Sh.G'iyosov | IIV matbuot kotibi


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Ichki ishlar vazirining matbuot kotibi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Xalqining osoyishtaligini taʼminlash, aholini qish mavsumida energiya resurslariga boʻlgan ehtiyojini qondirish hamda bu borada tegishli idora va tashkilotlari vakillarining masʼuliyatini oshirishga qaratilgan tadbirlar davom etmoqda.

Joriy yilning 20-dekabr kuni Ichki ishlar vaziri general-leytenant Poʻlat Bobojonov boshchiligida soha masʼullari hamda hamkor tashkilotlarning mutasaddilari ishtirokida poytaxtimizning Mirobod hamda Yashnobod tumanlarida kriminogen vaziyatning barqarorligini taʼminlash hamda elektr tarmoq boʻlinmalari qoshida tuzilgan huquq-tartibot idoralari, hokimlik, kommunal-tezkor xizmatlar masʼullaridan iborat ishchi guruhlar tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar oʻrganildi
.

▶️
Batafsil
———
Халқининг осойишталигини таъминлаш, аҳолини қиш мавсумида энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда бу борада тегишли идора ва ташкилотлари вакилларининг масъулиятини оширишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда
.

Жорий йилнинг 20 декабрь куни Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигида соҳа масъуллари ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг мутасаддилари иштирокида пойтахтимизнинг Миробод ҳамда Яшнобод туманларида криминоген вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда электр тармоқ бўлинмалари қошида тузилган ҳуқуқ-тартибот идоралари, ҳокимлик, коммунал-тезкор хизматлар масъулларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
.

▶️ Батафсил

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook


“Виртуал валютачи” фаолиятига чек қўйилди

Ижтимоий тармоқларда бухоролик 17 ёшли бола катта миқдордаги криптовалютани гўёки ўзи ишлаб топганлиги учун жавобгарликка тортилгани тўғрисидаги хабар муҳокама қилиняпти.

Аслида эса, бу фаоллар таъкидлаган “иқтидор” эгаси оддий “виртуал валютчик”лик фаолияти билан шуғулланиб келган.

Сир эмаски, бугун телеграмдаги ёпиқ (аноним) каналлар, гуруҳларда криптовалютани сотишга, сотиб олишга чақирадиган ресурслар кўпайган. Ушбу каналларда “сотувчи” ва “харидор”лар ўзаро танишади ва электрон пулларини криптовалютага ёки криптовалютани пулга айлантириб берган ҳолда “виртуал валютчик”лик билан шуғулланишади.

Шу кўрсатган хизматлари учун улар ўтказиб берган пуллари миқдорининг 0,1-2 фоизи миқдорида воситачилик ҳақи олишади (ўтказиб берган пулининг анонимлиги қанча юқори бўлса, олиб қолинадиган фоиз тўлови ҳам шунга мос бўлади).

Бунинг учун “виртуал валютчик”лар битта криптовалютани бошқасига алмаштириш ёки уни пулга (доллар, евро, рубл ва б.) айлантириш имконини берувчи “Бинанс” каби махсус платформалардан фойдаланадилар.

Махсус платформалар содда ва қулай яратилган бўлиб, улардан ахборот технологиялари, ҳатто криптовалюта соҳасида чуқур билимга эга бўлмаган кишилар ҳам бемалол фойдалана олади.

Бугунга келиб эса йирик фирибгарлар, наркотик, қурол, одам савдоси, болалар порнографиясига ихтисослашган уюшган жиноий гуруҳлар ҳисоб-китобларни асосан аноним криптоактивлар орқали амалга оширмоқда. Шунингдек, террорчи гуруҳлар ўзларини молиялаштириш учун криптовалюта орқали маблағ йиғмоқда.

Бунинг сабаби шундаки, унинг ёрдамидан фойдаланиб пул маблағларини қисқа вақт ичида, дунёнинг исталган нуқтасига, аноним тарзда ўтказиш мумкин.

