O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi raisining Matbuot kotibi


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Adabiyot atomdan kuchli, lekin uning kuchini o‘tin yorishga sarf qilish kerak emas.
Abdulla Qahhor

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


БАЙРОҚ БАЙРАМИНИ НИМА УЧУН НИШОНЛАДИК?

Инсон унутувчан. Эсдан чиқарувчан.
Россия ҳар йили 9 май санасида “ўлмас полк”, ҳарбий парад ўтказади. Авваллари бу юришнинг маъносини унча тушунмас эдим. Энди-энди англасам, бу тадбирлар асосан авлодлар учун ўтказиларкан. Яъни, урушда қатнашган бобосининг, момосининг, тоғасининг, амакиси ё акасининг суратларини полкда кўтариб ўтган ўғил-қизда, аввало, қаҳрамон қариндошларига, ватандошларига нисбатан ҳурмат, аждодлар кўрсатган жасоратларга нисбатан ёш юракларда фахр туйғусини уйғотиш экан.
Бугун – 18 ноябрь юртимиз бўйлаб катта байрам қилинди. Байроқ байрами. Ҳар йилгидан бошқача. Ҳарбий техникалар ва рассомлар кўргазмаси ўтказилди. Ўзбек зиёлилари байроқ ҳақида илиқ гаплар айтишди. Шоирлар шеърларини ўқишди. Ашулачилар Ватан, халқ қаҳрамонлари ҳақидаги қўшиқларидан айтишди.
2018 йилнинг октябрида Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, 18 ёшдан 24 ёшгача бўлганларнинг қарийб ярми Сталин қатағонлари ҳақида ҳеч қачон эшитмаган экан.
Авлодларга тарихни эслатиб туриш керак.
Байроқ байрами ҳаммамиз, айниқса, ёшлар учун ўтказилди! Бу тантаналар, албатта, бежиз кетмайди. Бугунги байрам таассуроти Ватан, халқ, озодлик, ор, номус, фахр бўлиб неча-неча юракка қадалди. Бу туйғулар бир кун келиб оловланажак! Яхшиликлар, эзгуликлар йўлида сарф этилажак!
Шоир Шавкат Раҳмоннинг “Туркийлар” шеърини эсланг:
“Борми эр йигитлар, борми эр қизлар,
борми гул бағрингда жўмард нолалар,
борми бул туфроқда ўзлигин излаб,
осмону фалакка етган болалар.

Бор бўлса,
аларга еткариб қўйинг,
бир бошга бир ўлим демаган эрмас,
шаҳидлар ўлмайди,
бир қараб тўйинг:
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!”

Ёвга терс қарамайдиган мусулмон бўлайлик! Ёвга тик қарайдиган авлодларни улғайтирайлик! Халқ шаънини ўз шаънимизга тенг, керак бўлса, устун қўяйлик! Ориятли йигит, ориятли қизларимиз кўпайсин!
Байрамингиз муборак бўлсин, мард юртдошларим!

Фозил Фарҳод


Каналларимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ўқувчилари шоирнинг "Она тилим ўлмайди" шеърини айтишди.


Репост из: O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун Марғилонда бир мактаб бор. Эркин Воҳидов ижод мактаби. Унда 164 нафар ўқувчи ўқияпти. Улар ўзбек тили ва адабиёти фани ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган. Ўқувчилар ўзбек тили ва адабиётидан ташқари инглиз ва араб тилларини ўрганмоқда.

Мактабда кўплаб адабий тўгарак ишлаб турибди. Ўқувчиларни амалиётга ўргатиш мақсадида "Ўзбегим" номли адабий-бадиий, илмий-оммабоп газетаси ва шу номдаги радиостудия ташкил этиляпти. Шунингдек, вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда ўқувчилар орасидан тележурналистлар, сухандонлар тайёрлаш учун бир қанча лойиҳалар устида ишланяпти.

Бу Эркин Воҳидов мактаби! Бу ижод мактаби!

Фозил Фарҳод

Каналларимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi


Абдулла Ориповнинг умр йўлдоши
Ҳанифа ая Мустафо қизи

ИЗТИРОБЛАРИМ


Амриқода шунчалик аламингиз бормиди,
Бунинг исботи учун жонингиз нисормиди.

“Мен ўзга бир юртларда жон бермайман,” девдингиз,
Бу дунё қолиб нега у дунёни севдингиз.

Кўз ёшларим жоладай пойингизга тўкилди,
Ёлғизингиз Илҳомнинг қадди ёйдай букилди.

Мавлуданинг фарёди еру самони тутди,
“Меҳмоним эди отам, шошиб қайларга кетди?"

Техаснинг осмонлари оппоқ эди қорайди,
– Ота, бувам қани деб? –Мумтозингиз сўрайди.

Дафтарларда битмаган шеьрларингиз қолди-яй,
Дийдорингизга тўймай қизларим дод солди-яй.

Куёвингиз Аҳмадбек ўз бурчини оқлади,
Муборак жисмингизни фаришталар поклади.

Мунис сингилларингиз “Акажон” деб йиғлашди,
Шум ажалнинг дастидан бағирларин тиғлашди.

