ZIKRILLA MAMATOV


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Adabiyot, san'at, ma'rifat, ijod, ma'naviyat haqidagi qaynoq fikrlar va xabarlar, shuningdek tahliliy maqolalar bizning kanalda. Bizdan uzoqlashmang!

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Укагинам бор бўлгин!

Ака укаларнинг оқибатига ҳеч қачон кўз тегмасин.

Аллоҳим барчамизни қиёматда юзи ёруғ бандаларидан қилсин.

🇺🇿ҚАШҚАДАРЁ ХАЛҚИ учун ташкил этилган махсус канал!👇
https://t.me/+UjOf6LoeHTEyZWQy




Репост из: π | KOMILJON MUHAMMAD | 𐰴𐰢𐰠𐰲𐰣
​​Hayotingga bir kunda bitta oʻzgarish kirit. Bir yilda oʻzgarishlar soni 365 taga yetadi va sen butunlay boshqa odamga aylanasan!

Bugun kechagidan, ertaga esa bugungidan 1 daqiqa vaqtliroq tur. Faqatgina bir daqiqa. Bir oyda yarim soat, ikki oyda bir soat boʻladi bu.

Bir kunda bir sahifa kitob oʻqi. Faqatgina bir sahifa. Bir yilda bu 365 sahifa boʻladi. Butun boshli romanni tugatib qoʻya olasan demak.

Ertalab bir martagina turnikda tortil. Faqat bir marta!

Senga muvaffaqiyat olib keluvchi odatlarni shu tarzda shakllantirish mumkin. Boshqa yoʻli yoʻq. Hech qachon bir kunda hayotingni 180' gradusga oʻzgartira olmaysan. Bu imkonsiz.

Katta muvaffaqiyatlar kichik-kichik urinishlar natijasida yuzaga keladi. Bir tonna suvni tosh ustiga quysang unga zarar yetmaydi. Lekin tomchilatib quysang u toshni teshishga qodir.

Harakatni boshla...
Eng oddiy va oson qadam bilan boshla!!

Omad yor boʻlsin

P.S. Ushbu fikrlarga oʻxshash fikrlarni oldin ham eshitgan boʻlishingiz mumkin. Takrorlash zarar qilmaydi)

@komiljonmuhammad


Репост из: Telegram_Yulduzlari| Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Никоҳни тезлаштириш керак, чунки никоҳда беш турли фойда бор:

1. Фарзандли бўлмоқ.
2. Шаҳватдан тийилиш.
3. Уй ишлари бошқарилиши.
4. Сулола кўпайиши.
5. Нафс билан курашиш.

Ризқдан хавотир олманг, уни Аллоҳ беради...
👇🏻👇🏻

https://telegram.me/joinchat/SDdS2FAiH5e4grs5


#ИБРАТ

ЦИРК
• Машҳур комик актёр Чарли Чаплин бир интевьюсида шундай дейди:
• Ёш бола эдим…
• Дадам мени циркка олиб борди…
• Билет учун узун навбатга турдик…
• Биздан олдинги сирада эр-хотин олтита боласи билан навбатда турарди…
• Камбағал эканлари эски кийимларидан маълум эди, болаларнинг эса циркка кириш қувончлари кўзларидан шундоқ кўриниб турарди.
• Навбатлари келди, ота чиптахона туйнугидан чипта нархини сўради.
• Чиптачи аёл нархни айтган эди, бечора ота каловланиб қолди.
• Ранги дув қизарган, ночор ҳолда хотинининг қулоғига эгилиб пичирлади.
• Чиптага пуллари етмаслиги сезилиб турар, олтита болачалар эса жовдираб дадаларига қарашарди.
• Шунда тўсатдан дадам чўнтагидан йигирма доллар пул чиқариб, уни ерга отди ва олдида турган кишининг елкасига туртиб:
- Жаноб, пулингиз тушиб қолди!-, деди.
• Ҳалиги киши дадамга қаради, пулни оларкан кўзлари жиққа ёш эди.
• Титроқ овоз билан:
- Раҳмат!-, дегани ҳамон қулоғим остида жаранглаб туради.
• Менинг ҳаётимда энг муҳташам саҳна кўриниши эди, бу ҳолат.
• Улар циркка кириб кетишди.
• Дадам менинг қўлимдан тутиб, навбатдан олиб чиқди.
• Чунки дадамнинг ҳам ўша кишига берган йигирма доллардан бошқа пули йўқ эди.
• Мен дадам билан фахрланаман, чунки ўша куни дадам мен учун икки дақиқалик шундай саҳна қўйиб бергандиларки, у менинг ҳаётимни тубдан ўзгартириб юборди.
• Ишонаманки, ўша кунги мен кўра олмаган циркдан кўра мен кўрган саҳна кўриниши ажойиброқ эди.

👉 @BIRINCHI_UZ






Шунчаки эшитиб, ўйга толиб роҳатланинг...

@Zikrillabek


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аччиқ хақиқат😔








УЙ

Деворлар турибди этмасдан қимир,
Теппамдан эгилар мушфиқ осмон-шифт.
Ҳадеб ўтаяпсан ёнимдан, умр,
Бир дам ўз ҳолимга қўясанми? Уф-ф!...

Камтар уй кўксида мен – ёниқ юрак,
Деворлар кафтида қўйганда сиқиб,
Ботирнинг қалбидай шунда, эй кўкрак,
Намхуш ташқарига кетаман чиқиб.