Криптовалюта айрибошловчилар (“виртуал валютчиклар”) эса, ўзи билиб ёки билмаган ҳолда юқоридаги каби ишларда воситачи бўлиб қолаётганлиги албатта ташвишли ҳолат. Бу жараёнда албатта давлат назорати бўлиши керак, тартиботлар ва қоидаларга риоя қилиниши эса шарт ва зарур.

Хусусан, юқорида тилга олинган жиноят ишида гумонланаётган 17 ёшли З.М. 7 ой давомида “Бинанс” платформасида 4 мингдан ортиқ 34 млрд сўмлик шубҳали воситачилик (“виртуал валютчик”лик) операцияларини амалга оширган ҳамда воситачилик ҳақи ундириб келган. Бу ҳолатда аёнки 34 млрд сўм ишлаб топилган “иқтидорли” йигитнинг даромади эмас, балки тизимдан ўтказилган бошқа бир инсонларнинг пули суммасидир.

Мазкур операциялар таҳлил қилинганда З.М. айлантирган маблағларнинг аксарият қисми пенсия, ойлик, онлайн кредит карталаридан келиб тушганлиги маълум бўлди, яъни ушбу маблағлар фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилган пулларни легализация қилишга ва уларни изини йўқотишга қаратилган ҳаракат эканлиги гумон қилинмоқда. Бунга жавобни эса тергов ва суд органлари беради. Айбсизлик презумпциясига ҳам тўлиқ амал қилинади.

Шу боис, ушбу жиноят иши тўғрисида чиқишлар қилаётган айрим тармоқ фойдаланувчилари ўз ҳаракатлари билан жамоатчиликни чалғитиб, унинг холис тергов қилинишига халақит қилишини оқлаб бўлмайди. Иш материалларидан хабари бўлмасдан, бу борадаги қонунчилик талаблари билан танишмасдан туриб, билмасдан туриб, бу каби чалғитувчи ва нопрофессионал популистик чиқишлар жуда ачинарлидир.

Шоҳрух Ғиёсов, ИИВ Ахборот хизмати раҳбари


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Soʻnggi vaqtlarda firibgarlar tomonidan huquq-tartibot idoralari, xususan ichki ishlar organlari rahbarlari nomidan telegramda soxta akkaunt ochgan holda fuqarolarga turli murojaatlar yuborilmoqda.

Ogoh boʻling! Tizimdagi biror bir rahbar sizga telegram orqali murojaat qilmaydi hamda sizdan oʻz hisobingizdan pulni boshqa hisobga qoʻyishingizni, naqd koʻrinishida kimgadir taqdim etishingizni soʻramaydi.
———
Сўнгги вақтларда фирибгарлар томонидан ҳуқуқ-тартибот идоралари, хусусан ички ишлар органлари раҳбарлари номидан телеграмда сохта аккаунт очган ҳолда фуқароларга турли мурожаатлар юборилмоқда.


Огоҳ бўлинг! Тизимдаги бирор бир раҳбар сизга телеграм орқали мурожаат қилмайди ҳамда сиздан ўз ҳисобингиздан пулни бошқа ҳисобга қўйишингизни, нақд кўринишида кимгадир тақдим этишингизни сўрамайди.

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook


Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vaziri general-leytenant Poʻlat Bobojonov boshchiligidagi ishchi guruh tomonidan Toshkent shahri hududlarida kriminogen vaziyatning barqarorligini taʼminlash, shuningdek qish mavsumini betalofat oʻtkazish, aholini yoqilgʻi-energiya resurslari bilan uzluksiz taʼminlash hamda bu borada talon-torojliklarni oldini olish masalalari oʻrganildi

▶️
Batafsil
———
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳри ҳудудларида криминоген вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳолини ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда бу борада талон-торожликларни олдини олиш масалалари ўрганилди

▶️ Батафсил

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook



Показано 5 последних публикаций.