Меҳрибон акангизни дарди ўзи каммиди,
Аё, Қодир Эгамнинг “мукофоти” жаммиди.

Йигит ёшга етганда сиз куйлаган Ҳуррият,
Етим бўлиб қолди-ку, “Онажоним шеърият”.

Шоирим, дунёларга нега сиғмай қолдингиз,
Дўсти-ёрлар қалбига ғам-аламлар солдингиз.

Қалби кўр ғаламислар тинмайин чоҳ қазишди,
Уялмасдан нетмасдан, иқрорини ёзишди.

Адабиёт олами уларга кенг қолдими,
Яйраймиз деб бемалол, кўнгли таскин олдими.

Ҳануз мухлисларингиз янги шеър кутишмоқда,
Йиғлаб-йиғлаб ахийри марсия битишмоқда.

Эркатой қаламингиз нечун эрта қайрилди,
Севган шогирдларингиз устозидан айрилди.

Билинг, Абдулла Ориф ўлмаган, ҳеч ўлмайди,
Порлоқ руҳи сира ҳам толиқишни билмайди.

Юзсиз ҳасадгўйларнинг тик боққанча юзига,
“Қўл билан тиклаб бўлмас ҳайкал қўйди” ўзига.

Ўзбекнинг Мадҳиясин қалбларга ёзиб кетди,
Адолатни ахтариб оловдек ёниб ўтди.

Авлодлар бир кун келиб қасидалар битажак,
Зурриёдларин шаънида олисларга етажак.

Эзгуликни ҳеч қачон жаҳолат ўчиролмас,
Жаҳолат қилганларни Аллоҳ ҳам кечиролмас.

Ўзбекистон, онажон, боланг келди кутиб ол,
Бағрингга бошин қўйиб ором олсин бемалол.

Жаннатлардан тангадай жой бергандир Худойим,
Чин дунёда уйингиз, нурга тўлсин, Илойим.

Доим ўксик қалбларнинг тилагида яшайсиз,
Она Ўзбек халқининг юрагида яшайсиз!

15 январ 2017 йил

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг телеграмдаги каналларига қўшилинг: 👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Aleksandr_Faynberg_80_yoshda

Ўзбекистон Халқ шоири Aлександр Файнберг таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар "O‘zbekiston 24" телеканалининг "Тафсилот" дастурида.

Каналларимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi
https://t.me/yozuvchilar_uz
https://t.me/bugunimiz


Ўзбек тилининг ушбу изоҳли луғатини тузишга киришишдан олдин катта тайёргарлик ишлари олиб борилди. Бадиий адабиёт намуналарига таяниб, луғатнинг лексик асоси – луғат картотекаси фондини тўлдириш ва бойитишга алоҳида эътибор берилди. Чунки тилнинг бойлиги ва меъёрлари, аввало, сўз усталарининг асарларида акс этади, сайқал топади. Натажада картотека фондида Фитрат, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийдан бошлаб то шу кунгача бўлган ўзбек ёзувчилари асарларидан ҳамда ўзбек тилида нашр этилган ижтимоий-сиёсий, илмий-техникавий, диний-фалсафий, илмий-оммабоп асарлар, дарсликлардан, вақтли матбуот ва қисман бошқа тиллардан ўзбекчага қилинган таржималардан олинган уч миллионга яқин мисол-карточка тўпланди.

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”нинг I жилди “Сўзбоши”сидан.

Каналларимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi
https://t.me/yozuvchilar_uz
https://t.me/bugunimiz




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таржимон Асил Рашидов ҳолидан хабар олинди ва хонадони эшигига "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишонининг белгиси ўрнатилди.

Каналларимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi
https://t.me/yozuvchilar_uz


#Sirojiddin_Sayyid_61_yoshda

Сирожиддин Саййид

450 000 ЛОЛА

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ўзбек ўғлонлари хотирасига

Ўтар давру давронлар,
Ўтгай алам, ғам, нола.
Ёт элларда сочилган
Тўрт юз эллик минг лола.

Тўрт юз эллик минг лола —
Ўзбекнинг болалари.
Бўстонидан айрилган
Ғунчаси, лолалари.

Кўз олдингга келтирсанг
Бўйларию кўз-қошин.
Тўрт юз эллик минг лола —
Кўкрагида қўрғошин.

Ҳар кўклам кўкка етар
Тўрт юз эллик минг нолам.
Ёт элларда ётибди
Тўрт юз эллик минг болам.

Ўз кўчамдан хайрлашиб
Кетган чангу ғуборим.
Менинг тўрт юз эллик минг
Хазон бўлган баҳорим.

Майса қоплар қирларни,
Еру осмон нурланар.
Сиз — кетган турналарсиз,
Сиз — қайтмаган турналар.
Хотира майдонида
Тошга айланган тонг бор.
Тўрт юз эллик минг ном бор,
Тўрт юз эллик минг бонг бор.

Ўтар давру давронлар,
Эскирмагай хотира.
Осмондай зангордир у,
Лола янглиғ бокира.

Ер юзининг гуллари
Элларнинг ноласидир.
Тўрт юз эллик минг лола —
Ўзбекнинг боласидир.