Ва менсиз қоласан ҳувиллаб, сен уй,
Ўласан! Мурдангни қўймайди ҳеч ким.
Шомгача юрагинг кўрсатмайди бўй,
Қучоғинг нотавон қабр каби жим.

Қайтаман! Шеър ўқиб ҳайқиргум ортиқ,
Кўксингни ёргудай бўламан чиндан.
Уй! Охир арслондай бир наъра тортиб
Узоқларга кетиб қоласан мендан.

Сен қочиб кетасан шеърларим билан,
Қай қишлоқ кафтига қўнасан қушдай.
«Омон яшаяпсанми сирларим билан?..»
Мактублар ёзаман тугилиб муштдай.

«Омон яшаяпсанми, соддадил уйим?
Мен эса излайман сен учун шавкат.
Мабодо ёнингда чўзганча бўйин
Тўкмадими, айтгин, қай бир уй савлат?

Юрак бўлолмадим ўзга уйларга,
Сени соғинаман. Сен – сахий, сара.
Сендай қучоғини очолмади кенг
Мени кўп қарзларга қўйган ижара!»

... Номсиз қўл сочимни силайди секин,
Қуёшнинг қўлларин ушлайман. Иссиқ!
Ижарадош дўстим тўсатдан лекин
Суюнчи сўрайди энтикиб, интиқ.

– Нима гап? Айта қол?!
– Келибди уйинг!...
Эшикка отилиб чиқаман нурдай.
«Гуноҳкор» уйимнинг дарчаларидан
Кўз ашки думалаб тушарди дурдай.

Ҳаприқиб бағрига босади мени,
Узрлар саҳнига сўнг келар бошлаб:
–Энди шеър ўқисанг, ҳеч қачон сени
Ижара уйларга кетмайман ташлаб!
7.09.80

Назар ШУКУР

@Zikrillabek


Репост из: Katta Ariq
Davron G'oyipov vafot etibdi.

Joyi jannatdan bo'lsin.

Sezyapsilarmi, o'z yo'nalishining legendalari ketyapti birin-ketin. Hech kim mangu emas.

@katta_ariq


"Тошкент ҳақиқати" газетасида ҳамма замонлар учун оғриқли нуқтамиз бўлган тўйлар ҳақидаги мақолам чиқибди. Бир вақт топиб ўқиб кўрсангиз зарар қилмайди.

@Zikrillabek




УШШОҚ

Шамоллар уйғонди. Барг – ҳаяжонда...
Ҳатто ер тагида қўзғолди илон.
Дунё тирилаётган шу тоза тонгда
Ўлгим келмаяпти, онажон.

Ўнгирларда кезар муздай ҳаволар,
Ишқалаб қобоғин кўтарар осмон.
Дунё кўзларини очаётганда
Мен кўз юмайинми, онажон?!

Қайдадир силкинар томчидил ўтлар,
Баргида чумоли кезади ҳайрон.
Ҳали мен кўрмаган боғлар бор экан,
Ўлгим келмаяпти, онажон.

Қизларнинг овози жаранглар мунис,
Ишқ десам – дафтарга сачраб кетди қон.
Севмаса севмабди мени битта қиз,
Дунёда қиз камми, онажон?!

Қаёққа қочади бу иссиқ қоним,
Қўлларни соғиниб сочларим ғужгон.
Кимга керак бўлди менинг ёш жоним,
Ўлгим келмаяпти, онажон.

Бегуноҳ биттадир – у ҳам осмонда,
Қўлга чивин қўнди, қувмоққа йўқ жон.
Чивинлар, чумчуқлар юрган жаҳонда
Менга жой йўқмикан, онажон?!

Қуёшга термулдим – кўзим қамашди,
Киприкдан шабнамдай ёш оқди маржон.
Нурларни соғиниб қақшар қовурғам,
Ўлгим келмаяпти, онажон!

Гарчанд мен қайғули шеърлар тўқидим,
Гарчанд азоб кўрдим мудом бепоён –
Мен ҳали дунёга тўйган йўқ эдим,
Дунё тўйдимикин мендан, онажон...

Карим БАҲРИЕВ

@Zikrillabek


Rahmatilla Yusupovdan Ustoz Karim Bahriyev qalamiga mansub she'rning, ajoyib talqini...

@Zikrillabek


Назар ШУКУР

(Шоир архивидан олинган қўлёзма)

ОНАМГА

Она, энди ортга қайтиш йўқ,
Ярим умрим шеър билан ўтди.
Тупроқ йўллар изимга интиқ,
Қишлоқ мағлуб, бу шаҳар ютди.
Шеър устида яшнаб сўнаман,
Барибир, мен шоир бўламан!

Қай мунаққид сатрларимнинг
Газетларда айтса қусурин.
Ҳасадгўйлар кулиб, тортди кенг,
Тотди шунда ҳаёт ҳузурин.
Бу зотлардан роса куламан,
Барибир, мен шоир бўламан.

Бу йўлда ғов кўп экан, она,
Ҳаёт – кулол, роса пишитди.
Зап пишитди ҳасад, кин, гина,
Тарк этмади илҳом, эҳтирос.
Оқ-қорани энди биламан,
Барибир, мен шоир бўламан.

Қайтиш йўқдир, она, назмдан,
Яшолмайман қаламсиз сира.
Йўқ, бўлмайман пулга таъзимда,
Ахтармайман ҳаётдан шира.
Шеър устига қулаб ўламан,
Барибир, мен шоир бўламан!
1984 йил

Показано 20 последних публикаций.

57

подписчиков
Статистика канала