БЎЛГАН?

Бола саволга савол билан жавоб берди:
-Санашни биласизми?
-Ҳа! деди элчи.
-Унда ўндан пастга қараб сананг!
Элчи:
- «ўн, тўққиз, саккиз », -дея санай бошлади ва ниҳоят « бир » -деб тўхтади.
-Нега тўхтадингиз? -деди бола.
-Бир сонидан олдин бошқа сон йўқ-ку?! - деди ҳайронлик билан элчи.
-Оддий бир сонидан аввал ҳеч нарса йўқ экан, қандай қилиб Якка бўлган Аллоҳдан аввал бир нарса бўлиши мумкин?! У Аввал ва Охир, Зоҳиру, Ботиндир..

Элчи бу жавобга ҳеч қандай эътироз билдира олмади ва иккинчи саволни берди:

-АЛЛОҲ БИР ЛАҲЗАДА ҲАММА ЁҚҚА НАЗАР СОЛА ОЛАДИМИ?

-Шам келтириб ёқинг, -деди бола.
-Энди эса унинг нури қаерга қараб таралаётганини айтинг?!
-Аммо, шамнинг нури ҳар тарафга таралади, шарққа, ғарбга, шимолга, жанубга. Аниқ бир томонини айтиш мушкул, -дея ҳайрати ошди элчининг.
-Агар яратилган нур ҳар томонга таралар экан, унинг Яратувчисидан нимани кутмоқдасан?!
-«Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир» (Нур, 35), -хитоб қилди бола.

Элчи ўз кўзларига ишонмасди. Қаршисида турган шу кичкина болакайнинг донолик билан бераётган жавоблари уни лол қолдирди. Тушкунликка тушган элчи охирги саволини беришга оғиз жуфтлаган эди, болакай унга:

-Тўхтанг, сиз менинг ўрнимга тушиб, мен эса минбарга чиқишим адолатлироқдир. Саволингизни ҳамма эшитди, энди менинг жавобимни ҳам эшитишсин, - деди.
Элчи бу таклифга рози бўлди ва минбардан тушиб, учинчи саволни такрорлади:

-ҲОЗИР АЛЛОҲ НИМА ҚИЛЯПТИ?

-Аллоҳ ҳозир минбардан бир ёлғончи, шаккокни тушириб, уни ҳаммага кулги қилди. Аллоҳнинг борлигига ва бирлигига ишонган мўминни эса юксалтириб, тилига ҳикмат солиб ҳақиқатни баён қилдирди.
Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир!

Мағлуб элчи бу сўзлардан сўнг иснод билан ўз шаҳрига қайтиб кетди.

Бола эса Ислом оламидаги энг буюк олимлардан бири бўлиб етишди. Аллоҳ уни гўзал ҳикмат ва динни чуқур тушуниш иқтидори билан тақдирлади. Унинг исми НЎЪМОН ИБН СОБИТ бўлиб, у бутун дунёга ИМОМИ АЪЗАМ номи билан машҳурдир.

......✨.......
@Kun_hadisii
https://t.me/joinchat/AAAAAFZST3HGdo3eEXziJA
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄




Репост из: 𝑲𝒖𝒏 𝒉𝒂𝒅𝒊𝒔𝒊✨كون هاديسي
Aljome' as-sahih

#𝑲𝒖𝒏_𝒉𝒂𝒅𝒊𝒔𝒊

Qur'on tilovat qilinganda sajda qilish , 6 - bob . “ Iza - s samou - n - shaqqat " surasini tilovat qilib sajda qilish.!

Abu Salama rivoyat qiladilar : “ Abu Hurayraning " Iza - s - samou - n - shaqqat ” surasini oʻqib sajda qilganlarini koʻrdim . Shunda men : " Ey Abu Hurayra , sizning sajda qilayotganingizni koʻrib qoldim - ku ! ” - dedim . Abu Hurayra : “ Rasululloh sallallohu alayhi va sallamning ( shu surani oʻqib ) sajda aylayotganlarini koʻrmaganimda edim , sajda qilmas edim ! ” dedilar ” .

......✨.......
@Kun_hadisii
https://t.me/joinchat/AAAAAFZST3HGdo3eEXziJA
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄


Репост из: 𝑲𝒖𝒏 𝒉𝒂𝒅𝒊𝒔𝒊✨كون هاديسي
#Мазмунли_сатрлар

Бекорга берилмас инсонга бу жон,
Кечикмай келтиргин Тангрига иймон.
Бировни кўрганда фикр қил ҳар он,
Аллоҳга шукур қил, шукур қил ИНСОН!

......✨.......
@Kun_hadisii
https://t.me/joinchat/AAAAAFZST3HGdo3eEXziJA
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄

Показано 20 последних публикаций.

69

подписчиков
Статистика канала