#ИБРАТ
ЦИРК• Машҳур комик актёр Чарли Чаплин бир интевьюсида шундай дейди:
• Ёш бола эдим…
• Дадам мени циркка олиб борди…
• Билет учун узун навбатга турдик…
• Биздан олдинги сирада эр-хотин олтита боласи билан навбатда турарди…
• Камбағал эканлари эски кийимларидан маълум эди, болаларнинг эса циркка кириш қувончлари кўзларидан шундоқ кўриниб турарди.
• Навбатлари келди, ота чиптахона туйнугидан чипта нархини сўради.
• Чиптачи аёл нархни айтган эди, бечора ота каловланиб қолди.
• Ранги дув қизарган, ночор ҳолда хотинининг қулоғига эгилиб пичирлади.
• Чиптага пуллари етмаслиги сезилиб турар, олтита болачалар эса жовдираб дадаларига қарашарди.
• Шунда тўсатдан дадам чўнтагидан йигирма доллар пул чиқариб, уни ерга отди ва олдида турган кишининг елкасига туртиб:
- Жаноб, пулингиз тушиб қолди!-, деди.
• Ҳалиги киши дадамга қаради, пулни оларкан кўзлари жиққа ёш эди.
• Титроқ овоз билан:
- Раҳмат!-, дегани ҳамон қулоғим остида жаранглаб туради.
• Менинг ҳаётимда энг муҳташам саҳна кўриниши эди, бу ҳолат.
• Улар циркка кириб кетишди.
• Дадам менинг қўлимдан тутиб, навбатдан олиб чиқди.
• Чунки дадамнинг ҳам ўша кишига берган йигирма доллардан бошқа пули йўқ эди.
• Мен дадам билан фахрланаман, чунки ўша куни дадам мен учун икки дақиқалик шундай саҳна қўйиб бергандиларки, у менинг ҳаётимни тубдан ўзгартириб юборди.
• Ишонаманки, ўша кунги мен кўра олмаган циркдан кўра мен кўрган саҳна кўриниши ажойиброқ эди.
👉 @BIRINCHI_UZ