Абдулла Ориповнинг умр йўлдоши
Ҳанифа ая Мустафо қизи
ИЗТИРОБЛАРИМ
Амриқода шунчалик аламингиз бормиди,
Бунинг исботи учун жонингиз нисормиди.
“Мен ўзга бир юртларда жон бермайман,” девдингиз,
Бу дунё қолиб нега у дунёни севдингиз.
Кўз ёшларим жоладай пойингизга тўкилди,
Ёлғизингиз Илҳомнинг қадди ёйдай букилди.
Мавлуданинг фарёди еру самони тутди,
“Меҳмоним эди отам, шошиб қайларга кетди?"
Техаснинг осмонлари оппоқ эди қорайди,
– Ота, бувам қани деб? –Мумтозингиз сўрайди.
Дафтарларда битмаган шеьрларингиз қолди-яй,
Дийдорингизга тўймай қизларим дод солди-яй.
Куёвингиз Аҳмадбек ўз бурчини оқлади,
Муборак жисмингизни фаришталар поклади.
Мунис сингилларингиз “Акажон” деб йиғлашди,
Шум ажалнинг дастидан бағирларин тиғлашди.
Меҳрибон акангизни дарди ўзи каммиди,
Аё, Қодир Эгамнинг “мукофоти” жаммиди.
Йигит ёшга етганда сиз куйлаган Ҳуррият,
Етим бўлиб қолди-ку, “Онажоним шеърият”.
Шоирим, дунёларга нега сиғмай қолдингиз,
Дўсти-ёрлар қалбига ғам-аламлар солдингиз.
Қалби кўр ғаламислар тинмайин чоҳ қазишди,
Уялмасдан нетмасдан, иқрорини ёзишди.
Адабиёт олами уларга кенг қолдими,
Яйраймиз деб бемалол, кўнгли таскин олдими.
Ҳануз мухлисларингиз янги шеър кутишмоқда,
Йиғлаб-йиғлаб ахийри марсия битишмоқда.
Эркатой қаламингиз нечун эрта қайрилди,
Севган шогирдларингиз устозидан айрилди.
Билинг, Абдулла Ориф ўлмаган, ҳеч ўлмайди,
Порлоқ руҳи сира ҳам толиқишни билмайди.
Юзсиз ҳасадгўйларнинг тик боққанча юзига,
“Қўл билан тиклаб бўлмас ҳайкал қўйди” ўзига.
Ўзбекнинг Мадҳиясин қалбларга ёзиб кетди,
Адолатни ахтариб оловдек ёниб ўтди.
Авлодлар бир кун келиб қасидалар битажак,
Зурриёдларин шаънида олисларга етажак.
Эзгуликни ҳеч қачон жаҳолат ўчиролмас,
Жаҳолат қилганларни Аллоҳ ҳам кечиролмас.
Ўзбекистон, онажон, боланг келди кутиб ол,
Бағрингга бошин қўйиб ором олсин бемалол.
Жаннатлардан тангадай жой бергандир Худойим,
Чин дунёда уйингиз, нурга тўлсин, Илойим.
Доим ўксик қалбларнинг тилагида яшайсиз,
Она Ўзбек халқининг юрагида яшайсиз!
15 январ 2017 йил
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг телеграмдаги каналларига қўшилинг: 👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi