"КАТТА ЎЙИН"
Питер Ҳопкиркнинг "Катта ўйин" китобини тавсия қиламан. Катта қизиқиш билан ўқидим.
Ўшанда Туркистон хонлари (Қўқон, Хива ва Бухоро амири) жиддий дипломатик ва ҳарбий хатоларга йўл қўйган. Ҳатто афғонлар бу масалада ақл билан иш тутиб, сезиларли муваффақият қозонган эди. Китобга афғонлар руслар ҳужуми хавфидан инглизлар орқали, инглизлар ҳужуми хавфидан рус қуроли орқали қутулиб қолишгани ва энг муҳими, ҳар иккаласидан ҳам катта миқдорда замонавий қурол олиб, босқинчиларга реал жанг таклиф қилгани батафсил ёритилган.
Мисол учун, бир неча бор афғон ерларига бостириб кирган инглиз ва рус отрядларини даҳшатли равишда мағлуб этишади. Босқинчиларни шафқатсизлик билан жазолайди, ўлдиради. Қасос олгани келишганда эса яна муғомбирлик ва ҳарбий ҳийла билан қутулиб қолишади. Албатта, афғонларнинг ўша пайтдаги ва ҳозирги ҳолатига ҳам ҳавас қилиб бўлмайди.
Аммо оғир бўлсада, тан олиш керакки, ўша пайтда бизнинг хонларимиз ҳам, жамият ҳам ўта мутассибликда, сиёсий ва ҳарбий қолоқликда эди. Ўшанда (1820 йиллар) руслар билан Ўрта Осиё учун курашга кирган инглизлар ўта моҳирона дипломатияси билан Рус подшосининг Хивада қулликда сақланаёган рус фуқаролигини озод қилиш ҳақидаги талабини (йўқса, Хива хонлигига шу баҳона билан бостириб қиркмоқчи эди) бажаришга Хива хонини амаллаб кўндиришади ва ўша инглиз зобити рус фуқароларини ўзи шахсан раҳбарлик қилиб, эсон-омон русларга олиб бориб берди. Бостириб киришга баҳонаси қолмаган ва кейинчалик Қримда инглизлар ва Усмонлилардан қақшатқич калтак еган руслар (1853-56 йиллар Қрим уруши Россиянинг аянчли мағлубияти билан тугаган) Ўрта Осиё хонликларига бостириб киришга анча муддат жазм қила олмайдилар. Бухоро хонига ҳам худди шундай таклиф билан келган (шунингдек, русларнинг замонавий ҳарбий қудартига қарши туриш учун мунтазам армия ва қуроллар таклиф қилган Стоддарт исмли зобит) инглиз зобити эса Бухоро амири Насрулло томонидан жосусликда айбланиб қатл этилади. Натижада инглизларни хонликларга русларга қарши курашишда ёрдам ебриш имконидан маҳрум қилишади. Албатта, инглизларнинг ҳам нияти Ҳиндистон ва Афғонистон орқали Ўрта Осиёни босиб олиш эди, аммо бунда хонликларга руслар ёрдамга келарди. Хуллас, мураккаб тарихий жараёнда жиддий хатолар бўлган....