Одил Ҳотам


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Тилимга оғирлик қилар тилагим...

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


ХУЛОСА

Ойбекнинг «Навоий» романига ёзув

Тарих зулматининг узун йўлида,
Учрашди музаффар устозу толиб.
Армон машъаласи бирин қўлида,
Бирида қалам бор орзудай ғолиб.

Учқур асрларнинг шиддати нураб,
Тонглар талвасаси келар ҳалқумга.
Ойбек Навоийга етишди теран,
Навоий Ойбекни берди халқимга.

Одил ҲОТАМ
t.me/Odil_Hotam


***
Ўроз ҲАЙДАРга

Юлдузини йўқотиб сўлар,
Пайпасланиб кезган қуюқ тун.
Иккимиздан кўп нарса тилар,
Қаршимизга келган янги кун.

Сўнгги кунки… Асло қайтмайди,
Айтиб кечмиш интиҳосини.
Биз айтмасак – бизга айтмайди,
Юракларниинг илтижосини .

Кўчаларнинг тошқин сатҳида,
Тўлқин-тўлқин тошган тилакдир.
Илтижолар қилмоқ пайтида,
Балки, жиндай кўз ёш керакдир…

Ширин сўзлар лозим, эҳтимол ,
Лозим яна ширин табассум.
Ҳароратдан бўлиб масту лол,
Елкамизда куйласа маъсум…

Биз-чи, унга ташламай назар,
Остонада қолдирган кўйи.
Бир-бировдан қилгандай ҳазар,
Дайдиб юрдик бесуз кун бўйи.

Ёруғликка интилган бедор,
Сўзлар тошдай аста чўкди-да.
Қолиб кетди айтилмай бекор,
Биз ҳўплаган қадаҳ тубида.

Манзилига энди етолмас,
Оқшом аро қизарган булут.
Мени кутиб ётар столда,
Сўнгги рейсга олинган билет.

Бундан ўзга сўнгги кун нетар,
Эҳсонини оламан ўктам.
Унинг ўзи қолдириб кетар,
Тағин қайтиш билетини ҳам…

Одил ҲОТАМ
t.me/Odil_Hotam


Назар Шукурнинг устози Одил Ҳотамга йўллаган мактубларидан бири:   

                  4.06.1980

    Ассалому алайкум, Одил ака! Ишлар, ижодлар, ташвишлар билан ҳорманг! Қалай, зур юрибсизми?
    Мен ҳам, хатим ҳам анқонинг уруғи бўлиб кетдим, наздингизда гўё. Ҳамиша Сизга такрорлаб келаман: "Вақт йўқ!"
    Одил ака! Шеърларингизни нега жўнатмай куйдингиз? 11-сонни тайёрлашаётибди. Ўроз — 10-сонда.
    ...Менинг энг яхши оғайним Мурод Муҳаммад Дўст бўлиб қолди. У мени икки-уч кунда сўроқлаб келиб туради.
    Бир куни ТошМИда у бошчилигида учрашув ўтказилди. Мен, Мирзо, Сирож, Йўлдош Эшбек қатнашдик. (А.Аъзам кейинроқ келди). Мурод Муҳаммад Дуст... минг хил саволга минг хил вариант билан жавоб қайтарди. "Ҳозир проза йук, аммо поэзия юксалишда!" деди уларга. У жуда эркин ҳаракат қилди ва гапирди: "Поэзия юксалишда (Бизларни курсатди), уларни мақтамайман, мақтаган номард!.."
    Одил ака! Шеърларингизни юборинг, 200 мисра бўлиб альманахга чиқасиз. 11-сонда яхши шоирлар йўқ. Мен ҳам чиқишим керак. Шунинг учун жон куйдириб яхши шоирларни топишга тинимсиз ҳаракат қилаётибман.
    8-сон альманахни ўқидингизми? Яхши чиққан-а?А.Аъзам, Сирож, У. Кучкоров ва бошқалар. И. Ғафуровнинг сарбаст ҳақидаги мақоласи бор.
    Рауф ака билан икки-уч кунда бирга бўлиб турамиз. Адабиётнинг келажаги ҳақида қаттиқ қайғурамиз.
    Бир саккизлик ёзувдим. Нима дер экансиз. У мана шундай:

ОСМОН СИНИҒИ

Ховузнинг тубида осмон синиғи, Фаввора отилар беаёв, бесар. Шишадек сувларнинг оёқчаларин
Шишадек осмоннинг синиғи кесар.

Кун ботгач, муздайин сувнинг юзини
Серюлдуз куйлакли тун қўяр ёпиб.
Тонгданоқ ҳарсиллаб ҳовуз тубига
Осмоннинг синиғи келади чопиб!

