Репост из: 𝑲𝒖𝒏 𝒉𝒂𝒅𝒊𝒔𝒊✨كون هاديسي
ИНСОН ИХТИЁРЛИДИР:
Кўз билан кўринадиган ҳолатлар ҳақида сўз юритадиган бўлсак. Воқеъликда инсон ҳурдир. Унинг ақли бўлиб, бу ақл билан у моддий ишлар ҳақида ҳукм қила олади. Яхши билан ёмоннинг, солиҳ билан фасоднинг орасини фарқлай олади. Унинг иродаси ҳам бўлиб, бу билан у яхшиликни ҳам қилиши мумкин, ёмонликни ҳам қилиши мумкин. Ҳар бир оқил инсон биладики, намоз яхшиликдир ва зино ёмонликдир. Уйидан чиқиб истаса бир томондан масжидга бориб, намоз ўқиши ҳам мумкин. Ёки бошқа томондан фоҳишахонага бориб зино қилиши ҳам мумкин. Бирор киши мана шунга шубҳа қиладими!? Агар қўлим саломат бўлса, унда касаллик ёҳуд шоллик бўлмаса, мен қўлимни кўтара оламан. Бирор киши мен қўлимни кўтара олмаслигимни даъво қилиб чиқа оладими?! Мен қўлимни кўтара олганимдан кейин, истасам бир фақирга садақа беришим ҳам мумкин ёҳуд бир бегуноҳ кимсани калтак билан дўппослашим ҳам мумкин. Шундай эмасми?! Фақирга садақа бериш савобга элтувчи амал, бегуноҳ кимсани уриш эса жазога лойиқ иш эмасми?!
Ўқувчи имтиҳондан олдинги кечаларни ўйин-кулгу билан ўтказиши ҳам мумкин ёҳуд қаттиқ тиришиб дарс қилиш билан ҳам ўтказиши мумкин. Шунда йэмасми?! Бирор киши ўйинқароқ ўқувчининг имтиҳондан йиқилишини зулм, тиришқоқ ўқувчининг имтиҳондан муваффақиятли ўтишини эса ғаразли, ноҳақ деб даъво қилиши мумкинми?!
Гуноҳ қилишдан тийилиш
Гуноҳга тавба қилишдан осонроқдир.
📚“Ислом динини умумий таништириш” китобидан.
......✨.......
@Kun_hadisii✨
https://t.me/joinchat/AAAAAFZST3HGdo3eEXziJA
┄┄┅┅✿🍃❀💫❀🍃✿┅┅┄┄