Аросат даври тезроқ тугаши керак
Лотин ёзувида хат-саводини чиқарганлар 35 ёшга етди. Лотин ёзувида савод чиқарганларнинг фарзандлари лотин ёзувида имлони ўзлаштиришмоқда. Агар сон жиҳатдан олинадиган бўлса, лотин ёзувини мактабда ўзлаштирганлар ҳозир мутлақ кўпчиликни ташкил этишади.
Мен тилшунос ёки филолог эмасман, фойдаланувчиман. Кунига 50-60 саҳифа матн ўқийман, 4-5 саҳифа матн ёзаман. Шахсан мен учун амалдаги лотин ёзувидаги матнларни ўқиш ва ёзиш ўнғайсиз, ҳисоблаб кўрганман, клавиатурада тутуқ белгиси, қўшҳарфларни излаш ва киритиш ҳисобига ўртача 20 фоиз кўпроқ вақт кетади. Таклиф этилаётган вариант менда мавжуд бўлган муаммолардан энг асосийсини бартараф этади. Шундан хурсандман.
Маркетинг тилида айтганда, замонавий дунёда фойдаланишни осонлаштириш томон юриш, фойдаланувчиларга қулайлик сотувлар ҳажмини оширади. Алифбо мисолида бу унинг фойдаланувчиларидир. Кирилл ёзувида фойдаланувчилар кўплиги, афсуски улардан бири менман, бош сабаби ҳам шу - ундан фойдаланиш осонроқ.
Лойиҳа эълон қилингач, ҳарфларнинг шакллари-ю, яналиф масалалари, соддалаштириш, мураккаблаштириш муҳокамалари асосий масалани - лотин алифбосига узил-кесил ўтишни яна чўзиши, кейинга қолдириши мумкин. Менга қолса, шу йил 1 сентябрдаёқ ислоҳ қилинган янги алифбони ёппасига жорий этиш керак. Саводсизлик даражаси 90% бўлган 1926 йилда инқилобий қадамдан чўчишмаган, нега биз 21- асрда, саводлилик даражаси 99% эканида чўчишимиз керак?!
Барака топгурлар, аввал узил-кесил ўтиб олайлик, ҳеч қурса, беш йил ўзгартирмай фойдаланайлик, плюс ва минусларини ҳис этайлик, кейин таклифлар, мулоҳазалар асосида алифбомизни такомиллаштириб бораверамиз. 1926 йилда қабул қилинган алифбо 1940 йилгача адашмасам 3 марта, 1940 йилдаги кирилл алифбоси эса ҳозиргача камида 2 марта турли ўзгаришларга учраган. Бу норма. Бундан қўрқмаслик керак.
@the_bankiroff