***
Ўроз ҲАЙДАРга
Юлдузини йўқотиб сўлар,
Пайпасланиб кезган қуюқ тун.
Иккимиздан кўп нарса тилар,
Қаршимизга келган янги кун.
Сўнгги кунки… Асло қайтмайди,
Айтиб кечмиш интиҳосини.
Биз айтмасак – бизга айтмайди,
Юракларниинг илтижосини .
Кўчаларнинг тошқин сатҳида,
Тўлқин-тўлқин тошган тилакдир.
Илтижолар қилмоқ пайтида,
Балки, жиндай кўз ёш керакдир…
Ширин сўзлар лозим, эҳтимол ,
Лозим яна ширин табассум.
Ҳароратдан бўлиб масту лол,
Елкамизда куйласа маъсум…
Биз-чи, унга ташламай назар,
Остонада қолдирган кўйи.
Бир-бировдан қилгандай ҳазар,
Дайдиб юрдик бесуз кун бўйи.
Ёруғликка интилган бедор,
Сўзлар тошдай аста чўкди-да.
Қолиб кетди айтилмай бекор,
Биз ҳўплаган қадаҳ тубида.
Манзилига энди етолмас,
Оқшом аро қизарган булут.
Мени кутиб ётар столда,
Сўнгги рейсга олинган билет.
Бундан ўзга сўнгги кун нетар,
Эҳсонини оламан ўктам.
Унинг ўзи қолдириб кетар,
Тағин қайтиш билетини ҳам…
Одил ҲОТАМ
t.me/Odil_Hotam
Ўроз ҲАЙДАРга
Юлдузини йўқотиб сўлар,
Пайпасланиб кезган қуюқ тун.
Иккимиздан кўп нарса тилар,
Қаршимизга келган янги кун.
Сўнгги кунки… Асло қайтмайди,
Айтиб кечмиш интиҳосини.
Биз айтмасак – бизга айтмайди,
Юракларниинг илтижосини .
Кўчаларнинг тошқин сатҳида,
Тўлқин-тўлқин тошган тилакдир.
Илтижолар қилмоқ пайтида,
Балки, жиндай кўз ёш керакдир…
Ширин сўзлар лозим, эҳтимол ,
Лозим яна ширин табассум.
Ҳароратдан бўлиб масту лол,
Елкамизда куйласа маъсум…
Биз-чи, унга ташламай назар,
Остонада қолдирган кўйи.
Бир-бировдан қилгандай ҳазар,
Дайдиб юрдик бесуз кун бўйи.
Ёруғликка интилган бедор,
Сўзлар тошдай аста чўкди-да.
Қолиб кетди айтилмай бекор,
Биз ҳўплаган қадаҳ тубида.
Манзилига энди етолмас,
Оқшом аро қизарган булут.
Мени кутиб ётар столда,
Сўнгги рейсга олинган билет.
Бундан ўзга сўнгги кун нетар,
Эҳсонини оламан ўктам.
Унинг ўзи қолдириб кетар,
Тағин қайтиш билетини ҳам…
Одил ҲОТАМ
t.me/Odil_Hotam