Назар Шукурнинг устози Одил Ҳотамга йўллаган мактубларидан бири:
4.06.1980
Ассалому алайкум, Одил ака! Ишлар, ижодлар, ташвишлар билан ҳорманг! Қалай, зур юрибсизми?
Мен ҳам, хатим ҳам анқонинг уруғи бўлиб кетдим, наздингизда гўё. Ҳамиша Сизга такрорлаб келаман: "Вақт йўқ!"
Одил ака! Шеърларингизни нега жўнатмай куйдингиз? 11-сонни тайёрлашаётибди. Ўроз — 10-сонда.
...Менинг энг яхши оғайним Мурод Муҳаммад Дўст бўлиб қолди. У мени икки-уч кунда сўроқлаб келиб туради.
Бир куни ТошМИда у бошчилигида учрашув ўтказилди. Мен, Мирзо, Сирож, Йўлдош Эшбек қатнашдик. (А.Аъзам кейинроқ келди). Мурод Муҳаммад Дуст... минг хил саволга минг хил вариант билан жавоб қайтарди. "Ҳозир проза йук, аммо поэзия юксалишда!" деди уларга. У жуда эркин ҳаракат қилди ва гапирди: "Поэзия юксалишда (Бизларни курсатди), уларни мақтамайман, мақтаган номард!.."
Одил ака! Шеърларингизни юборинг, 200 мисра бўлиб альманахга чиқасиз. 11-сонда яхши шоирлар йўқ. Мен ҳам чиқишим керак. Шунинг учун жон куйдириб яхши шоирларни топишга тинимсиз ҳаракат қилаётибман.
8-сон альманахни ўқидингизми? Яхши чиққан-а?А.Аъзам, Сирож, У. Кучкоров ва бошқалар. И. Ғафуровнинг сарбаст ҳақидаги мақоласи бор.
Рауф ака билан икки-уч кунда бирга бўлиб турамиз. Адабиётнинг келажаги ҳақида қаттиқ қайғурамиз.
Бир саккизлик ёзувдим. Нима дер экансиз. У мана шундай:
ОСМОН СИНИҒИ
Ховузнинг тубида осмон синиғи, Фаввора отилар беаёв, бесар. Шишадек сувларнинг оёқчаларин
Шишадек осмоннинг синиғи кесар.
Кун ботгач, муздайин сувнинг юзини
Серюлдуз куйлакли тун қўяр ёпиб.
Тонгданоқ ҳарсиллаб ҳовуз тубига
Осмоннинг синиғи келади чопиб!
Одил ака, дадил-дадил хат ёзинг. Сизни соғиниб, укангиз Назар.
t.me/Odil_Hotam