Одил ака, дадил-дадил хат ёзинг. Сизни соғиниб, укангиз Назар.


t.me/Odil_Hotam


***
Ёмғир ёғар кўнглим ичра,
Қақроқ саҳро, чўлларимга.
Оҳуларнинг изи кўчган,
Тошлоқ, қумлоқ йўлларимга.

Ёмғир ёғар ой шуъласин,
Сим-сим ютган лошларимга,
Пуркар кўклам ҳур нафасин,
Қорли тоғу тошларимга.

Ёмғир ёғар то субҳидам,
Юлдуз қўнган тушларимга.
Вужуд узра чекиб алам,
Кўкка учган ҳушларимга.

Ёмғир ёғар қайғу, қувонч,
Кўздан оққан ёшларимга.
Бир куни гул, бир кун эса,
Тошлар тушган бошларимга.

...Ёмғир ёғар.

Одил ҲОТАМ
t.me/Odil_Hotam


Устоз жуда улкан юрак билан лаънатланган эди...

Устозим Одил ҲОТАМ шеърини имкон қадар тушуниб, ўқидим.

ФЕРУЗШОҲ
t.me/Feruz_Nematullayev


***
Аввал англамайсан шафақми, сароб,
Кўзингдан томгани бахтми, бахтсизлик.
Қачонки май ҳолинг айлагач хароб,
Ўйлайсан, қийнаган ҳадми, ҳадсизлик.

Атрофга боқасан сарҳуш, умидвор –
Беш кунлик бу дунё – рангоранг тушга.
Алвон фожиалар ҳам қоп-қора қор,
Сени қалдироқлар келтирмас ҳушга.

Ниҳоят, пайт етиб буткул юз бурар –
Тангри иноятин ўтлиғ ҳар дами.
Балки, бу тундами, тонгда юз берар,
Орзулар мотами, армон байрами.

Жон қушин сайроқдан ҳоригач лаби,
Чиқмоққа талпинар қафасдан дилхун –
Сендан сўрамасдан келгани каби,
Сендан сўрамасдан кетгайдир бир кун.

Одил ҲОТАМ
t.me/Odil_Hotam




Дурдона Олимова ўқиди
t.me/Odil_Hotam


***
Кўзларга сиғмаган ҳур, тансиқ ранглар,
Кўнгул кўзгусига бўлгай жобажо.
Шамолда юлқинган яшил жаранглар –
Илдиздан қуёшга учган илтижо.

Ғофил юрагингми метин деворлар,
Зиндонин тубида энг сўнгги тутқун.
Оҳудай келмасми бунга баҳорлар,
Момақалдироқдан тушмасми учқун.

Оғир ингранасан ҳасадми, рашкми,
Мисли дор сиртмоғи – буғар бўйнингдан.
Ҳилол синиқлари субутсиз ашкми,
Ифор – бевафо ёр – кетар қўйнингдан.

Аслида...оддийдир, йўқдир чигаллик,
Бадбин ўй туйғуга қирон солмаса...
Дунёни асраган улуғ гўзаллик,
Наҳот, битта сени қутқаролмаса?!

Одил ҲОТАМ
t.me/Odil_Hotam




***
Қуёш билан кетдинг уйингга,
Соҳилларни ювар тўлқин, сув.
Юлдузчалар тушар ўйинга,
Титроқ оқшом – исмсиз ғулув.

Нурланган бу азалий чирой,
Ҳеч сиғмагай эркинлигига.
Ишонтирмоқ бўлар ҳамон ой
Сени севмоқ мумкинлигига...

Одил ҲОТАМ
t.me/Odil_Hotam


Навоий вилоятида Одил Ҳотам ижод мактаби очилиши керак деб ўйлайман. Қарийб ярим аср "Кармана овози" газетаси қошида "Чашма" ижодий тўгарагига раҳбарлик қилди, ёш ижодкорларга йўл-йўриғ кўрсатди.
Умуман Навоий вилояти ижодий муҳити ҳақида гап кетганда, бу инсонни эсламай илож йўқ.

t.me/Feruz_Nematullayev


ҲАЛОЛ СЎЗ

Чин сўзни ҳар недан қўйганча устун,
Кулажак кўзингда ҳайрат юлдузи.
Ҳақиқат энг олий амалинг бутун,
Меҳнаткаш отангнинг йўл кўрар кўзи.

Ҳақ сўзнинг залвори тоғдан ҳам оғир,
Вале, шоир қалби унга тарозу.
Биров тик боқолмай кўзлари оғрир,
Биров тақдирига ичирар оғу.

Борлиқ вужудидан ҳорир ўт-ўлан,
Тийрамоҳ турналар карвонин тузар.
Ўз ўрнига қайтар яна тонг билан,
Ҳар кун тушларингга кирган Тоғгузар.

Синовлар занжири мисли чирмовиқ,
Ва ё аждаҳодай тортар домига.
Эътиқодинг, сабринг, иймон – жон қавиқ –
Қўлинг чўзиқ қуёш – ҳаёт жомига.

Ҳақ сўз, ҳалол сўзинг, бошинг эмас хам,
Фарзандлар, шеърларинг боринг, йўғингдир.
Шоир қавми ичра дўстим, сенинг ҳам,
Навоийдан қолган қалам ТУҒИНГДИР.

Чағирлар қаҳридан титрагай очун,
Кимни жабр сийлар, кимнидир сафо.
Лабингда табассум, кўзларинг маҳзун,
Ўзинг ҳам дўстлардан кўрдингми вафо?!

Илҳом лаҳзалари илоҳий тортиқ,
Йўлларингни ювар ёмғир, дўл шаррос.
Таъриф-тавсифларни хушламай ортиқ,
Жилмайганча дейсан: “ Вафоман, холос...”

Одил ҲОТАМ
____

ОДИЛ ҲОТАМ

Карманада қирқ йил баҳорни кутди,
Сочларига қўнди ўрикнинг гули.
Ким шеър деса унга қалбини тутди,
Кимларга кўрсатмаган шеърнинг йўлини.

Хаёлин чўққисида яшар Кавоби,
Болаликдек маъсум, сўнгсиз, бетакрор.
Тошкент сари кетган йўллар рубоий –
Дунёнинг ҳақиқатин этади изҳор.

Қадим гузар софдил, тутади журъат,
Саҳардан шом ораси нафс отли ўзга.
Азизон хонақоҳи бетимсол ҳикмат,
Мир Саид Баҳром боғи қўлида кўза...

Бунда Улуғбекни учратгани бор,
Тож кийиб ер қаъридан кўз узмас даҳо.
Лойқа Зарафшоннинг рошида бедор,
Мискин бир армонга ботади гоҳо.

Балки шунинг учун хотири қутлуғ,
Очиқ хонадони Сўзга бир бекат.
Юксак бир орзу билан у кўтарган туғ –
Иймон буюргани билмагай сарҳад!

Лайлаклар Хончорвоққа интилар ҳамон,
Барно, Бектемирнинг рангин девони.
Не бўлса ҳам занжир узган бу карвон,
Вафонинг ҳам ўсмир чоғин сарбони –

Карманада қирқ йил баҳорни кутди,
Маънога ўгириб қисмат дўлини.
Дунё ўзгаради шуъладан бутун,
Бир бор ўқисайди унинг кўнглини!

Вафо ФАЙЗУЛЛОҲ




***
Тирикликнинг азал йўриғи,
Вақт илкида билмайди меъёр.
Юрак – буюк қудрат тўриғи,
Ҳаёт – мангу ям-яшил диёр.

Не сирларга паноҳ тун – зулмат,
Кун – қуёшнинг ҳадяси – тўкин.
Уммонларга зар кумуш – чиммат –
Ой салмоқлар оҳанглар юкин.

Одам изи, гуллаган сўзи,
Тил бахш этар борлиққа бийрон.
Букилмайди дарахтлар тизи,
Барчасига нигоҳлар ҳайрон.

Бир тўхтамга келолмас шамол,
Тўхтамишдир гарчи барг, шохлар.
Тоғлар тонгда очарлар жамол,
Чўкиб кетар илдизга оҳлар.

Ғорлар ичра ингранар саслар,
Ранглар сиғмас дилга, тупроққа.
Чақмоқ билан бошланар баҳслар,
Жами борлиқ тушар титроққа.

Чизиқлари соат милининг
Бу бедаво юракни тирнар.
Тош битиклар – лаҳза тилининг
Шиддатидан харсанглар терлар.

...Осмон етар жами қушларга,
Жонзодларга етар дарё, кўл.
Тилсим изн бермас тушларга,
Қаршилайди уфққа кетган йўл.

... Тирикликнинг азал йўриғи,
Вақт илкида билмайди меъёр.
Юрак – буюк қудрат тўриғи,
Ҳаёт – мангу ям-яшил диёр.

Одил ҲОТАМ
t.me/Odil_Hotam








***
Қизғалдоқдай бир қиз хаёлин,
Хаёлингга чоғламиш булбул.
Оловланиб ёлқинли ёли,
Ёраб, қанот боғламиш дулдул.

Бунча гўзал бўлмаса дунё,
Бунча майин эсмаса шамол,
Ғофилликдан уйғондингми ё,
Уйғотганда ул соҳибжамол.

Андишадан тўсилган сарҳад,
Сароб янглиғ уфққа сингар.
Минг йилларким мерос муҳаббат
Ифорлари сени ҳам енгар...

Адо бўлиб ишқнинг қасдидан,
Оҳларингни тошларга битсанг.
Энг ёруғ бир юлдуз остида,
Дунё билан бир бўлиб кетсанг...

Одил ҲОТАМ
t.me/Odil_Hotam



Показано 20 последних публикаций.

104

подписчиков
Статистика канала