2005

Каналларимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi
https://t.me/yozuvchilar_uz


#Abdulla_Qodiriy_125_yoshda

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ

Бир аср наридан келар ўқ саси,
Қотил бармоқларга сачрар қора қон.
Жаноза ўқийди тун кўланкаси,
Аллоҳнинг қошига кетар пок инсон.

Миллатнинг устуни қулар дафъатан,
Беш грамм қўрғошин - «олий мукофот».
Ғишт хумдон - қўйинди, пок туфроқ - кафан.
Зиёратга қабр - бутун
музофот.

Қабристон тепалик айланар ғиштга,
Ҳокдан бунёд бўлар метин бинолар.
Аламдан қўлларим дўнади муштга,
Эсимга тушади эски гиналар.

Тарихни ўчириб бўлмагай ахир,
Ҳеч бири кўкайдан кетмайди ўчиб.
Ўтмишим - оғриғим бунчалар тахир,
Юрагим қинидан кетяпти кўчиб.

Аллоҳ шу таскинни қалбимга солар -
Бобобиноларда улғайган кучлар
Дунёни қуролмас, қалам-ла олар,
Балки шунда арир қасосу ўчлар?

Улар Ҳақ йўлидан сира қайтмагай,
Бир-бирин сотмайди, бир-бирин қўллар.
Ёвга терс қарамас, сирин айтмагай,
Бўлар Қодирийлар, бўлар фозиллар.

Фозил Фарҳод,
2019 йил, 30 октябрь, соат 03:53.

https://t.me/bugunimiz


"Аммо ўша тепаликнинг тупроғи ғишт ясаш учун ярамабди, суйилиб кетаверибди, шунда бир машина тупроқни ўша тепаликдан, бир машинани эса бош­қа тепаликдан олиб, аралаштириб, кейин ғишт қилишган эканлар..."

...Абдулла Қодирий хоки аралашиб кетган тупроқдан ясалган ғиштлар...

...Эски шаҳарнинг Жангоб мавзеидаги кейинроқ Абдулла Қодирий номи берилган боғда ёзувчининг ҳайкали ўрнатилган. Ҳайкалтарош ўз асарини бу зотнинг фожиали қисмати қандай якун топганини яхши билиб, англаб яратибди.

Адиб ғиштлар ичидан йиғламсираб чиқиб тургандай, яъни ҳаққоний тасвирланибди...

Ёзувчи Мухтор Худойқуловнинг “Абдулла Қодирийни отган одам: Қодирийнинг ўғли ундан отасининг сўнгги сўзи ҳақида сўради” мақоласидан.

Манба: “Hurriyat” газетаси

Каналларимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi
https://t.me/yozuvchilar_uz

https://t.me/bugunimiz


Репост из: Abdulla Oripov she'riyati


ҚУТЛОВ

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, шоир Салим Ашурни “Туркистон” (ҳозирги “Yoshlar ovozi”) ва “Молодёж Узбекистана” газеталарига бош муҳаррир бўлган давридан биламан. У маҳаллар мен ишлайдиган газета – “Hurriyat” ҳам Матбуотчилар кўчаси, 32-уйнинг 6-қаватида жойлашганди. Иш юзасидан пастки – 5-қаватдаги “Туркистон”га тушиб турардик. Ўшанда Салим Ашур деган инсонни таниганман: камтар ва самимий.
Бу икки фазилат у кишини янада масъулиятли лавозимларда ишлаганида ҳам тарк этмади. Давлатимиз раҳбари илгари сурган “Беш ташаббус”нинг Бўка туманига қўлланилишида Салим Ашур билан кўп ишладик, кўп мулоқотда бўлдик.
Бугун шоирнинг “O‘zbekiston adabiyoti va san’ati” газетасига бош муҳаррир этиб тайинланганини эшитиб, жуда хурсанд бўлдим ва янги вазифа билан табриклаш учун ўзига қўнғироқ қилдим. Салом-аликдан сўнг Салим Ашур: “Энди... ёрдам бериб турасизлар-да!” деди. “Хизматлар бўлса, бемалол айтаверинг”, дея хайрлашдим. Гаплашиб сездим: ўша камтарлик, ўша самимийлик йўқолмаган.
Қаерда бўлса ҳам, қандай лавозимда ишласа ҳам ўзгармаган инсонни янги вазифа билан юракдан табриклайман. Интернет замонида газета чиқариш осон иш эмас. Аммо мен ишонаман: Салим Ашур ҳафтаномада ўзбек адабиётининг энг яхши асарларини, Ўзбекистон санъати ҳақидаги ўқишли хабарларни чоп этади, уни давр билан ҳамнафас қилади, нусхасини ҳам ошира олади.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси, хусусан, Ахборот хизмати ходимлари хабарлар, мақолалар, бадиий асарлар билан газета бош муҳаррирининг ишига кўмаклашамиз, албатта.

Фозил Жабборов,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг матбуот котиби

Каналларимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi
https://t.me/yozuvchilar_uz

Показано 13 последних публикаций.

123

подписчиков
Статистика канала