Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда “Президент арчаси” тадбирлари ҳамда Янги йил байрамини юқори савияда ўтказилиши белгиланган.Байрам тадбирлари давомида намунали жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳамкорликда барча ташкилий, профилактик, тезкор-қидирув ва бошқа чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Хусусан,
Байрам тадбирларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ташкил этиш бўйича
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Мониторинг ва мувофиқлаштириш марказида ташкил этилган идоралараро ва шаҳар-туманларда жамоат хавфсизлиги хизмати негизида тезкор штаб ва ишчи гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилди. Улар томонидан республикамиздаги “Янги йил арчалари” ҳудудини, йўл-патруль хизмати масканларини, жамоат тартибини сақлаш хизматининг махсус муассасаларини, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг муассасаларини, ҳамда асосий чорраҳа ва жамоат жойлари нуқталари онлайн кузатилиб, назорат қилинмоқда.
25 декабрь кунидан бошлаб
“Президент арчаси” тадбирлари 14 та объектларда ўтказилиши белгиланган бўлиб, унда 7 мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этиши кутилмоқда. Мазкур тадбирларида хавфсизликни таъминлаш учун
640 нафарга яқин шахсий таркиб жалб этилган.
Асосий байрам тадбирлари республикамизнинг 240 дан ортиқ объектларида ўтказилиши белгиланган бўлиб, тадбирларда тахминан 1 млн нафар фуқаролар иштирок этиши кутилмоқда.
Хавфсизликни таъминлаш бўйича
16 мингдан зиёд куч-воситалар сафарбар этилган. Ходимларга 7 078 та алоқа, 1 482 та автотранспорт, 2 251 та металлодетектор, 677 та металлорама ҳамда 285 бош хизмат ити бириктирилган.
Байрам тадбирлари ўтказиладиган объектлар атрофига
интеллектуал видеокамералар ўрнатилиб, мониторинг марказларига интеграция қилинган.
Тадбирлар ўтказиладиган жойларда адашиб қолган ёш болаларни вақтинча сақлаш учун хоналар ташкил этилиб, уларга масъул педагоглар ва психолог ходимлар бириктирилган.
«Президент арчаси» ҳамда «Янги йил байрами» тадбирлари ўтказиладиган жойларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қарийб 2 минг нафар йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари жалб этилган.
Байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлардан 150 метр узоқликда
324 та автотураргоҳлар ташкил этилиб, ушбу жойларнинг қўриқланиши таъминланади, транспорт воситаларининг тартибсиз қолдириб кетилиши ва эвакуация йўлларининг тўсиб қўйилишига йўл қўйилмайди.
Тадбир ўтказиладиган объектлар атрофида тирбандликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида айрим кўчаларга вақтинчалик йўл белгилари ўрнатилиб, айланма йўллари ташкил этилади.
Фавқулодда ҳолатлар юзага келганда, фуқаролар ва транспорт воситаларининг эвакуациясини ташкил этиш мақсадида,
объектлар олдига 192 та нуқтада махсус техникалар жойлаштирилади.
Аҳоли гавжум бўладиган тунги кўнгилочар жойлар атрофида транспортни етказиб бериш хизматлари ташкил этилади.
Азиз юртдошлар ва республикамиз меҳмонлари байрам кунлари барча хавфсизлик чораларига янада эътиборли бўлиб риоя қилишингизни ва хавфсизликни таъминлаётган ички ишлар органлари ходимларининг талабларига амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Website |
Telegram |
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Ok |
TV